Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Юнусов: «Бронза медалини олтиндек қабул қилдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати совриндорлари қаторига қўшилди - бронза медали.

Аслида ҳаммамиз «олтин»» кутгандик, зеро, бу борада ваъда ҳам берилганди. Бироқ амалда бизга учинчи пробали медаль насиб этди. Очиқ тан олиш керак, жамоамизнинг олтин медаль ютолмаганидан фожеа ясамадик.

Боиси, Эрон футзалининг асл кучини жуда яхши биламиз ва йирик ҳисобли мағлубиятни гўёки, қонуният ўрнида қабул қилдик. Ахир Эрон футзалда ўз номи билан Эрон-да.

Чунончи, ярим финал баҳсида ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмасди. Эронлик футзалчилар Бразилия, Португалия ва Испания жамоаларини ҳақиқий рақиб сифатида кўришади. Биз эса ҳозирча анча пойгакдамиз...

САВИЯ

Эрон футзали Осиёда нафақат Ўзбекистон, балки бошқа ҳар қандай мамлакат мини-футболидан бир бош устун туришини ҳар биримиз яхши биламиз. Дунё футболида Бразилия термаси нечоғли важоҳатли кўринса, Осиё футзалида Эрон жамоаси шу қадар қўрқинчли.

Ҳа, қитъа биринчилиги олдидан айримлар форслар термасида авлодлар алмашуви бошлангани ва бу ҳолат бош-қа етакчилар қатори бизнинг жамоага ҳам қўл келиши мумкинлигини таъкидлашганди.

Худдики, бизга авлодлар алмашуви жараёни ётдек. Кўрдик, форсларда авлод қанчалик алмашмасин, ўйин сифати ўзгармай қолаверар экан.

Тан олиш керак, ўзбек футзали охирги йилларда сезиларли кўтарилишга эришди. Буни инкор этиш аҳмоқлик билан тенг. Биргина мундиалдаги иштирокнинг ўзи кўп нарсани англатади. Аммо шунинг баробарида алоҳида айтиш керакки, ўша кўтарилиш кўп жиҳатдан бир инсон - Хосе Мария Мендез билан боғлиқ.

Испан мутахассисининг терма жамоада олиб борган иши дарҳақиқат, таҳсинга лойиқ. Эҳтимол, у янги номларни унча кашф этмагандир, аммо футзалчиларимизда ўз салоҳиятларига нисбатан ишонч ҳиссини уй-ғотди. Натижада йигитларимиз бир бош баланд сакрай олишларини амалда ҳам исботладилар. Савия шундай ошмаса, қандай ошади?

Аммо ўзбек футзалини юқори кўтариш учун шунинг ўзи етарлими? Осиё чемпионатида Эрон термасидек важоҳатли рақибни енгиб, чемпионликни тантана қилиш учун бир бош баланд сакраш кифоями?

Жавобга ҳожат йўқ. Хитой Тайпейида ташкиллаштирилган Осиё чемпионати футзалимизнинг бугунги асл савиясини кўрсатиб берди. Дейлик, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳнинг сўнгги турида японларга ютқазмаганларида, «плей-офф»га 1-ўрин орқали чиқишарди. Шундай тақдирда вакилларимиз финалга қадар Эрон термасига дуч келишмасди.

Эҳтимолки, шунда кумуш медаль бизни тўлиқ қаноатлантирар ва сўнгги баҳсда форслардан учралган мағлубиятни енгилроқ қабул қилармидик... Масалан, 2 йил муқаддам Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада худди шундай сценарий кузатилган ва ҳамма бахтиёр ҳолда уй-уйига қайтганди.

Шундан буён футзалимизни кўтариш учун қандай чораларга қўл урдик? Афтидан, бундан кейин ҳам финалгача Эрон термаси билан рўбарў келмаслик йўлларини қидирамиз, шекилли.

МЎЪЖИЗА

Аслини олсак, Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ҳозирги натижаларини ҳам мўъжизага қиёслаш лозим. Ҳар ҳолда, юртимизда «футзал мактаби» тушунчасининг ўзи йўқ.

Дейлик, ҳеч ким фарзандини ёшлигидан футзалга йўналтирмайди, уни келажакда футзалчи сифатида танилишини орзу қилмайди. Чунки футзал мактаби мавжуд эмас. Футбол мактаби бор, бокс, теннис ва ҳаттоки, стол теннисиники ҳам топилади. Аммо залда тўп тепишни ўргатадиган болалар мураббийлари йўқ.

Шу ҳолида ҳам Ўзбекистон термаси футзал бўйича Осиё чемпионатида 4-марта бронза медалини қўлга киритди. Умумий ҳисобда айтсак, жамоамиз нақ 8 марта совриндорлар қаторидан жой олган ва бу борада фақат Эрон (15та соврин) ва Япония (11та соврин) термаларидан ортда қолмоқда, холос. Бирор болалар футзал мактаби йўқ мамлакат учун бу мўъжиза эмасми?

Ҳозирги аксарият футзалчиларимиз шунчаки, катта футболда ўз жойларини тополмаганлардир. Балки уларнинг ўзлари бу фикрга қўшилмаслар, аммо вақтида танлаш имконияти берилганида, қай бирини маъқул кўришарди - футболними ёки футзални?

Айтайлик, Олмалиқда ҳам футзал, ҳам футбол жамоаси бор. Аммо танлаш имкони туғилса, кимдир футзалда қоладими? Шубҳа бор. Сабаблари бир талай. Энг асосийси - футболда пул кўпроқ. Ҳа, футзал жамоасига ҳам, футболникига ҳам Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ҳомийлик қилади.

Аммо ажратиладиган маблағнинг катта қисми футбол клубига кетиши ҳеч кимга сир эмас. Футболдан ортгани бошқаларга тегади. Умуман, нафақат Олмалиқ, балки исталган ҳудудда шу ҳолатни кўриш мумкин. Лекин бу ҳам муаммонинг энг каттаси эмас.

ЧЕМПИОНАТ

Ўзбекистонда футзал бўйича чемпионат йўлга қўйилганига анча бўлди. Аммо мусобақада ташкилотчилик қай даражада? Барча клублар муайян жойда тўпланиб, навбати билан ўзаро ўйнаб чиқадиган мусобақага профессионал мақомини бериш мумкинми?

Ўзбек футзалининг асл муаммоси қаерда эканлигини кўрсатиш учун узоққа бориш шарт эмас. Чунончи, ҳар бир муаммо аввало, ички биринчиликка қадалади. Ўзбекистон чемпионати эса афсуски, мақташга арзийдиган мусобақалар сирасига кирмайди.

Ахир иштирокчилар бир жойда тўпланиб, қандайдир 10 кун оралиғида кетма-кет майдонга тушадиган мусобақа ҳаваскорлар даражасида кечади, холос. Келинг, шу ўринда ён қўшниларимиз - Қозоғистон ёки Россия чемпионатини мисол тариқасида келтирайлик. Бизда собиқ олий лига формати қандай бўлса, уларда футзал чемпионати худди шу тахлит кечади.

Барча ўйинлар «уй-сафар» тизимида ўтказилади ва ҳар бир жамоада ғолиблик учун тенг имконият бор. Бизда-чи? Демоқчимизки, қачонки, ички биринчилик профессионал тарзда йўлга қўйилса, халқаро майдонда доимий ғалабалар кутишга ҳақли бўламиз. Бунинг учун имконият борми? Бор, албатта.

Дейлик, ҳар бир вилоятда ёпиқ спорт иншоотлари қурилган, қурилмоқда. Нима учун ўша иншоотлардан фойдаланиш мумкин эмас? Жамоалар маълум жойда 2 ҳафта тинмай паркетга тушиб, чемпионатнинг катта қисмини бир нафасда ўтказиб юборса, футзалчилар бутун мавсум давомида спорт формасини қандай ушлаб туришади?

Биламиз, спортнинг асоси айнан жисмоний ҳолатга боғлиқ. Демакки, фтзалчилар қандайдир 2 ҳафта эмас, йил давомида тайёргарликни маромида ушлашлари керак. Модомики, Ўзбекистон чемпионати профессионал тарзда йўлга қўйилмас экан, ҳар гал финалга қадар Эрон термасига дуч келмасликка умид боғлаб қолаверамиз.

ҚАРАШЛАР

Энг катта хатомиз - футзални футболнинг ажралмас қисми сифатида кўришимиз бўлса керак. Ёш иқтидор аввал футболга боради, улғайгач, миллионлар ўйинидан умид узишига тўғри келса, футзалга бош суқади. Бу жараён ўн йиллардан буён давом этмоқда. Футзал ҳеч қачон футбол бўлолмаслигини эса тушунгимиз йўқ.

Уларнинг ягона ўхшаш жиҳати - иккиси ҳам тўп билан ўйналади ва қўлни ишга солиш мумкин эмас. Тамом. Бошқа жиҳатлари бир-биридан кескин фарқланади. Майдон ҳам бошқача, дарвоза ҳам. Ҳаттоки, тўпда ҳам фарқ бор - футзалники кичикроқ. Футбол майдонига тушиб, футзал тўпини тепингчи, ўйнай олармикансиз?

Йўқ, залда ўйнашга мўлжалланган тўп майса устида бир уюм терига айланиб қолади. На сапчийди ва на думалайди. Ундан кўра, баскетбол тўпи билан футбол ўйнаш осонроқ. Футбол тўпидан эса футзалда фойдаланишнинг умуман иложи йўқ - қаттиқ паркет устида ерга урсанг, кўкка сапчийди. Биз эса шу бир-биридан кескин фарқланадиган икки хил ўйинга деярли бир яхлит қараймиз.

ЯНГИ ИШ

Футболчи минг тажрибали бўлса ҳамки, футзалда бемалол ўйнаб кетиши жуда қийин масала. Чунки залдаги ўйинда амплуа тушунчаси, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи мақомлари йўқ. Бу ерда бир сония тўхтасангиз, балога қолишингиз ҳеч гап эмас.

Ахир дарвозабондан ташқари, 4 нафар футзалчи билан ҳаракатланадиган ўйинда ҳамма бирдек ҳимояланиши ва тенг ҳужум қилиши шарт. Акс ҳолда, мағлубият хавфи ортади: майдон кичик ва рақиб исталган лаҳзада дарвоза олдида пайдо бўлиб, гол уриб кетиши мумкин. Хуллас, футзал тўхтовсиз ҳаракатни талаб қилади. Ўйинчи алмаштириш футболдаги каби чекланмаганининг боиси ҳам шу.

Тушунарлики, энди бор эътибор 2 йилдан сўнг мундиал йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритувчи Осиё чемпионатига қаратилади. Масаланинг нозик томони шуки, яна жаҳон чемпионатида иштирок этишни истаймиз, аммо бунинг учун нима қилиш лозимлигини билмаймиз.

Катталар ўртасидаги мусобақа ҳаминқадар, ёшлар ва болалар футзали тушунчаси умуман йўқ. Ким ўз шаҳри ёхуд туманида футзал тўгараги борлигини билади? Футболники бор, аммо футзал... Мавжуд вазиятнинг яна бир нозик томони, бундай тўгаракларни ташкиллаш унчалик осон эмас.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, бизда футбол кўпроқ ривожланган ва энг чекка гўшаларда ҳам болалар мураббийлари бор. Бироқ футзалнинг ҳаттоки, энг оддий, элементар қоидаларини биладиган мураббийлар масаласида жиммиз.

Тўғри, барча туманларда футзалга мўлжалланган кичик майдонлар кўп ва уларда оммавий тарзда ўйналмоқда. Аммо ўйинлар ягона қоидага асосланмаган. Агар футзални чинакамига ривожлантиришни истасак, аввало, шу жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.

Катта кўламда иш бошлаш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида футзал мураббийларини тарбиялашга аҳамият бериш, жойларда тўгараклар ташкиллаш, ҳудудий чемпионатларни йўлга қўйиш керак.

Шунингдек, болалар ўртасида футзални тарғиб этиш ҳам талаб этилади. Жисмоний тарбия дарсларида футзалга кўпроқ ўрин ажратилсин, худди футбол сингари унинг қоидалари ҳаммага сингдирилсин, ўргатилсин.

Шунда футзал ҳам миллионлар ўйинидек оммалашиб кетар, профессионаллик сари интилармиз. Унгача эса бронза медали билан овуниб юраверамиз...

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:09, 22.02.2018. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик