Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ президенти Жиззах вилояти ФФдаги умумий ҳолат билан танишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар берганимиздек, бугун 5 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.

Даставвал, Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти Жиззах футбол федерацияси президенти, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан учрашиб, вилоятда футболни оммавийлаштириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашишди.

Кейин Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Сўғдиёна" ПФК стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Стадионда машғулот олиб бораётган Янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талабаларда болалар футболини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилган бўлиб, ҳар бир клуб қошидаги турли ёшдаги болалар гуруҳлари иштирокида Республика биринчиликлари ўтказиш кўзда тутилганди.

Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоят футбол федерацияси президенти Эргаш Солиев ва "Сўғдиёна" ПФК президенти Ўктам Маҳмуджонов билан биргаликда клуб қошида машғулот олиб бораётган болалар гуруҳлари аъзолари билан суҳбатлашиб, уларга яратилган зарур шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Сўнгра болалар гуруҳларига совға сифатида тўплар тақдим қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти "Сўғдиёна" ПФК қошидаги аёллар жамоаси ва аъзолари билан ҳам учрашиб, уларнинг машғулотлари билан яқиндан танишди. Сўнгра уларга ҳам тўплар совға қилинди.

Кейин Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Сўғдиёна" ПФК қошидаги мини-футбол жамоаси учун яратилган шарт-шароитлар, машғулот ва ўйинлар ўтказиладиган заллар, сузиш ҳавзаси жойлашган спорт иншооти билан танишди.

Шундан сўнга, "Сўғдиёна" ПФК қошида ташкил этиладиган академия учун ажратилган ерга бориб, у ердаги ҳолатни кўздан кечирди. Клуб раҳбарияти тез орада бу ерда муҳташам футбол академияси қад ростлаши ҳақида айтиб ўтишди.

Кейин эса ЎФФ вакиллари "Сўғдиёна" ПФК спорт базасига ташриф буюришди. У ерда бош мураббийи Александр Мочиниов бошчилигида машғулот олиб бораётган жамоа аъзолари билан суҳбат қурилди. Машғулотлар кунига неча маҳал, қай тартибда олиб борилаётгани Александр Мочинов томонидан ЎФФ раҳбариятига маълумот берилди.

Куннинг иккинчи қисмида Умид Аҳмаджонов Жиззах вилояти футбол федерацияси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоят футбол федерациясининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. ЎФФ президенти томонидан Жиззах ФФдаги кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш алоҳида топшириқ сифатида берилди. Шунингдек, йил давомида болалар мусобақаларини кўпроқ ташкил қилиш зарурлиги уқтирилди. Вилоятдаги футбол мактаблари ва футбол интернатлари фаолиятини жиддий назоратга олиш, у ердаги мураббийлар савиясини алоҳида баҳолаб бориш, футболчиларни қабул қилиш жараёнида ЎФФ вакиллари иштирокини таъминлаш борасида зарур кўрсатмалар берилди.

Умид Аҳмаджонов билан биргаликда ишчи гуруҳ таркибида Жиззахга ташриф буюрган Ўзбекистон футбол федерацияси бошқарма бошлиқлари вилоят ФФдаги ишларни тартибга келтириш борасида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.

Шу билан Жиззах вилояти ФФга уюштирилган сафар ниҳоясига етди. Қайд этиш керакки, шахсан ЎФФ президенти томонидан бундай сафарлар бошқа вилоятларга ҳам уюштирилиб, жойлардаги ҳолатларни ўрганиш режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:47, 06.01.2018. Ўқилди: 3172 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик