Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳар хил ўйинлар ёхуд олимпиачиларимизнинг Осиё чемпионатидаги ўйинлари таҳлили

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионати ярим финалида Жанубий Корея термасини йирик - 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгандан сўнг мухлислардан кимдир «Твиттер»да шундай изоҳ қолдирибди: «Ўзбек футболини ақл билан тушуниб бўлмайди».

Бу гапга нима сабаб бўлганини ўзингиз ҳам яхши тушуниб турибсиз - ёшларимиз қитъа биринчилигида шу қадар турлича ўйин намойиш қилишдики, нима дейишга ҳам ҳайрон қоласиз. Бир томондан, гуруҳ босқичидаги тушунарсиз ўйиндан юраклар сиқилиб кетди.

Бошқа томонлама эса, чорак финалда Япония ва ярим финалда Жанубий Корея нафақат йирик ҳисобда, балки жуда чиройли ўйин эвазига мағлуб этилди ва кўнгиллар чароғон бўлди. Хўш, бундай жамоа ҳақида қандай фикр билдириш мумкин?

Албатта, ҳар кимнинг ўз фикри бўлади ва уни ўзгартиришга уриниш, юмшоқ қилиб айтганда, маъқулланмайди. Шунга монанд Ўзбекистон ёшлар термаси ҳақида ҳамма ўз фикрида қолаверади.

Биз эса, шунчаки, финалгача ўтказилган учрашувларни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Гуруҳдаги илк баҳс эса Қатар ёшларига қарши ўтказилди.

ҚАТАР

Аслида, Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўйинига бўлган иккиламчи қарашларга сабаб ҳам айнан Қатарга қарши кечган ўйиндан сўнг юзага келди. Бу учрашув мусобақадаги илк баҳс бўлгани туфайли унга қизиқиш юқори бўлди ва илк таассурот ҳам айнан у орқали чиқарилиши табиий ҳол.

Мухлислар жамоани яхши билишмасди, чунки Ўзбекистон ёшлар термаси иштирокида яқин орада расмий ўйин ўтказилмаганди. Таиландда бўлиб ўтган «М-150» мусобақаси эса юртимизда намойиш этилмади. Табиийки, мухлислар Осиё чемпионатидаги илк учрашувни интиқлик билан кутишди. Бу ўйин барча саволларга жавоб бериши керак эди. Амалда эса бирорта ҳам саволга жавоб тополмадик.

Ўзбекистон ёшлари баҳсни анча фаол бошлашди. Аммо қатарликлар ҳимояда ишончли ўйин намо-йиш этишди ва ҳадеганда гол уришнинг имкони бўлмади. Қатар термасини анча вақтдан буён испаниялик мураббий Феликс Бас бошқариб келмоқда. Тан олиш лозим, бу мутахассис ушбу мамлакат футболига Испания ҳавосини олиб кира олибди.

Биз шу вақтга қадар араб жамоалари натижа учун бундай ишончли ўйин намойиш эта олишганини кўрмагандик. Балки айнан шу сабабдир, Равшан Ҳайдаров шогирдлари иккинчи бўлимга келиб ўз ўйинларини бироз йўқотиб қўйишди. 55-дақиқада Али томонидан ҳисоб очилгандан сўнг эса парокандалик янада кучайиб кетди.

Аслида, бундай вақтда ҳисобда ортда бораётган жамоа вазиятни ўнглаш учун олдинга ташланиши лозим. Аммо бизникилар ҳатто ҳимояни ҳам аранг уддалаб туришди. Айнан мана шу баҳс жамоа ҳақида танқидий фикрлар туғилишига олиб келди. Ҳатто илк учрашувдан сўнг гуруҳдан чиқишимизга ишонч йўқолиб қолишига ҳам шу сабаб бўлди.

ХИТОЙ

Аммо Қатарга қарши кечган ўйин Хитой билан бўлиб ўтгани олдида «ҳолва» бўлиб чиқди. Балки бу ўхшатиш у қадар тўғри эмасдир, аммо Ўзбекистон ёшлар термасининг энг ёмон ўйини айнан мезбонларга қарши ўтказилди. Гарчи бу баҳсда ёшларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлсаларда, таъкидлаш жоиз, ҳимоядаги таҳликали ҳаракатлар анчагина асаб толаларимиз узилишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон ёшлари Хитойга қарши кечган баҳсни ҳам имкон қадар фаол бошлашга ҳаракат қилишди. Аммо Ҳожиакбар Алижонов томонидан тезкор гол уриб олинганидан сўнг жамоа ўйинига биз тугул анча-мунча мутахассислар ҳам тушунмай қолишди. Бир томондан, гол урган жамоа ҳимояда ўйнаши табиий ҳол.

Бундай вақтда мавжуд устунликни сақлаб қолиш ва қарши ҳужумдан ҳисобни янада оширишга эътибор қаратилади. Аммо Равшан Ҳайдаров шогирдлари мудофаада шу қадар бетартиб ўйин намойиш қилишдики, худди майдонда терма эмас, бирор коллеж жамоаси ўйнаётгандек тасаввур уйғонди.

Биринчидан, ярим ҳимоячилар тугул ягона ҳужумчи - Забиҳилло Ўринбоев ҳам ҳимояга ёрдамга етиб келди. Иккинчидан эса, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олгани ҳамоно яқин-атрофида рақиб футболчиларидан ҳеч ким бўлмаса ҳам ўзаро пас ташлаш орқали ўйин тизгинини ўз қўлига олиш ўрнига, кўр-кўрона жарима майдончасидан узоқлаштириш пайида бўлишди.

Бу эса ташаббус тўлиғича Хитой томонига ўтиб кетишига сабаб бўлди. Бизнинг ҳимоячилар тепиб юборган тўпни хитойликлар бамайлихотир ўзига ўнглаб олиб, қайта ва қайта ҳужум ташкил этишди.

Бахтимизга рақиб таркибида ишончлироқ ўйин намойиш этадиган ҳужумчи топилмади. Акс ҳолда, ўзбек футболи тарихидаги энг муваффақиятли мусобақалардан бири биз учун гуруҳ босқичи тугамай туриб якунланиши ҳеч гап эмасди.

УММОН

Хитой устидан минимал ҳисобда қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Аммо бу имкониятдан фойдаланиш учун Уммонни мағлубиятга учратиш талаб этиларди.

Бир ҳисобдан бу у қадар мушкул иш эмасдек туюлиши мумкин. Чунки Уммон бунга қадар Хитой ва Қатардан мағлубиятга учрашга улгурганди. Аммо ҳамма гап шундаки, ҳатто шунда ҳам улар гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотишмаганди. Шу боис бўлса керак, ўйин анча мураккаб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аввалги икки учрашувда ҳеч бўлмаганда дастлабки дақиқаларда фаол бўлишга интилганди. Уммонга қарши кечган ўйинда эса ҳатто дастлабки дақиқалар ҳам эҳтиёткор руҳда ўтди.

Равшан Ҳайдаров ўйин олдидан шогирдларига қандай кўрсатма бергани бизга қоронғу, аммо футболчилар голдан ҳам кўра ўз дарвозаси дахлсизлигини кўпроқ ўйлагандек кўринди. Ҳатто учрашувдаги ягона гол ҳам анча мужмал тусда урилди: бурчак тўпидан сўнг Уммон дарвозаси олдида кўпкарини эслатиб юборадиган ҳолат юзага келди.

Бундай талотўпда тўпни дарвоза чизиғидан ким ўтказа олганини эса кўриб олиш имкони бўлмади. Ҳар ҳолда, Достон Турсунов ҳаммадан кўра фаолроқ нишонлагани учун гол унинг ҳисобига ёзилди. Аммо баъзиларнинг даъво қилишича, рақиб ҳимоячиларидан бири автогол соҳиби бўлиши ҳам мумкин эди.

ГУРУҲ БОСҚИЧИ ҲАҚИДА

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:04, 01.02.2018. Ўқилди: 5048 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик