Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджоновдан Давлатимиз Раҳбарига миннатдорчилик

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Барчамиз учун бирдек қадрли бўлган юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Бугун сизга ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари, мураббийлар, федерациямиз вакиллари ва албатта, Осиё майдонларида мардонавор тўп сурган терма жамоамиз аъзолари номидан мактуб битаётганимиздан бағоятда бахтиёрман.

Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон спорти, хусусан футболимиз олдинга каттагина қадам ташлади деб бемалол айта оламиз! Ўтган йил якунида юз берган ўзгаришлар кўп ўтмай, ўзининг мевасини бера бошлади ва 23 ёшгача бўлган йигитларимиздан ташкил топган жамоамиз Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Бунда сизнинг фарзандларингиз, мамлакатнинг етук ўғлонлари футболи тараққий этган Хитой, Уммон, Япония, Жанубий Корея каби давлат термалари мағлуб этиб, драматик руҳда кечган ўйинда Вьетнамни ҳам доғда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олишди.

Бир неча ой илгари Ўзбекистон яккакурашларда ўз ўрнига эга экани ҳақида айтиб, жамоавий спорт турларида ҳам ўсишимиз, олдинга қадам ташлашимиз зарурлигини куюниб гапиргандингиз. Ишонаманки, сизнинг бу сўзларингиз ўзбекистонлик барча спортчиларимизнинг онгига муҳрланиб, уларнинг юракларига қадар етиб борган. Биз буни футболчиларимиз мисолида кўриб турибмиз.

Сизнинг раҳбарлигингиз, ташаббусингиз ва албатта ғамхўрлигингиз остида меҳнат қилиш барчамиз учун бирдек шарафли. Умид қиламизки, янги йилдаги дебют ғалабамиз қолган футболчилар руҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, биз келажакда улкан ғалабаларни ҳали кўп нишонлаймиз. Барчаси учун катта раҳмат!

Ҳурмат билан, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:03, 27.01.2018. Ўқилди: 8403 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик