Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасига қандай мураббий керак эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов тарих саҳифаларидан жой олиб улгурган 2017 йилнинг сўнгги кунлари Хитойга жўнаб кетди. Аслида «Шанхай СИПГ» футболчиларига 4 январгача таътил берилганди. Лекин Андре Виллаш-Боаш  бош мураббий ваколатини топширгач, клуб режалари бироз ўзгарди. Вақтида «Мюнхен-1860», «Порту», «Фенербахче» ва «Олимпиакос» каби клубларда ишлаган Витор Перейра шанхайликлар бошқарувини қўлга олгач, табиий равишда тайёргарлик режаларини қайта кўриб чиқди. Хуллас, «СИПГ» муддатидан чамаси 10 кун аввал янги мавсум тадоригига киришди.

- Одил, таътил қандай ўтди? Олдиндан мўлжалланган барча ишларга улгурдингизми?

- Яхши дам олдим, барчасига улгурдим, ҳисоб. Фақат бир жиҳат кўнгилни бироз хира қилди - Янги йил байрамини Ватанда ўтказишни хоҳлагандим. Лекин янги бош мураббий қарори натижасида бу режам амалга ошмади. Аслида клуб ихтиёрига 4 январь куни етиб боришимиз белгиланган эди. Яъни янги мавсумга қаратилган тайёргарлик ишларини 4-санада бошлашимиз айтилганди. Тўғри, таътил қисқартирилган бўлсада, ўйлаб қўйган бир қатор ишларга вақт топдим. Масалан, ўзим таҳсил олган футбол мактаб-интернатида бўлиб, ёш футболчиларга мўлжалланган янги майдон очилишида иштирок этдим. Қолаверса, Наманган шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашдим. Бундан ташқари, Наманган, Тўрақўрғон ва Тошкентда фаолият юритаётган Odil Junior болалар клуби тарбияланувчилари ҳузурида бўлдим. Бу клубни яхши ниятда ташкил қилганмиз. Мана, қисқа фурсат ичида катта ишларни амалга оширдик. Хусусан, Италиянинг «Карпи» клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Яқинда жамоамиз Италияда бўлиб қайтди. 2018 йили ҳамкорлик ишларини янада кенгайтирамиз.

- «Шанхай СИПГ»да қандай ўзгаришлар бор?

- Бош мураббий алмашгач, Карвалью клубдан кетди. Таркибда яна ўзгаришлар бўлиши тайин. Жамоа олдига қўйилажак вазифалар ҳам жиддийлашади, албатта. Билишимча, биздан камида Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш талаб этилади. Аввалги мавсум бу борада озгина омад етишмади. Жамоамиз янгитдан шаклланаётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳар ҳолда, асосий рақибимиз ҳисобланган «Гуанжоу» етарли тажрибага эга ва унга айни шу ҳолат қўл келди, менимча.

- Миллий футболимизда ҳам катта ислоҳотлар бошланди. Янгиликларга муносабатингиз...

- Фақат ижобий. Чунки терма жамоа кучини айнан ички чемпионат белгилаб беради. Афсуски, шу пайтгача олий лигамиз мақтайдиган, терма жамоани кучайтирадиган даражада эмасди. Тўғри, бош жамоага олий лига клубларидан футболчилар қўшилишяпти, лекин ўйинни яққол кучайтирадиган бирор йигит чиққани йўқ. Сифат жуда паст. 25 ёшда олий лигадан кетгандим. Охирги вақтларда элит лигада ўткинчи ўйинлар миқдори шиддатли учрашувлар сонидан кўп бўлгани ҳаммага аён. Умуман, ЎФФ бошлаган ислоҳотлар натижасида футболимиз янги босқичга кўтарилса, ажабмас. Ҳар ҳолда, 12та жамоа иштирокидаги чемпионат анча муросасиз ва шиддатли ўтишига шубҳа йўқ. Ҳа, яна жаҳон чемпионати ортида қолганимиз афсусланарли ҳолат. Аммо ҳаёт курашлардан иборат. Демак, хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, фақат олға интилиш керак. Олдимизда турган энг муҳим мусобақа - Осиё кубоги-2019. Энди қитъа чемпионатида совриндорлар қаторига киришимиз шарт. Билишимча, Суперлиганинг иккинчи босқичида 6та кучли клуб чемпионлик масаласини ҳал қилади, қолган 6таси элитада қолиш учун курашади. Менимча, ҳақиқий шиддат шу босқичда кузатилади. Шахсий фикримча, энди легионерлар масаласига ҳам жиддий ёндашиш керак. Зеро, чемпионатимизда ўйнаган барча легионерлар ҳақида ижобий фикр билдириш мушкул. Мисол учун, мен ўйнаган даврда олий лигада бир қатор кучли легионерлар тўп суришарди. Дейлик, «Пахтакор»да Боян Миладинович бор эди. Агар унга жароҳати халал бермаганида, бемалол Европанинг кўзга кўринган клубида ўйнаб кетарди. «Бунёдкор»нинг ўша пайтдаги легионерлари ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Ҳозирчи? Афсуски, бундай ижрочилар йўқ. Чунки клубларда хориждан футболчи таклиф этишда кўр-кўрона иш олиб бориляпти. Катта маблағ ҳавога совурилмаяптими? Ўртамиёна футболчига кетадиган пул ёш иқтидорларни ўстиришга сарфланса, фойдаси кўпроқ бўлади, менимча. Ёки хорижлик кучли селекционерлар билан ҳамкорликда ишлаш лозим. Чунончи, маҳаллий йигитларнинг янги даражага чиқишлари учун савияли легионерлар керак.

- Бугунги кунда миллий жамоа бош мураббийи масаласи диққат марказида турибди. Бу борада нима дея оласиз?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:19, 16.01.2018. Ўқилди: 21526 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик