Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Қўқон-1912» жамоасига суперлига баҳсларида омад тилайман»

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик барча футбол мухлисларининг энг севган футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев “Қўқон-1912”  футбол жамоаси ҳақида фикрларини билдирди.

– Қўқон жамоасининг ўйинларини албатта кузатиб бораман.Ўтган мавсумда бу  жамоанинг ўйинини кўриш жудаям ёқимли бўлди. Мавсум бошида ва кейинчалик ҳам жуда чиройли ўйин намойиш қилишди. Жамоада кўп ишлар қилингани билиниб турди. Тўғри ҳозирча чемпионлик учун даъвогарлик қилишмаган бўлса ҳам, жамоанинг ўз ўйин услуби пайдо бўлди. Бу услуб жуда кўп жамоаларни қийнаб қўйди. Умуман, Қўқон шаҳрига катта футболни қайтгани, стадионни мухлислар билан тўлиб тошганлари, миллий чемпионатимизнинг ривожига ижобий таъсир қилди, деб ўйлайман.

Энди келаётган мавсум ҳақида гапирсам. Эшитишимга қараганда, жамоа таркиби янги легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳисобига янада кучайган. Ўйлайманки, жамоа ўтган йилгидан ёмон ўйин кўрсатмайди. Бу борада жамоага омад тилайман. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани, футболимизнинг юзига айланган шаҳар десак хато бўлмаса керак. Шундай экан “Қўқон-1912” жамоаси ҳам шунга яраша ўйин кўрсатиб, суперлига баҳсларида муносиб иштирок этади деган умиддаман ва турнир жадвалининг юқори ўринларида бўлишини тилакдошиман.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бу ютуққа  “Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссалари қўшишди. Менимча бу футболчилар жамоада фаолиятларини давом эттиришяпти. Келаётган мавсумда  бу ёш футболчилардан янада ёрқин ўйин кутяпман. Чемпион футболчиларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари янада ортган бўлиши аниқ. Мен Жавоҳир Сидиқовнинг ўйинларини ўсмирлик пайтидан бери кузатиб бораман, у жудаям истеъдодли футболчи. Ўзбек футболига ҳали кўп фойдаси тегиши аниқ. Бу каби ёш футболчиларнинг жамоа асосий таркибида бўлиши, Қўқонликларнинг ўйинларини янаям кучайтиради менимча.

Келаётган мавсумда футбол кўриш учун Қўқонга бориб, у ердаги байрамона кайфиятни, стадиондаги ажойиб муҳитни  ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Қолаверса  “Қўқон-1912” жамоаси матбуот котиби Акрамжон ака билан жудаям илиқ муносабатдамиз. У киши мени доим Қўқонга таклиф қилишади. Ўйлайманки, келаётган мавсумда Қўқонга бориш ниятим амалга ошади.

“Қўқон-1912” жамоасига супер лига ўйинларида чин дилдан омад тилайман!

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 12:24, 21.02.2018. Ўқилди: 2795 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик