Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитойликлар ўқимасин: Ҳолатимиз Италияникидан кам эмас

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 январь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида терма жамоамиз сўнгги ўйинини ўтказади. Дастлабки турда Қатарга 0:1 бой бериб, кеча Хитой устидан шу ҳисобда ғалаба қозонган Равшан Ҳайдаров шогирдларига кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Аммо ҳар доимги каби, ҳаммаси ўз қўлимизда эмас. Хитой — Қатар ўйинида қайд этилиши мумкин бўлган баъзи ҳисоблар, бизни ҳатто Уммонни 10:0 ютган тақдиримизда ҳам мусобақа ташқарисида қолдириши мумкин. 

Аввал гуруҳдаги турнир жадвали билан танишинг:           

Турнир жадвалидан пайқаган бўлсангиз керак, агар очколар тенг бўлиб қолса, аввало, ўзаро ўйин натижасига қаралади. Худди шу сабаб билан биз ҳозир Хитой терма жамоасидан юқорида турибмиз. 

Сўнгги турда Ўзбекистон Уммон билан, Хитой эса Қатар билан куч синашади. Хўш, қайси вариантларда қандай имкониятларга эга бўламиз? 


Агар, Уммондан мағлубиятга учрасак,

Биз кейинги босқичга чиқа олмаймиз. Тўғри, уч жамоа (Хитой, Ўзбекистон, Уммон) бир хил 3 очкодан бўлиб қолиш варианти бор, аммо бунда Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этган Хитойнинг гуруҳда 2-ўринни олиши аниқ.

Агар Уммон билан дуранг ўйнасак, 

Хитойнинг Қатарни юта олмаслигидан умид қилишимиз керак бўлади. Хитой Қатардан ютқазса, биз 4 очко билан гуруҳдаги 2-ўринни сақлаб қоламиз. Ўша ўйин дуранг бўладиган бўлса ҳам, Хитой билан очколаримиз тенг — 4 тадан бўлади. Ўзаро ўйинда хитойликларни енгганимиз учун гуруҳдаги иккинчи ўрин бизга тегади.  

Шу билан бирга, Уммонни ютиб ҳам кейинги босқичга чиқа олмай қолишимиз мумкин. Буниси энг чатоғи, яъни аслини олганда, кейинги босқичга чиқишимиз ўзимизга эмас, кўпроқ Хитой - Қатар ўйини натижасига боғлиқдир. 

Қатарликлар ҳар икки ўйинни ютган бўлсалар-да, ҳали кейинги босқич масаласини ҳал қилишаган. Хитой ҳам ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз. Бу ерда биз учун энг ёмони, ҳар икки жамоа учун ҳам қониқарли бўлган натижанинг мавжуд бўлганидир. Мисол учун, Хитой Қатар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонса ва биз Уммонни ютсак, уч жамоада 6 тадан очко бўлади ва ўзаро ўйин натижаларидан тузилган жадвал қўйидаги кўринишга келади:

1. Хитой                 3      1       0      1      2:2      3

2. Қатар                  3      1      0      1      2:2      3

3. Ўзбекистон        3      1      0      1      1:1      3

Демак Хитой ва Қатар ўйинида 2:1, 3:2 ёки 4:3, умуман кўп гол урилган ҳолатда хитойликларнинг ғалабаси ҳар икки жамоани қониқтиради. Агар Хитой 1:0 ҳисобида ютадиган бўлса, юқоридаги жадвалда ҳар уч жамоанинг ҳамма кўрсаткичлари тенг бўлиб қолади. У ҳолда, Уммон билан ўйиндаги натижалар ҳам эътиборга олинади. Шунинг учун Ўзбекистон имкони борича Уммонни камида 2:0 ҳисобида ютиши керак. Шу ҳолатда гуруҳда биз ва Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этган Хитой чиқади. 

Агар Хитой Қатарни минимал эмас, йирикроқ ҳисобда ютадиган бўлса, биз Уммони ҳар қандай ҳисобда енгишимиз кифоя. Чунки, юқоридаги каби, ўзаро ўйинлар жадвалида, Қатарнинг тўплар нисбати ёмонлашиб кетади. 

Шунақа гаплар. Сўнгги турда Хитой ва Қатарни қониқтирадиган натижанинг мавжуд бўлиши бизнинг аҳволимизни оғирлаштириши аниқ. Бу ерда қандайдир келишилган ўйинлар ёки майдон ортидаги «ўйинлар» аралашади дейишдан йироқмиз. Аммо ҳар икки жамоада таҳлика бор вазиятда, улар қайсидир паллада таблодаги ҳисобдан рози бўлишлари ва ортиқча риск қилмасдан, курашни тўхтатиб қўйишлари ҳам мумкин. Тасаввур қилинг, ўйиннинг 2-тайми ва Хитой 2:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Қатар дуранг қиламан деб, ҳужумга берилишини кутасизми? Йўқ, чунки, қарши ҳужумдан учинчи голни ўтказиб юбориб, гуруҳда қолиб кетгандан кўра, шу ҳисобнинг қолишини афзал билади. Хитойга ҳам бу айни муддао. Кураш муддатидан олдин тугаши мумкин. Бу ерда ҳеч нарсани исботлаб бўлмайди. 

Эсингизда бўлса, Евро-2004 гуруҳ босқичида худди шундай вазият юзага келган ва Швеция-Дания ўйини ҳар икки томонни қониқтирадиган ҳисобда, 2:2 бўлиб тугаган, натижада Италия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетганди. Қизиқ, яна тақдиримиз Италияга ўхшаб қоляптими?..

Қаҳрамон Асланов

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 16:48, 13.01.2018. Ўқилди: 17395 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик