Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россиянинг Париждаги тарихий ғалабаси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россия футболи йилдан-йилга орқага қараб кетмоқда. Мамлакат терма жамоаси анча йиллардан буён Европанинг ўртамиёналаридан бирига айланиб қолди. Ўтган аср охири ва янги аср аввалида рус футболи ва хусусан россиялик футболчиларнинг Европада ўз номи бор эди. “Сельта” мухлислари ҳамон Мостовойнинг либосини кийиб юришади, Карпинни ҳам Пиренейда кўпчилик танийди. Мана шундай футболчилари бор Россия 1999 йил Франция устидан тарихий ғалабани қўлга киритганди. Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритган “Стад де Франс” стадионида илк марта мағлуб бўлганди…

МУВАФФАҚИЯТСИЗ СТАРТ
Дарвоқе биз эслаётган ўйин 2000 йил Бельгия ва Голландия майдонларида ўтказилган Европа Чемпионати саралаш баҳси эди. Руслар дастлабки учта ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, имкониятларини деярли йўқотиб бўлишганди. Бироқ тўртинчи ва бешинчи турда Романцев шогирдлари Арманистон ва Андоррани мағлуб этиб, яхши кайфиятда Парижга боришади. Таъкидлаш керак, саралашнинг иккинчи турида Россия ва Франция Москвада тўқнаш келишган ва унда жаҳон чемпионлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

ДАҲШАТ ИЧИДАГИ ЎЙИН
Франция терма жамоаси ўз майдонида ўйнаганида стадион доим тўла бўлади. Россияга қарши баҳсни 78 788 томошабин стадиондан кузатганди. Амалдаги жаҳон чемпионларини қандай қўллаб қувватлашларини тасаввур қилаверинг. Дунёда тенгсиз эканини исботлаганидан кейин Франция ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаганди. Россияга қарши ўйинни французлар устунлик билан бошлашади. Бироқ ўйинда ҳисоб руслар томонидан очилади. Валерий Карпин жарима майдончаси ичидаги Егор Титовга ажойиб тўп узатишни амалга оширади. “Спартак” ҳужумчиси эса тўпни дарвоза яқинидаги Пановга узатмоқчи бўлади, бироқ тўп ҳимоячи Канделанинг қўлига тегиб йўналишини ўзгартиради. Бартез аллақачон ўзини тўп йўналишига ташлаб бўлганди ва бундан фойдаланган Панов бўш дарвозага гол уриб, ҳисобни очади – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланади. Иккинчи бўлимда эса жаҳон чемпионлари ўзларига келишади. 48-дақиқада 30 метрлар узоқликдан дарвозага белгиланган жарима зарбасини Эмманюэль Пети тўғри дарвозага йўллайди. Тўп эса рикашет ёрдамида Филимонов дарвозаси тўридан жой олади – 1:1. 5 дақиқа ўтиб эса Франция ҳисобда олдинга чиқиб олади. Бўлажак Евро-2004 мусобақасининг қаҳрамони Сильвен Вильтор марказий ҳимоячи Виктор Онопкани ортда қолдириб, жамоасини олдинга олиб чиқади – 2:1. Буёғига майдон эгалари яна гол уриб, устунликни мустаҳкамлаши кутилганди, лекин Романцев шогирдларига тўғри кўрсатма бера олди.

“RUSSIA TIME”
“Fergy time” дедик, “Mour time” дедик, бир марта “Russia time” иборасини ишлатсак, ҳеч нарса қилмас-а? Олег Романцев кучли мураббий эканини ўша ўйинда яна бир бор исботлаганди. Чунки Россия амалдаги жаҳон чемпионларини «Стад де Франс»ни тарихда биринчи марта бош эгиб тарк этишга мажбур қилганди. 75-дақиқада руслар ҳисобни тенглаштиришади. Ҳимоячи Дмитрий Хлестов майдон марказидан Александр Пановга ажойиб тарзда тўп узатишини амалга оширади. Саша эса Марсель Десайини ортда қолдириб, дарвозанинг яқин юқори бурчагини аниқ нишонга олади – 2:2. Қизиғи, Панов бутун фаолияти давомида Россия терма жамоаси сафида 4 та гол урган ва улардан иккитасини ўша ўйинда. 86-дақиқада эса руслар тарихий голни уришади. Ҳимояда тўпни олиб қўйган Онопко тезлик билан қарши ҳужумчи бошлаб беради ва тўпни Бесчастнихга узатади. Чап қанотда Лоран Бланни алдаб ўтган Владимир қанотдан очлиб бораётган Илья Цимбаларга аниқ тўп узатади. Захирадан майдондан тушган Цимбалар эса жарима майдончаси ичида ёлғиз қолган Валерий Карпинни топади. Ҳеч ким томонидан қўриқланмаётган Карпин эса кучли зарба билан Бартез дарвозасини ишғол қилади – 2:3. Таъкидлаш керак Романцев ғалаба голини ташкиллаштирган Бесчастних ва Цимбаларни захирадан майдонга туширганди ва бу ғалабада мураббийнинг улуши катта бўлган.

ПУШКИН ҚАСОСИ
Ўйин тугагандан кейин россиялик футбол мухлислари учун байрам бошланади. Бу ўйиндаги ғалаба уларга ҳеч қандай йўлланма бермаган бўлиши мумкин, лекин жаҳон чемпионларини расмий ўйинда меҳмонда мағлуб этиш бу катта натижа. Айниқса Москвада бу ўйинни катта байрам қилишади. Яна бир қизиқ томони ўйин 5 июнь куни ўтказилади. Эртасига эса рус халқи буюк шоири Александр Пушкин таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаганди. Кўпчилик бу ғалабага рамзий маъно беришади ва Пушкиннинг ватандошлари унинг қотили Дантеснинг (Дантес франциялик бўлган) ватандошларини мағлуб этганини таъкидлашади.

«4 ДАҚИҚАДА УМРИМ 5 ЙИЛГА ҚИСҚАРДИ»
Ўйиндан кейин Олег Ромацев жамоаси ҳақли ғалаба қозонганини айтиб, охирги дақиқалар жуда қийин ўтганини таъкидлаганди. Унинг қўшимча вақтлар ҳақида айтган гаплари машҳур бўлиб кетганди: “Ҳакам 4 дақиқа қўшганини кўриб, умрим яна 5 йилга қисқарганини сездим. Ўйинда айтарли тўхталиш бўлмаганди менимча. Нима ҳам қилардик, бу ҳам бир синов бўлди”.

Евро-2004 саралаш. 1999 йил, 5 июнь
Париж, «Стад де Франс» ўйингоҳи 78788 томошабин
ФРАНЦИЯ – РОССИЯ 2:3
Голлар: Эмманюэль Пети (48), Сильвен Вильтор (53) – Александр Панов (38, 75), Валерий Карпин (86).
Франция: Фабьен Бартез, Венсан Кандела (Робер Пирес, 87), Лилиан Тюрам, Эмманюэль Пети, Лоран Блан, Юрий Джоркаефф (Ален Богоссян, 90), Дидье Дешам, Марсель Десайи, Николя Анелька, Сильвен Вильтор, Кристоф Дюгари (Патрик Виейра, 60).
Бош мураббий: Роже Лемерр.
Россия: Александр Филимонов, Дмитрий Хлестов, Евгений Варламов, Сергей Семак (Владимир Бесчастных, 60), Алексей Смертин, Александр Мостовой (Дмитрий Хохлов, 26), Виктор Онопко, Валерий Карпин, Егор Титов, Александр Панов, Андрей Тихонов (Илья Цимбаларь, 72).
Бош мураббий: Олег Романцев.

Манба: www.erudit-sport.uz
Киритилди: 18:46, 07.02.2018. Ўқилди: 5697 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.