Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 25 50
3 Астон Вилла 25 47
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Фулхэм 25 34
13 Кристал Пэлас 25 32
14 Брайтон 25 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 25 26
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 25 15
20 Вулверхэмптон 25 8

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун Роналду 33, Неймар 26 ёшга тўлди

Баҳо:
+1 | -1
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 5 февраль куни Португалия ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 33 ёшни қаршилади.

Профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасида бошлаган Роналду 1985 йилнинг 5 февраль куни Мадейра райони пойтахти Фуншалда таваллуд топган.

2003 йил катта футболга қадам ташлаган Криштиану Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига келиб қўшилади ва “қизил иблислар” футболчиси сифатида 6 йил тўп суради.

Роналду шунча давр мобайнида расмий учрашувларда 196 марта майдонга тушади ва 84 та гол уришга эришади. Футболчининг ёшлигидаги севимли жамоаси “Бенфика” бўлиб, у ҳозирча бу клуб либосини кийишга улгурмади.

Шундай қилиб, Роналду 2009 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га 93,4 миллион еврога кўчиб ўтади ва ўша вақтда трансфер бозоридаги рекордни янгилайди.

Роналдунинг трансферидан аввал 2001 йил Зинеддин Зидан (ҳозирда “Реал” мураббийи) “Ювентус”дан “қироллик клуби” таркибига келиб қўшилган бўлади.

Фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган футболчи айни вақтда “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда ва фаолиятини Испанияда якунлашни истайди.

Маълумотларга кўра, мадридликлар ҳужумчининг йиллик маошини 30 миллион еврога кўтаришади ва Рони бу борада асосий рақобатчиси Лионель Месси билан тенглашиб олади.

Шунингдек, бугун яна бир иқтидорли бразилиялик футболчи Неймар ҳам 26 ёшини қаршиламоқда. “ПСЖ” ҳужумчиси айни вақтда дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб, у ўтган йил ёзда “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига Париж жамоасига ўтганди.

Маълумот учун, Роналдунинг жамоаси “Реал” 15 февраль куни Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босчичида Неймарнинг “ПСЖ” клуби билан тўқнаш келади. Жавоб баҳси эса 7 март куни Парижда бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:26, 05.02.2018. Ўқилди: 6996 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 12
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Фулхэм Харри Уилсон 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.