Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2202]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2049]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1827]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1761]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1757]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1688]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1661]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1415]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1405]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1363]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Набихон Абдуғаниев: «Нормативларнинг йўлга қўйилиши футболчиларни «уйғотди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан олиб бораётган ислоҳотлар натижасида жойларда футболга муносабат ўзгараётганлиги, оддийликдан мураккабликка, оммавийликдан профессионалликка қадар интилиш бўлаётганлиги бор гап.

Айниқса, ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги мусобақалар  Регламентининг жойларда ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини сезиш мумкин.  “Навбаҳор” клубининг ижрочи директори Набихон Абдуғаниев бу борадаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Клубларга янги Регламент тақдим этилганига ҳам бир ойдан ошди. Шу давр ичида амалга оширилган ишлар нималардан иборат бўлди?

- Бундан бир ой илгари Ўзбекистон футбол федерациясининг ишчи гуруҳи Наманганга ташриф буюриб, вилоят футболи билан яқиндан танишган, ЎФФда юз бераётган янгиликлардан воқиф этган, янги Регламентни тақдим этганди. Табиийки, талабларни бажариш бўйича маслаҳатларини, амалий ёрдамларини ҳам аямаганди. Куни кеча вазиятни ўрганиш бўйича ЎФФдан келган мутахассис – Асқар Толибжонов бу ерда қилинган ишлар бўйича танишар экан, фаолиятимизга ижобий баҳо бердилар. Аслида “Навбаҳор” клубида иш бошлаганимга кўп бўлганича йўқ, Наманган шаҳар спорт бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаётган давримда вилоятимиз ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари ЎФФ талаблари бўйича клуб томонидан бажариладиган вазифалар назоратини менинг зиммамга топширган эди. Қисқа муддат ичида кенг қамровли  ишлар амалга оширилди.

- Бажарилган ишлар бўйича аниқроқ тўхталсангиз.

- Биринчи галда “Навбаҳор” Марказий ўйингоҳи чимини яхшилашимиз талаб этиларди. Сабаби, мавсум бошлангунга қадар чимнинг тўлиқ ўсиб чиқиши, ям-яшил ҳолда футболчиларга ҳам, мухлисларга ҳам манзур бўлиши лозим эди. Парваришлаш халқаро талаблар даражасида олиб борилди, махсус уруғ сепилди, ўғитлар билан озиқлантирилди. Шу кунларда плёнка остига олинади. Ҳар мавсум бошланишида стадионимиз майсаси яшил-сариқ рангда, ола-була ҳолатда бўларди, насиб қилса бу йил мавсумни ям-яшил майса устида бошлаймиз. Стадион атрофини таъмирлаш ишлари ҳам давом этяпти, фақат пардозлаш ишлари қолди. Стадион ҳудудида футболчилар учун тренажер зали барпо этилди. Спорт мосламалари вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъминланди. Ҳозирча 10 та турдаги мосламалар келтирилди, шу кунларда уларнинг сони яна кўпайтирилади.   

- Янги Регламентда клуб қошида болалар ва ўсмирлар ўртасидаги бир неча ёшдаги гуруҳлар, шунингдек, аёллар ва футзал жамоалари ҳам фаолият юритиши, расмий мусобақалардаги иштироклари таъминланиши назарда тутилган...

- Регламентда қандай бандлар кўрсатилган бўлса барчаси устида жиддий ишлар қилинмоқда. Клуб қошида 14, 16 ва 18 ёшдаги болалар ва ўсмирлар гуруҳлари аввалдан фаолият олиб борган. Буларнинг иши янада шакллантирилди. Шаҳардаги 17-БЎСМ қошида шуғулланадиган гуруҳларимизга ўз ишининг уста мураббийлари бириктирилган, уларга барча шароитлар яратилган. Наманган бундан 15-20 йил аввал болалар ва ўсмирлар футболи бўйича Республикада олдинги қаторда тилга олинарди. Маълум сабабларга кўра кейинги йилларда орқада қола бошладик.

Шуларни инобатга олган ҳолда клубимиз қошидаги гуруҳларни шакллантириш орқали вилоят болалар ва ўсмирлар футболи натижаларини ҳам яхшилашни мақсад қиляпмиз. Аёллар футболига келсак, болалар футболи каби аёллар футболида ҳам ютуқларимиз бўлган. Афсуски, кейинги 10-15 йил ичида аёллар футболига эътибор камайганди. Регламент талаби баҳонасида бу соҳани клуб қошида янада ривожлантиришга киришдик. Жамоага шаҳардаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасидаги уч минг томошабинга мўлжалланган ўйингоҳ бириктирилди, Олимпия захиралари коллежи билан футболчи қизларни ўқув-машғулот йиғинлари пайтида ётиб-туришлари, овқатланишлари бўйича шартномалар имзоладик. Жамоа Карима Йўлдошева устозлигида 5 январдан мавсумга тайёргарлик йиғинини бошлади.

Таркибни кучлироқ футболчилар билан тўлдириш бўйича селекция ишлари ҳам олиб бориляпти. Болалар ва аёллар футболи каби футзалда ҳам юқоридаги таърифни келтириш мумкин. Ўз даврида Ўзбекистонда мини-футболнинг шаклланишига ҳисса қўшган вилоят терма жамоамиз вақт ўтиб инқирозга юз тутган эди. Мана, яна айнан Регламент талабларидан келиб чиқиб олдинги шуҳратимизни тиклашимизга имкон яратиляпти. Бу жамоамизга ҳам “Баркамол авлод” спорт мажмуасидаги спорт манежи бириктирилди. Минг томошабинга мўлжалланган йирик спорт залда йил ўн икки ой мусобақа ўтказиш мумкин. Бош мураббий Ғофуржон Самиев тажрибали футзалчи шогирдлари билан аллақачон машғулотларни бошлаб юборди.

- Мухлислар билан ишлаш борасида ҳам ҳам икки оғиз фикр билдирсангиз.

- Норасмий тарзда ишлаб келган мухлислар клубини расмийлаштириш ҳужжатлари тайёрланмоқда, белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказяпмиз. Стадион ҳудудидан бу клуб учун битта хона ажратилди. Ногиронлар, болалар ва аёллар учун стадионга бепул кириш таъминланади. Бундан ташқари, мавсум давомида рағбатлантирувчи акциялар ташкил этишни ҳам режалаштирганмиз.

- Умуман, ЎФФ ва ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатингиз қандай?

- Чиндан ҳам ижобий. Биргина шу Регламентни олайлик. Пухта ишланган, бошланишига қийиндек туюлгани билан келгусида ижобий натижа берилишига шубҳа йўқ бандлар киритилган. Қолаверса, Регламент клубларга анча аввал тақдим қилиняпти, токи камчиликларни бартараф этишга вақт қолсин.

Аввалги Регламент чемпионат бошланишига 10-15 кун қолганда тарқатиларди, табиийки шошма-шошарликлар, кўзбўямачиликларга йўл қўйиларди. Эндичи, кўп муаммолар енгиллашди, топшириқларни бажаришга улгуряпмиз. Клубларнинг сони камайгани ҳам айни муддао бўлди. Мухлислар кучли ва кучсиз клублар ўртасидаги зерикарли ўйинларни кўриш ўрнига, энг кучлилар ўртасидаги баҳсларни тўрт маротаба томоша қилиш бахтига эришишди.

Бу эса, табиийки, терма жамоамизга муносиб номзодларни танлаб олиш имконини ҳам беради. Футболчилардан қабул қилинадиган махсус тестлар, айтиш мумкинки, нафақат клублар, балки “ухлаб ётган” футболчиларни ҳам “уйғотди”. Оддий мисол, клубимизда тажрибали деб билган аксарият футболчиларимиз дастлабки талабларни бажара олишмади. Айни пайтда иккинчи маротаба топшириладиган нормативларга жиддий тайёргарлик кўришяпти.

Билишадики, яна дангасалик қилишса футболсиз қолиши аниқ, бу эса унинг яшаш тарзига таъсир кўрсатиши ҳам муқаррар. Шундай экан, иккинчи синовлардан муваффақиятли ўтишга интилишади, бу эса клубимиз, жамоамиз шаъни учун ҳам фойдадан ҳоли эмас.  Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” клуби Регламент талабларига жавоб беришга интиляпти.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:23, 10.01.2018. Ўқилди: 2653 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик