Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омон Ғофуров: “Про-Лига савияси аввалги Олий Лига мақомига тенгдир”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу мавсум Суперлига ва Про-Лига жамоаларига нисбатан талабларни оширди. Лигалар савияси, нуфузи ва имижи учун албатта, клублар савияси, клуб олиб бораётган сиёсат каби масалалар таъсир кўрсатади.

Суперлига жамоалари сони 12тага қисқаргач, ЎзПФЛ клублар инфратузилмаси бўйича текширув ўтказилди ва унда клубларга қўйилган талаблар бажарилиши ўрганилди. Ушбу текширувлардан сўнг, Суперлига талабларига икки клуб тўғри келмаслиги аниқланди. Булар – Динамо ҳамда Машъал. Ушбу икки клуб ҳам келаси мавсумда Про-Лигада тўп суради.

Ушбу ўзгаришлар ва ислоҳотлар Ўзбекистонда футболни оммалаштириш, клублар имижи ва нуфузини ошириш учун қилинаётгани, бу ислоҳотлар албатта, ўз мевасини бериши борасида ЎзПФЛ Бош директори Омон Ғофуров ташкилот расмий сайтига қуйидагиларни маълум қилди.

“Клуб инфратузилмаси – клубларимиз учун энг муҳим масаладир. Бу борада камчиликлар кўп. Клуб инфратузилмасини ривожлантириш, клублар фаолиятини профессионал мақомга олиб чиқиш учун шу каби ўзгаришлар қилиш зарур. Биз талабларни ишлаб чиқиб, уларни клублардан талаб қилаётганимизда уларнинг номига, обрўсига қараётганимиз йўқ. Биз шунчаки, уларнинг профессионал клуб номига мос келишини истаймиз. Бу масалалар борасида фикрлар кўп. Агар қайсидир клуб талабларга мос келмаган, талабларни бажариш учун ҳаракат қилмаган бўлса, бу айнан клубнинг ўз айби ва муаммосидир. Биз клубларга талабларни бажариши ва камчиликларни ҳал қилиш учун маълум вақт берган эдик. Аммо, белгиланган муддатга талаблар бажарилмади. Шу боис, бу борада муаммо бизда эмас, клубларнинг ўзида”, - деди Омон Ғофуров.

“Биз клубларни ўрганиб чиқдик. Хеч қайси клубни камситиш ниятида эмамсиз. Мақсадимиз иккала лигани ажратиш эмас, балки ҳар бир лигада кучли, савия жиҳатдан бир бирига мос клублар иштирок этишини ташкил қилиш. Ҳозирда, футбол жамоатчилиги бу ўзгаришларни сал нотўғри талқин қилаётгандек. Биз Лигаларни кучайтиришни истаймиз. Про-Лига аввалги Олий Лига мақомига мос бўлишини истаймиз ва ОАВ, футбол жамоатчилиги ҳам буни шундай талқин қилишини истаймиз. Суперлигани эса, янги ташкил қилинган, жаҳон андозаларига мос тарзда, юқори савияда ташкил этиладиган, футбол инфратузилмаси жиҳатидан барча талабларга мос, кучли жамоалар тўп сурадиган лига сифатида талқин қилинишини истаймиз”.

“Умуман, Про-Лига савиясини мухлислар ҳам, ОАВ ҳам нотўғри талқин қилаётгандек. Про-Лига савияси аввалги Олий Лига савиясига тенг. Қанчалик учрашувлар курашларга бой, қизиқарли ва чиройли кечса, шунчалик мухлислар ҳам стадионларга қайтади. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Қолаверса, клублар ҳам ўз олдиларига катта мақсад қўйса, лигаларда рақобат кучайса, бу футбол савияси учун, футбол имижи учун албатта катта ютуқ. Агар клублар рақобатбардош тизим ва инфратузилма ярата олишса, айтишим мумкинки, бу лигалар ривожи, умуман, футбол ривожи учун катта қадамдир”.

“Яна истардикми, обьектив сабабларга кўра, Про-Лигада иштирок этадиган клублар, ушбу мавсум учун катта режа ва мақсадлар тузишини, бу билан эса, лига савияси, имижи ва обрўси учун улар катта фойда келтиришсин. Яна, мухлислар қайси жамоа қайси лигада иштирок этишидан қатъий назар, ўз клублари учун мухлислик қилишда давом этишса, бу клублар учун катта стимул. Мухлислар учун клублар ҳам бор кучи билан ўйнаб, уларнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишади”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:22, 09.02.2018. Ўқилди: 2915 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик