Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» жамоаси Тошкентдаги йиғинни мағлубият билан якунланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда «Қўқон-1912» - «Бухоро» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув вакилларимиз учун омадсиз бошланди. 3-дақиқада бухороликлар ҳисобни очишди. Ўйиндаги биринчи гол автоголдан киритилди. Мурод Холмуҳаммедов ўз дарвозасига тўп киритиб, қўйди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Акобир Тўраев бухороликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шундан кейин ҳар икки жамоа вакиллари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Лекин биринчи бўлим якунига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби муросасиз тарзда ўтди. 78-дақиқада Бердиев-Мерзлков-Пардаев комбинациясидан сўнг ҳисоб қисқарди. Баҳодир Пардаев ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини аниқ нишонга олди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Пардаев иккинчи голини уриши мумкин эди. Яна ўша учлик ижросида ажойиб комбинация уюштирилди. Пардаевнинг бош билан берган зарбасига бир неча см аниқлик етишмади.

81-дақиқада эса дарвозамизга пенальти белгиланди. Баҳриддин Ваҳобов пенальтини аниқ амалга оширди.

Учрашув якунланиши арафасида Даврон Ҳошимов “Бухоро” дарвозасига иккинчи голни киритди.

Сўнгги дақиқаларда ҳакам Суҳроб Бердиевга иккинчи сариқ ва қизил карточкани кўрсатди. Жамоамиз ўйинни бир киши кам бўлиб тугатди.

Айтганча, мазкур баҳҳсда Дониёр Ҳасанов, Баҳодир Акрамовлар жарохати боис майдонга туша олишмади. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовлар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Хитойда эканлигини барчангиз маълум.

Шу тариқа, Тошкентдаги йиғин мағлубият билан интиҳо топди.

Назорат учрашуви

“Бухоро” - "Қўқон-1912"  - 3:2 (0:2)

Бош ҳакам: Музаффар Файзуллаев

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 3 автогол, Акобир Тўраев 6, Баҳриддин Ваҳобов 81 (пен).  - Баҳодир Пардаев 75, Даврон Ҳошимов 82.

Қўқон-1912: Ўткир Юсупов, Қувондиқ Рўзиев, Жамшид Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Суҳроб Бердиев, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Акмал Холмуродов, Даврон Ҳошимов, Игорь Таран, Носир Отақўзиев.

“Бухоро”: Акмал Турсунбаев,  Санат Шихов, Артем Филипосян,  Шавкат Муллажонов, Сергей Русецкий, Роббим Хасанов,  Саламат Қутибаев,  Шавкат Саломов, Сардор Сулаймонов,  Акобир Тўраев,   Шахбоз Эркинов. 

Захира: Асилбек Амонов,  Шохижахон Насимов, Бобир Амонов, Тохир Шамшитдинов, Нозим Умуров, Фирдавс Асадов, Бахриддин Вахобов,  Хуршид Олимов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 16:25, 23.01.2018. Ўқилди: 2049 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик