Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эътибор марказида - Малком

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бордо»нинг бугунги аҳволи ҳавас қиларли даражада эмас. Клуб турнир жадвалида тобора қуйига «шўнғимоқда», бош мураббий Жослен Гурвеннек эса истеъфога чиқди.

Мазкур ҳолатда фақатгина бразилиялик иқтидорли вингер Малкомнинг борлиги бироз таскин бериши мумкин. Айнан ушбу футболчи жирондинликларга катта даромад келтирса, ажабмас.

«Коринтианс» футбол секциясига 11 ёшида келган Малком узоқ вақт мобайнида позиция танлашда иккиланди. Тенгдошлари орасида бўйи паст, бесўнақай бўлгани учун майдон марказида ўйинини тополмади, ҳужумда эса тезкор қарор чиқаришда қийналди.

Вақт ўтгани сайин мураббий йигитчани қанотларга қўйди. Гарчи Малком шиддатли тезликка эга бўлмасада, бўшлиқларни қадрлаб, улардан имкон қадар унумли фойдаланишни ўрганди.

Тез орада ўсишга эришди: яккама-якка ҳолатда ҳимоячиларни алдаб ўтиб, ҳужумни  ўзи якунлар ёки мудофаа вакилларини жалб этиб, шерикларига очиқ ҳудудлар ярата бошлади.

Малком 16 ёшга тўлганда асосий жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади. 2014 йили у иккинчи таркиб билан Сан-Паулу кубогида қатнашиб, 6та гол урди. Аммо финалда «тимаолар» «Сантос»га имкониятни бой беришди (1:2).

Мано Менезес кўп ўтмай Малкомни миллий чемпионат доирасидаги «Фламенго»га қарши баҳсда майдонга туширди. Ўспириндан чап қанот вингери сифатида фойдаланишни кўзда тутиб, асосий вазифаси Вагнер Лав ҳамда Жадсонни узатмалар билан таъминлаш эди.

Бошқа томондан, унинг позициясида Бундеслигадаги иштироки орқали тажриба тўплаган Ренато Аугусто ҳам ўйнарди. Менезес вазиятдан чиқиш йўлини топди - Малкомни чап қанотга, «Байер»нинг собиқ футболчисини эса ўнгга қўйди. Мавсум якунида «Коринтианс» Бразилия чемпионатида ғолиб чиқди. Албатта, ўша пайтда жамоани Тите бошқараётганди.

«Бордо» бразилиялик вингерни ўз сафига қўшиб оларкан, нафақат «тимао»нинг ўйини, балки халқаро мусобақаларни ҳам инобатга олди. 2015 йили Малком ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида Бразилия термаси сафида барқарор ўйин кўрсатди.

«Селесао» ярим финалгача чиқди. Кўп ўтмай ёшлар ўртасидаги ЖЧда бразилияликлар «заявка»сида Кеннедининг ўрнини айнан Малком эгаллади. Янги Зеландияда ўтган мусобақада қаҳрамонимиз энг яхшилардан бири бўлди, унинг жамоаси эса финалгача етиб бориб, сербларга имкониятни бой берди (1:2).

Вилли Саньоль нафақат бразилиялик футболчининг иқтидорини пайқади, балки унинг Ваҳби Ҳазрига ўринбосар бўлиши шартлигини таъкидлади.

Мураббий ёрдамчилари Пол Маркиони ҳамда Тьерри Боналар ҳамроҳлигида «Бордо» президенти Жан-Луи Триога учраб, уни Дортмунднинг «Боруссия»си илгарилаб кетмасидан аввал бразилиялик футболчи билан шартнома тузишга кўндирди.

Жирондинликлар Малком учун 5 млн. евро (50 фоизи ўйинчи акциялари, қолгани агент ва «Коринтианс» учун) тўлашди. Бироқ истеъдодларни кашф этишни қойиллатадиган клуб ҳамон барқарор жамоа тузишни ўрганолмаяпти.

Саньоль ёш ва тажрибали ўйинчилар ўртасидаги мувозанатни топишга интилди, баъзан кераксиз пайтда таваккалга тенг ротацияларга қўл урди. 2016 йили ушбу мураббий истеъфога чиқарилди, «Бордо» Лига 1да 14-ўринга тушиб кетди.

Бунга қадар «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси асосий ишни бажариб бўлганди - Малкомнинг ҳужумдаги исталган позицияда ўйнаши мумкинлигини кўрсатди.

Бу устунликдан унумли фойдаланган Гурвеннек ҳам худди Вилли Саньоль сингари «Бордо»да икки йил ишлади, холос. Эътиборлиси, Жослен бразилиялик вингер ёрдамида ҳужумкор учлик яратди - Камано-Лаборд-Малком.

Ушбу футболчиларнинг ҳаммаси 23 ёшга тўлмаган, аммо улар биргаликда жирондинликларни ўтган мавсум якунига кўра, еврокубокларга олиб чиқишганди.

Бугунги кунга келиб Малком «Бордо» сафида 81та ўйин ўтказиб, 18та гол ва 14та самарали узатма муаллифига айланди. Одатда, рақиб ҳимоячилари унга тез-тез қўполлик ишлатишади.

Малком ўзининг ўйин услуби билан Мадриднинг «Реал»ида тўп сурган ёш Робиньони эслатади: техникаси юқори, корпус ёрдамида тўпни тўса оладиган, узоқдан зарбалар йўллашни қойиллатадиган иқтидор соҳиби.

Франция матбуоти эса уни Арьен Роббенга қиёслайди. Малкомнинг ягона камчилиги сифатида мудофаа чизиғидаги юмушларга нўноқлигини кўрсатиш мумкин. Кўпинча ортга қайтишга улгурмайди.

Бразилиялик вингер эндигина 20 ёшга тўлди, аммо ҳозирданоқ унга жаҳоннинг энг кучли клублари «ов» бошлашди. Ўтган йилнинг сентябрида «Бордо» «Коринтианс»дан футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиб, амалдаги келишувни 2021 йилга қадар узайтирди.

Бу эса мабодо жирондинликлар Малкомни сотишни хоҳлашса, харидордан йирик сумма талаб қилишларини англатади. Хусусан, «МЮ» унинг учун 45 млн. евро тўламоқчилигини билдирганди, бироқ кейинчалик Жозе Моуриньо Алексис Санчесни олиб келишни маъқул кўрди.

Шунингдек, кузатувчилар рўйхатида «Арсенал» ҳам бор. Ҳаттоки, лондонликлар вакиллари Малкомнинг агентлари билан учрашиб, келишишга ҳам улгуришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

The Independent нашри берган маълумотда эса бразилиялик вингер «Ливерпуль» қизиқишлари доирасида экани қайд этилганди. Қаҳрамонимизнинг ўзи музокараларга вақти йўқлигини билдирди.

Трансфер ишларини агентлари ва ота-онасига ишониб топширган, ўзининг фикру хаёли эса фақат футбол билан банд.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:14, 14.02.2018. Ўқилди: 3449 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик