Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Месси жароҳат туфайли Аргентина терма жамоасининг ўйинини ўтказиб юборади [0]

Рэшфорд ЖЧ-2026га "Интер Майами" базасида тайёргарлик кўрмоқда (фото) [0]

Жанубий Африка терма жамоаси виза билан боғлиқ муаммолар туфайли ЖЧ-2026га кета олмаяпти [0]

Роналду Португалияга қайтганидан кейин оилавий суратини жойлаштирди (фото) [0]

Анчелотти - журналистларга: "Агар Неймар мавзуси тугаса, нимани муҳокама қиламиз?" [0]

Ўзбекистонлик футболчилар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди [0]

Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига 50 мингдан ортиқ чипта сотилди [0]

Флорентино Перес "Реал"нинг муваффақиятсиз мавсумида КЎЖЧни айблади [0]

"Порту" посбони "ПСЖ"га ўтмайдиган кўринади [0]

"Манчестер Сити" ёзнинг энг қиммат трансферларидан бирини амалга ошириши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

812: Венгернинг ажабтовур рекорди ва унинг фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2017 йилнинг сўнгги куни Арсен Венгер АПЛда энг кўп ўйин ўтказган мураббий сифатида тарихга кирганди. Шу муносабат билан Soccer.ru франциялик мутахассиснинг Англиядаги фаолиятига назар ташлашга қарор қилди.

812та ўйин

4 январь куни ўтказилган «Челси»га қарши баҳс (2:2) Венгер учун Премьер-лигадаги 812-ўйин бўлди. Шу тариқа француз «МЮ» афсонаси Алекс Фергюсонни ортда қолдириб, мутлақ рекорд ўрнатди. Манчес­терликлар собиқ устозининг ҳисобида Англия олий дивизионида 810та учрашув бор.

Жаноб Арсен 1996 йилдан буён «канонирлар»га мураббийлик қилиб келмоқда. Табиийки, шу давр мобайнида омадли ва омадсиз иштирок кузатилди. Тўғри-да, шундай узоқ йўлни хато ва камчиликларсиз босиб ўтиш имконсиз. Нима бўлганда ҳам, Венгер «Арсенал» афсонаси ва Англия футболининг энг обрўли мураббийларидан бирига айланди.

Эришилган ютуқларни идрок этиш мушкул. Фергюсон ва Венгернинг кўрсаткичларини яқин келажакда кимдир янгилаши мумкинлигига ишониш қийин. Учинчи ўринда бораётган Харри Реднапп ҳисобида 641та, Дэвид Мойесда 508та, Сэм Эллардайсда 494та ва Марк Хьюзда 442та ўйин бор.

Бизнинг рекордчилар бош­қаларни қандай фарқ билан ортда қолдиришганини кўряпсизми?! Замонавий футболда мураббийларни узоқ ушлаб туришни ёқтиришмайди. Нимадир ўхшамаса, дарҳол истеъфога чиқаришади. Шундай экан, Венгер ҳозирча ўтмишни эслатиб турувчи ягона мураббийлигича қолмоқда.

Совринлар коллекцияси

Венгер Лондондаги фаолиятини бошлар экан, келажакда «Арсенал» билан улкан ғалабаларни қўлга киритиши мумкинлигини исботлаганди. Иккинчи мавсумдаёқ «канонир­лар»­га тарихий ютуқни олиб келди: Англияда «дубль» қайд этган биринчи хорижлик мураббийга айланди.

Айниқса, «Арсенал»нинг чемпионликни эффектли тарзда расмийлаштиргани ғоят аҳамиятли. «Манчестер Юнайтед»­дан 13 очко ортда қолаётган «тўпчилар» 18та ўйинда 15та ғалабали серия ва учта дуранг қайд этишди. Англия кубоги финалидаги ғалаба эса ўзига хос «десерт» вазифасини ўтади: Марк Овермарс ҳамда Николя Анельканинг голлари эвазига «Ньюкасл» маҳв этилди.

Венгер ишга астойдил киришди. Кейинчалик яна икки марта чемпионликни нишонлади, жами 7 марта Англия кубогига сазовор бўлди, суперкубокда ҳам шунча ютуқ бор. Дарвоқе, айнан Англия кубогидаги совринлар бўйича Венгер мамлакат рекордчисига айланди. Худди шундай мукофотни ўтган мавсум қўлга киритганди.

Тарихий трансфер

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:23, 15.01.2018. Ўқилди: 3943 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик