Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Хатайспор".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Эльче" - "Лас-Пальмас".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/16 финала. "Дженоа" - "Сампдория".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.07.2025

      05:05 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      07:15 "Страна спортивная".
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      09:45 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      10:50 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      12:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      14:40 "Что за спорт?". "Экстрим".
      15:10 Д/с "Век нашего спорта".
      15:40 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      17:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Финал. Прямая трансляция.
      19:10 "Спорт, который есть". "Кануполо".
      19:30 "Вопреки всему".
      19:55 LIVE Борьба. Международный турнир в Венгрии. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:55 Д/с "Век нашего спорта".
      02:25 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
      04:10 "Страна спортивная".
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.07.2025

      06:55 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 313 в Лас-Вегасе, США. Джастин Гейджи против Рафаэля Физиева.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:10 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 300 в Лас-Вегасе, США. Предварительный кард. Джэлин Тёрнер против Ренато Мойкано.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 1. Прямая трансляция.
      23:45 Снукер. Players Tour Championship. Финальный турнир в Манчестере, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      03:00 Снукер. Всемирный гран-при в Гонконге. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аброр Пирриев: Қатардаги семинар клуб шифокорлари учун ниҳоятда фойдали бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, шу йилнинг  20–21 декабрь кунлари Қатар пойтахти "Доҳа" шаҳридаги «Aspetar» тиббий марказида  мамлакатимиз чемепионатида иштирок этувчи клублар шифокорлари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Ассоциациясининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум доирасида бўлиб ўтганини ҳам таъкидлаш керак. Ушбу семинарда қатнашган "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев сафар таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.

"ЎФФдан клубларга хат келди-ю, барча шифокорлар орасида шов-шув бўлиб кетди. Суперлига клублари шифокорларини Қатарга ўқишга юборилиши катта воқелик бўлди. Менинг ўзимга деярли барча клуб шифокорлари кўнғирок қилишди. Чунки спорт соҳасида ўқув-семинарлар бўлиб турарди-ю, аммо футбол клубларининг шифокорларини ўқиш ва малака ошириш учун чет элга юбориш биричи марта бўлаётган воқеа эди.

«Юз марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши» - дейди доно халқимиз, тезда «тиббий йиғин»га тайёргарликни бошлаб юбордик. ЎФФ раҳбариятидан «оқ фотиҳа»ни олиб, Тошкент-Истанбул-Доҳа йуналишида Қатарга йўл олдик. Биз футболдаги шифокорлар бир-биримизни танисак-да, муносабатларимиз асосан ўйинлардаги салом-аликдан нарига ўтмас, нари борса бир-икки йилда ташкил килинадиган маҳаллий семинарларда кўришиб турамиз, холос. Шу сабабли, йўл бироз узоқроқ бўлса-да, узоқ вақт бир-бири билан яқиндан мулоқотни қумсаган шифокорлар бир-биримиздан клубларимиздаги йил якунлари, йил давомидаги жароҳатлар ва касалликлар, ҳар кимнинг ўзига хос даволаш услублари, қолаверса шахсий ҳаёт, футболчи ва мураббийлар ҳақида биз шифокорларнинг муносабатигача булган мавзулардаги суҳбат ва мунозараларимиз билан манзилга етиб боришимиз деярли сезилмай ўтиб кетди.

Эрта тонгдан Доҳа халқаро аэропортида бизни кутиб олишди, меҳмонхонага жойлашиб нонушта килиб олгач, «Aspetar» томон йўл олдик. Шу ўринда «Aspetar» ҳақида икки оғиз сўз. Тўлиқ номланиши «Aspetar-Қатар Ортопедик ва Спорт Тиббиёти госпитали» бўлиб, ушбу марказ дунёдаги энг кучли тўртликка кирувчи нуфузли спорт тиббиёт марказидир. Унда дунёнинг кўплаб мамалакатларидан (17 миллат вакиллари, асосан Европа мамалакатларидан) спорт тиббиёти соҳасидаги энг кучли мутахассислар фаолият кўрсатиб, марказ сўнгги замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозланган. Ушбу марказ нафақат Қатар спортчилари, балки бутун дунё буйлаб машҳур спортчи ва асосан кўплаб машҳур футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатиши ва ўзининг кенг қиррали илмий тадқиқотлари билан жуда машҳурдир. Шу билан бир қаторда ушбу марказда ФИФА ва ОФК ҳам жуда кўп халкаро илмий-амалий анжуманларни ўтказиб туради, шундай анжуманларда камина ҳам иштирок этган эдим.

«Aspetar»даги кутиб олиш маросимида марказ бош директори сўзга чиқиб, ташриф билан бизни илиқ қутлади ҳамда ўз шифокорларига эътибор қаратиб шундай ўқув семинарини ташкил килиш таклифини киритиб, ЎФФ раҳбарияти уни ҳайратлантирганини айтиб ўтди. Кейинги сўзга чиққан ташкилотчи профессор бизга ажратилган қисқа муддат ичида кенг қамровли футбол тиббиётидаги янгиликларни имкони борича қулай ва тушунарли етказиб беришга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди. Шундан сунг гуруҳ раҳбари сифатида мен сўзга чиқиб, ЎФФ раҳбарияти саломини етказдим ва илиқ кутиб олишгани учун хурсандлигимизни ҳамда билим ва кўникмаларимизни яна бир бор янгилаб олиш имкони туғилганидан мамнун эканимизни билдирдим.

Танишув ва қутлов маросими тугагач, дастур бўйича биз учун «Aspetar» бўйлаб умумий танишув саёҳати уюштирилди, сўнгра алоҳида тиббий марказ бўлимлари бўйлаб танишиб борар эканмиз, ҳар бир бўлим фаолияти, унинг ишлаш режаси, мақсади ва вазифалари ҳакида батафсил тўхтаб ўтилди. Кўрганларимизни ва ҳар бир шифокор учун очилган янги қирраларни ёзишим учун алоҳида фурсат керак. Шундан сўнг бевосита ўқув жараёнига киришиб кетдик, яъни дастурда белгиланган спорт тиббиёти бўйича маърузалар ўқилди. Кун охирида тиббий марказдан қайта туриб, меҳмонхонага боришдан аввал шаҳар бўйлаб қисқа саёҳат уюштирилди ҳамда кейинги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Доҳа чиройидан баҳраманд бўлиш имкониятини яратиб беришди.

Кейинги кунимиз жуда самарали булди, чунки дастур бўйича кун давомида айнан футбол тиббиётига тегишли бўлган ҳар хил мавзудаги маърузалар ўқилди. Ушбу маърузаларда бизнинг ҳар кунлик фаолиятимизда зарур бўлган ҳар хил қирралар қамраб олингани билан бир қаторда, маърузачиларнинг айнан биз учун маърузани тайёрлагани, ўз маърузаларида бизнинг логотиплар ва футболчиларимиз расмлари ва жароҳатларини мисол қилиб келтиришгани, маърузачилар ҳар хил миллат профессорлари бўлса-да кириш ва сўнг сўзларида ўзбекча сўзларни ишлатишгани бизни жуда ҳайратлантирди. Маърузаларда янгиликларни етказиш билан бир қаторда, фикр алмашиш, маъруза давомида бизни қизиқтирган саволларга етарлича кенг жавоб бериш, маърузалардан четда қолган бизни қизиктирувчи мавзуларда қўшимча маълумотлар бериш маърузачиларнинг асосий мақсади бўлди. Маърузалар жуда қизиқарли ва «табиий» бўлгани сабабли дастуримиз сўнггига етиб келганини билмай қолдик.

Ўқув-семинаримизнинг асосий вақти тугагач кичик «ёпилиш ва тақдирлаш» маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан бош директор ўринбосари: «Сиз билан ўтган семинаримиз биз учун ҳам жуда қизиқарли бўлди ва ушбу ўқув дастурини тайёрлаб, уни унумли ўтказганимиздан хурсандмиз, Ўйлайманки, сиз ҳам ўзингизга керакли тажриба ва кўникмаларни олдингиз. Бизнинг номимиздан федерациянгизга саломимизни етказиб қўйинг», - дея ўқув-семинарни ёпаркан, кейин ташкилотчилар билан биргаликда ҳар биримизга тантанали равишда сертификатлар топширишди. Шундан сўнг мен ҳам сўзга чиқиб, семинар биз учун жуда қизиқарли ва унумли бўлгани, бунинг учун ташкилотчиларга, қолаверса қизиқарли маърузалар тайёрлаган профессор-шифокорларга раҳмат айтиб, «Aspetar» ва Қатар футбол ассоциацияси раҳбариятига ЎФФ номидан миннатдорчилик айтишганини етказиб қўйдим.

Ортга қайтар эканмиз, парвозлар оралиғидаги вақтдан фойдаланиб, Истанбулнинг эътиборга лойиқ тарихий жойларини ҳам зиёрат қилиш билан янада бойиган Доҳа таассуротлари қалбимизга кўтаринкилик ҳадя этгани яққол сезиларди. «Аср яша – аср ўқи», айниқса шифокорлар доимо ўз устида ишлаб, изланишда бўлишлари керак. Қолаверса, бугунги тез ривожланаётган футболда тиббиётнинг ўрни жуда муҳимдир. Ушбу хорижий ўқув-семинари биз шифорлар учун билим ва амалий кўникмаларимизни яна бир бор янгилаб олиш учун катта мактаб бўлди ва ушбу имкониятни яратиб берган футбол раҳбариятига биз шифокорлар ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз", - дейди Аброр Пирриев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:13, 28.12.2017. Ўқилди: 2109 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.