Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
12-тур Сурхон 0-0 Нефтчи
12-тур Насаф 1-0 Навбаҳор
12-тур Хоразм 1-2 Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андижонда футбол тизими энди тубдан ўзгаради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджонов ўз чиқишларида бир неча бор ўзбек футболини ривожлантириш, миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ва олимпия термамизни Олимпиада мусобақасига етаклаш асосий мақсадлар эканлиги ҳақида айтиб, бунинг учун аллақачон енг шимариб ишга киришган.

Мақсад жиддий, шундай экан, кўзланган вазифаларга эришиш учун Умид Аҳмаджонов юртимизда футболнинг барча бўғинини ислоҳ қилган ҳолда унинг нуфузини кучайтирмаса бўлмаслигини таъкидлаган. Шу мақсадда ЎФАнинг биринчи вице-президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятларга чиқиб у ердаги футболнинг мавқеини ошириш, иш йўналишини тўғри тартибга солиш учун жиддий қадамни ташлашган. Бу сафар ишчи гуруҳ аъзолари 2 февраль куни Андижонга ташриф буюришди.

Нима учун Андижонда футбол фабрикаси бўлмаслиги керак?

Ишчи гуруҳ аъзолари   дастлаб Шўрбулоқдаги футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлдилар. Ўқув хонасида Лочин Гулдаев мураббийлик қилаётган жамоа тарбияланувчилари билан суҳбатда бўлди. Яратилаётган шароитлар, мақсадлари қандай эканлиги билан қизиқди. Шу пайт Умид Аҳмаджонов болалардан йилига нечта мусобақа ташкил этиб бериши ҳақида сўраганида тарбияланувчилар бир йилда 50 та турнирда қатнашиш истагида эканликларини маълум қилишди. «Ким нимани хоҳлайди, - дейди Умид Муҳаммаджонович. - Бу ёшлар ўқишни тугатишгач, кейин нима қилишади, қаерга борадилар? Менга таклифлар бўлса айтинглар. Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпиони бўлди. Лекин нега ўша чемпионлар орасида андижонликлар йўқ? Демак, қаердадир хатолик бор. Биз умумий тизимни кўриб чиқишимиз керак. Ҳаттоки, суперлигада ўйнаётган футболчиларнинг 10 фоизи ҳам андижонликлар эмас». 

Футбол мактаб-интернатини кўздан кечирар экан, шунингдек, спорт залини ҳам кузатди. Аммо болалар шуғулланадиган залнинг совуқ эканлиги Аҳмаджоновнинг эътирозига сабаб бўлди. Дарҳол спорт залини иситиш лозимлигини ва бунинг назоратини Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Бекзод Каримовнинг зиммасига юклади ва бу ҳақда ЎФАга маълумот бериб туриш мажбуриятини топширди. Ушбу футбол даргоҳида 10-17 ёшли болаларнинг 170 нафари таҳсил олади. ЎФАнинг биринчи вице-президенти яна қуйидагиларни айтди: «10-17 ёшли болалар ўртасида футбол фестивалларини ташкил қилинглар. Керак бўлса бошқа вилоятлардаги футбол мактаб-интернатларига 10 тадан болани беринглар, ўзаро тажриба алмашинглар. Нега, сизлар бу ерда тарбия олган ёш футболчиларни бошқа жойларга сотмайсизлар? Нима учун уларни сотиб фойда олмайсизлар?».

Майдонни кўздан кечирар экан, ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати директори Насибилло Мадраҳимовдан нечта ишчи ходим ишлашини сўради. Маълум бўлишича, ушбу даргоҳда 60 та штат бор. Аммо Умид Муҳаммаджонович иш ўринларини бошқатдан кўриб чиқилишини ва янгича услубда штатлар тузилиши кераклиги бўйича топшириқлар берди. У ерга жами 170 нафар болалар қабул қилинади. Лекин эндиликда сонга эмас, балки сифатга жиддий қаралишини айтди. Ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернатига йиллик бюджет сифатида 1 миллиард 800 минг сўм ажратилади. Энди ушбу маблағларни тўғри тақсимлаган ҳолда ойлик маошларини ҳам қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. «Бу ердаги 170 нафар боланинг ҳаётига жавобгармиз. Аммо биз сонга қараб ишламаслигимиз керак. Биз фақат сифатга жиддий эътибор берамиз. Энди ўз аравамизни ўзимиз тортайлик. Қачонгача ҳоким пул бераркин деб қараб ўтирамиз? Бразилияни футбол фабрикаси дейишади. Нима учун ўзимизда ҳам футбол фабрикаси бўлмаслиги керак? - деб таъкидлади Аҳмаджонов. 

«Андижанка» Суперлигага қайтарилди

Навбатдаги манзил «Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби» бўлди. У ерда бир қатор спорт турлари фаолият олиб боради ва шу билан бирга «Андижанка» аёллар футбол жамоасининг базаси ҳамда машғулот майдони хам ушбу спорт мактабида жойлашган. Аҳмаджонов машғулот ўтказаётган Ориф Маматказин бош мураббийлик қилаётган жамоа аъзолари билан учрашди.

Машғулот майдонининг талабга жавоб бермаслиги Умид Муҳаммаджоновични ғазаблантирди ва дарҳол  майдоннинг сифатини яхшилаш юзасидан спорт мактаби директорига танбеҳ берди. «Андижанка» жамоаси эса про-лигада иштирок этмоқда. Аҳмаджонов ўз номи ва тарихига эга бўлган жамоанинг ўрни суперлигада бўлишини айтиб, шундай деди: «Андижанка» жамоасининг ўзбек футболида ўз ўрни ва мавқеи бор. Майли, бу сафар регламентга ўзгартириш киритамиз ва янги мавсумда суперлигада 12 та эмас, 14 та жамоа иштирок этади. «Андижанка» жамоаси ҳам суперлигада қатнашади. Лекин сизлар чемпион бўлишга ваъда беринглар».

Мухлислар билан учрашув

Қиличбозлик спорт мажмуасини кўздан кечирганидан кейин делегация аъзолари «Соғлом авлод» стадионига ташриф буюришди. У ерда фан-клуб аъзолари меҳмонларни олқишлар билан кутиб олдилар. «Андижон» клубини суперлигага олиб чиқамизми? - дейди Аҳмаджонов. - Мана, вилоят футбол федерацияси ва клуб раҳбарияти барча мухлисларнинг олдида жамоани суперлигага қайтаришга ваъда беришяпти. Биласизлар, суперлигада олдиндан 12 та клуб қатнашишини тасдиқлаб бўлганмиз. «Андижанка» жамоасини регламентни бузиб бўлса-да, суперлигага чиқардик. «Пахтакор», «Насаф», «Бунёдкор» каби жамоалардан футболчиларни олинглар. Ҳозирги таркибдаги ўйинчилар билан «Андижон»ни суперлигага олиб чиқа оласизларми? Мухлисларни ҳам эшитинглар, булар кимларни хоҳлашади? Эшитган бўлсанглар, 25 март куни Осиё чемпионларининг Саудия Арабистонига қарши ўйинини Андижонда ўтказамиз. Биз буни Андижон халқи учун қилдик. Худо хоҳласа, ўша куни ҳаммамиз биргалашиб, шу стадионда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз. 

«Андижон» жамоасининг фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев «У.Аҳмаджонов» номи ёзилган футболкани эсдалик совғаси сифатида топширди. ЎФА биринчи вице-президенти эса андижонлик мухлислардан 10 нафарини «Насаф»нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги сафар учрашувларига юборишини айтиб ишқибозларни янада хурсанд қилди. Қолаверса, Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўйини олдидан байрам ташкил этиш мақсадида санъаткорлар ҳам таклиф этилишини маълум қилди.

Шундан кейин делегация аъзолари Андижон олимпия захиралари спорт коллежига ташриф буюришди. Куннинг иккинчи ярмида ЎФАнинг биринчи вице-президенти Қўқонга йўл олди. Бу орада эса Асқар Толибжонов «Андижон» клубининг базасини кўздан кечирди. Кечки пайт Аҳмаджонов Қўқондан қайтиб келганидан кейин «Боғишамол» меҳмонхонасининг анжуманлар залида вилоят спорт федерациялари, футбол мактаб-интернатлари раҳбарлари, умуман барча спортга алоқадор бўлган шахслар билан йиғилиш ўтказилди. Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов йиғилишни бошлаб берди. Кейин эса Умид Аҳмаджоновга сўз берилди.

- Муҳтарам Президентимизнинг футболга қаратаётган эътибори ҳамда билдираётган фикрлари бизга қўшимча куч ва масъулият юклаяпти. Андижон футболи ҳақида гаплашиб олишимиз керак. Чунки вилоят футболида кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Андижон халқи футболни ниҳоятда севишади. Бу ердаги ёш болаларни кўрдик, ҳаммаси келгусида Осиё ва жаҳон чемпионатларида тўп суришни орзу қилишяпти, Олимпиадаларга боришни хоҳлашяпти. Лекин биз ишни тўғри йўналтирмасак, мураббийлар ҳаққоний ишлашмаса, у ҳолда айбдор бўлиб қоламиз. Нега суперлигада «Андижон» жамоаси йўқ? Ашаддий мухлисларни кўряпмиз, бироқ нима сабабдан вилоятнинг бош жамоаси суперлигада эмас? Менга бир ҳафта ичида кўрилаётган ишлар ва аниқ таклифларни етказасизлар (Бекзод Каримов ва «Андижон» клуби вице-президенти Маъруф Абдисаломовга қарата). Футбол мактаб-интернатлари у ёки бу ташкилотга қарайди, деган гап энди ўтмайди. Бу ерда аниқ тизимни яратиш зарур. Давлат томонидан ажратилаётган пул ҳавога учяпти. 170 нафар болани қабул қилиш шарт эмас, бу билан боланинг ҳаёти бекорга ўтиб кетмасин. 

«Келаси йили «Андижон» албатта Суперлигада бўлиши шарт!»

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациясининг иши билан қизиқди. Айни пайтда ушбу федерация «Наврўз» стадиони биносида фаолият кўрсатиб келишмоқда. Эндиликда эса АВФАнинг янги бинога кўчиб ўтиши зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Шу билан бирга вилоятда талабга

жавоб берадиган ҳакамлар ва мураббийларнинг етарли даражада эмаслигига урғу қаратган ҳолда ЎФАнинг ҳакамлар ва мураббийлар билан ишлаш бўлими бошлиқларига зарур топшириқларни берди. «Ёш болакайлар йилига 50 та мусобақа ўтказиб беришимизни сўраш-япти. Демак, бир ҳафта муҳлат ичида барча масалани тасдиқлаб етказасизлар, - деди Аҳмаджонов. Яна сўзида давом этар экан, шундай деди: «Биз халқ таълими ёки бошқа ташкилотга қараймиз деган гапларни айтган одамни шу заҳотиёқ аризасини оламиз. Бизнинг давлатимиз битта, Президентимиз битта. Ватанни севмайдими, спортчилар орасида унга жой йўқ. Келаси йили «Андижон» клуби албатта суперлигада бўлиши шарт! Стадионга бордик, мухлисларнинг жонкуярлигини қаранглар.

Барча берилган топшириқларни бир ҳафта муддат ичида тугатасизлар. Вилоят футболи 26 йил ор-қада қолиб кетган. Миллиардлаб пуллар бекорга кетяпти. Эртага давлат томонидан берилаётган пулларга жавоб беришимиз керак. Республика федерацияси бир йилда бир марта буларнинг устидан текширув ўтказиши керак. Бу пуллар қаерга ишлатиляпти, тўғри тақсимланяптими-йўқми, ҳаммасини назорат қилиб борамиз. Дарвоқе, Андижонда қанақа тадбир ўтказяпсизлар? (Бекзод Каримовга қараб) Мен ҳеч қаерда бу ерда тадбирлар ўтказилаётгани тўғрисида хабарларни ўқимайман. Нима учун вилоятда қилинаётган ишларни халққа етказмайсизлар? Маҳаллий оммавий ахборот воситалари борми, нега уларга хабар бермайсизлар? 

Бекзод Каримов эса ушбу масала бўйича асосан телевидениелар билан ишлаётганини айтди. Аммо бунга жавобан Умид Аҳмаджонов яна шундай деди: 

 

- Қанақа телевидение? Ҳеч қаерда кўрмаяпман-ку! Вилоят футбол федерациясининг матбуот билан ишлайдиган алоҳида бўлими бўлиши керак. Бизнинг матбуот хизмати бошлиғи билан доимий алоқада бўласизлар. Шунингдек, футбол мактаб-интернатларидаги штатлар жадвалини бошқатдан кўриб чиқиш керак. Менга вилоят футболи бўйича тизимни умуман бошқатдан тайёрлаб кўрсатасизлар».

Қолаверса, вилоят футболида барча тақсимланган маблағлар режали ва ўринли равишда ишлатилишига ҳам алоҳида урғу берди. Бундан буён ишлатиладиган маблағларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан маслаҳатлашиб ишлатилиши борасида кўрсатма берди. «Мақсад бу пулларни қисқартириш эмас, шунчаки, самарали ишлатишни билишимиз керак, - дея сўзини давом эттирди Аҳмаджонов. - Ахир қанча маблағ бўлса, давлатимиз томонидан ажратиляпти. Лекин эртага ўша пулларга ким жавоб беради?

 Биз вилоят футболига қанча маблағ кетишини тақсимлаб берганимиздан сўнг шунга қараб мақсадли равишда ишлатилади. Бу ерда футболни яхши кўрадиган фидойи одам қолиши керак, бўлмаса кетиши шарт. Қачонгача юрамиз? 26 йилдан бери жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Буни яна қанча кутишимиз керак? 2020 йили Олимпиада мусобақаси, 2022 йили жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу йил эса Осиё      ўйинлари бўлади. Ушбу Осиё ўйинларида терма жамоа сафида Андижондан футболчи йўқлиги уят эмасми? Шу нарсани ўзингларга савол қилиб беринглар. Вилоят футболига йилига 6 миллиард сўм пул ажратилади, аммо вилоятнинг бош жамоаси суперлигада йўқ. Бу ерда кадрлар масаласига ҳам жиддий қараймиз. Энди ҳар бирини қайтадан аттетациядан ўтказамиз. Бу ердаги ёш болаларни кўзига қаранг, қанчалик «ёняпти». Андижон вилоятида аҳоли кўп, бу борада Республика биринчи ўринда, лекин спортда охирида. Бунгача қўлга киритилган ғалабалар энди тарихга айланди. Вилоят футболидаги тизим мени умуман қониқтирмайди. Бу ерда нотўғри тизим ўрнатилган. Оддий мисол, футболчининг шартномасини ҳеч ким билмаяпти. Бу кулгули ҳолат эмасми? Униси у ёққа, буниси бу ёққа кетиб қоляпти дейишади. Бечора вилоят ҳокими пул топиб берсинми ёки уларнинг ортидан югурсинми? - дейди Аҳмаджонов.   

ФИРДАВСХОН

Киритилди: 13:05, 07.02.2018. Ўқилди: 4470 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.