Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон техник кўрсатгичлар бўйича атиги 12-ўринга лойиқми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аъзо мамлакатлар федерациялари янги техник рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 37,478 балл билан атиги 12-ўринни банд этиб турибди.

«Ғарб» минтақасида эса 7-поғона бизга тегишли. Мазкур рейтингни Хитой бошқариб бормоқда - 96,241 балл. 2-қатордаги БАА ҳисобида 94,793 балл бор. Қатар (93,033 балл)нинг кучли учликдан жой олгани ҳам диққатга сазовор.

Ўзбекистон бир ойча олдин ҳам техник рейтинг жадвалида 9-ўринни эгаллаб турганди. Бироқ декабрь якунлари бўйича Таиланд, Ироқ ва Тожикистон биздан ўзиб кетди.

Тўғри, клубларимиз шу ой охиридан очко жамғаришни бошлайди. Ишонамизки, тез орада яна юқори саккизталикка қайтамиз.

Маълумотучунайтиш керак, ОФК техник рейтинги 2та асосга эга. Яъни жадвалдаги баллнинг маълум фоизи терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги очкоси улуши бўлса, катта қисми клубларнинг ОЧЛ ва ОФК кубогида жамғарган очколари учун берилган.

Алоҳида эслатма, якуний техник рейтинг 2019-2020 йилларда ўтказиладиган ОЧЛ ва ОФК кубоги йўлланмалари тақсимотига бевосита таъсир қилади.

Айтганча, 2017 йилдан олдин мазкур рейтингда терма жамоалар улуши каттароқ эди - ФИФА рейтингидаги очко 30 фоиз баллни ташкил этарди. Мисол учун, айни пайт Эрон термаси ФИФА рейтингида Осиёнинг пешқадам вакили ҳисобланади.

Форслар 798 очкога эгалар. Бунинг учун техник рейтингда Эрон ҳисобига шартли равишда 10,0 очко (максимал) ёзилган. Хўш, Ўзбекистон миллий жамоаси техник рейтингга неча балл келтирган?

Формула жуда оддий: ФИФА рейтингидаги 441 очко пешқадам - Эрон термаси ҳисобидаги очколарнинг 10 фоизи (79,8)га бўлинади. Натижа - атиги 5,526 балл.

*** ОЧЛда иштирок этган клублар балли қуйидаги асосда чиқарилади: гуруҳ босқичи - ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко, «плей офф» босқичи - 3 очко (ҳар бир клуб учун). Якунда тўпланган жами очко битта ассоциация вакиллари сонига бўлинади.

*** Осиё кубогида қатнашган терма жамоалар улуши: гуруҳ босқичидаги ғалаба учун 1 балл, дуранг учун 0,333 балл, «плей-офф»га чиққани учун 1 очко.

*** ОЧЛ саралаши «плей-офф» босқичидаги иштирок учун 0,3 очко, ғалаба учун 0,3 очко (пенальтилар серияси орқали ютса ҳам), дуранг учун 0,15 очко берилади.

*** Осиё кубоги саралаш босқичидаги иштирок учун 0,1 очко, ғалаба учун 0,1 очко (пенальтилар серияси орқали ютса ҳам), дуранг учун 0,05 очко берилади.

2017 йили вакилларимиз ОЧЛда омадсиз иштирок этишгани боис, атиги 5,05 балл олдик. Мисол учун, ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:11, 14.01.2018. Ўқилди: 4133 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик