Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор" Дубайда йиғин бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Пахтакор" клуби бугун БААнинг Дубай амирлигига етиб келди ва навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Кеча Тошкентдан Дубай сари йўлга чиққан жамоа тушлик пайтига яқин йиғин давомида истиқомат қиладиган "The Meydan" меҳмонхонасига етиб келди. Тошкент вақти билан соат 19:00да "Nad Al Sheba" спорт мажмуасига қарашли майдонда биринчи машғулот ўтказилди. Унда Дубайга етиб келган 24 футболчининг барчаси иштирок этди.

Дастлаб футболчилар Ласло Ямбор бошчилигида қизишиб олиш машқларини бажаришди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоани иккига ажратди. Ўйинчилар тўпни қўл билан бир-бирларига етказиб, бош билан гол уришга ҳаракат қилишди. Бу машғулот футболчиларнинг жуфт-жуфт бўлиб футбол ўйнаши орқали давом эттирилди. Ушбу машқлар якунига етгач, тўпни аниқ ошириш, бўш ҳудудга очилиш ва тез ҳаракат қилиш жиҳатлари устида ишланди. Машғулот икки томонлама қисқа учрашув билан тугади.

Дарвозабонлар эса Иброҳим Йилмаз қўл остида алоҳида шуғулланишди. Улар доимгидек учрашувда рўй берадиган турли ҳолатларга тайёр туриш мақсадида турли машқларни бажаришди.

Шу тариқа "Пахтакор" бир ярим соатга яқин вақт давомида биринчи машғулотини ўтказди. Биринчи назорат беллашуви 17 февраль куни "Жебел Али" майдонида "Ал-Дафра"га қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:07, 16.02.2018. Ўқилди: 2378 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик