Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 06.01.2026 19:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Комо
      • 06.01.2026 22:00
      • Лечче
      • 0:2
      • Рома
      • 07.01.2026 00:45
      • Сассуоло
      • 0:3
      • Ювентус
      • 07.01.2026 22:30
      • Болонья
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Верона
      • 08.01.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Интер
      • 08.01.2026 00:45
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Фиорентина
      • 08.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 07.01.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 08.01.2026 00:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 08.01.2026 00:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Сандерленд
      • 08.01.2026 00:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 08.01.2026 00:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 08.01.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Челси
      • 08.01.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брайтон
      • 08.01.2026 01:15
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 08.01.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 17 39
2 Милан 17 38
3 Наполи 17 37
4 Ювентус 19 36
5 Рома 19 36
6 Комо 18 33
7 Болонья 17 26
8 Аталанта 18 25
9 Лацио 18 24
10 Сассуоло 19 23
11 Торино 18 23
12 Удинезе 18 22
13 Кремонезе 18 21
14 Кальяри 18 18
15 Парма 17 18
16 Лечче 18 17
17 Женоа 18 15
18 Фиорентина 18 12
19 Верона 17 12
20 Пиза 19 12

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пиза 0-3 Комо
19-тур Лечче 0-2 Рома
19-тур Сассуоло 0-3 Ювентус

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Ковшов: «Бу мавсумда сюрпризлар кўп бўлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсум олдидан “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди. Унда мураббий бўлажак режалари ва янги мавсумдан нималар кутаётганини маълум қилди

Даставвал, “Нефтчи” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. 

– Тошкент йиғини яхши савияда ўтди деб ҳисоблайман. Жамоамизнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаб олдик ҳамда нималар устида иш олиб боришимизни белгиладик. “Навбаҳор” билан биринчи ўйинда дуранг натижага эришган бўлсак, “Металлург” билан ўтказилган иккинчи беллашувда ғалаба қозондик. Айниқса баҳсни ҳужумкор тарзда олиб борганимиз ўйинимизни янада шакллантиришга кўмак берди. Учинчи баҳс “Бухоро”га қарши бўлиб ўтди. Бу жамоа менда илиқ таассурот қолдирди. Ҳамма чизиқларнинг ҳаракатлари қониқарли кузатилди ва бу жамоа менинг фикримча кучли олтилик учун кураш олиб боради. Охирги назорат учрашувимиз “Қизилқум”га қарши кечди. Бу ўйинда ҳам йигитларимиз кўтаринки руҳда футбол намойиш этишди. Селекция ишлари орқали 2-3 нафар футболчини бир қатор чизиқларда синаб кўрдик. Натижасини эса мавсум давомида билиб оламиз. Умумий қилиб айтганда, ўқув-машғулотлар жараёнидан кўнглим тўлди. Йиғин охирида жамоа тест синовларини топширди. Жамоа йиғинга яқиндагина киришган, шу сабаб мавсум давомида барча камчиликларни бартараф этиб боришга ҳаракат қиламиз.

– Таркибдан кўнглингиз тўлдими?

– Таркиб борасида гапирадиган бўлсам, селекция ишларига жуда оз вақт қолди. Шу кунгача 2 нафар легионер таркибимизда шуғулланмоқда. Бири украиналик дарвозабон Виталий Мирный бўлса, иккинчиси эса россиялик ҳужумчи Вячеслав Сушкиндир. Тошкентда сафимизда хорижлик ҳужумчи Деребчинский кўрикда бўлди. Унинг ҳаракатлари менга мақул келган бўлсада, оёғидаги жароҳати сабаб жамоада фаолият юрита олмаслиги ойдинлашди. Ундан ташқари япониялик Ю Кубоки ҳам ўзида ёмон таассурот қолдирмади. Аммо унинг савиясидаги футболчилар Ўзбекистонда етарли топилади. Шу сабаб Кубоки билан дўстона хайрлашдик.

Сиз кимларни таркибда кўзлаган эдингиз. Лекин бу амалга ошмай қолди.

Зафар Тўраев ҳамда Лазиз Убайдуллаев каби футболчиларни “Нефтчи”да кўришни хохлардим. Лекин ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас. Фақат футболчилар ўз устиларида ишлаб ривожланишда тўхтаб қолмасликлари лозим.

– Суперлиганинг янги мавсумидан нималарни кутмоқдасиз ?

Бу йил янги форматда қатнашмоқдамиз. Ўйинлар қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Қандай натижалар қайд этилишини эса вақт кўрсатади. Чемпионатда кучли жамоалар жамланган. Бизнинг режаларимиз эса яхши натижалар қайд этиб, совринли ўринлар учун курашиш.

– Фикрингизча, чемпионлик учун айнан қайси жамоалар кураш олиб боришади ?

Чемпионлик учун курашда ҳамманинг имкони бир хил деб ўйлайман. Таркибларнинг кучи деярли тенг саналади. Шу сабаб мавсум давомида кутилмаган натижалар қайд этилса, ҳеч ажабланмайман. Кўпинча мавсум олдидан “Пахтакор” ва “Локомотив” сингари жамоаларга чемпионликни башорат қилишади. Лекин менинг фикрим шундайки, ҳамма жамоалар матонат билан ўйинга ёндошсалар, хали кўп сюрпризларни кўришимиз мумкин.

– “Нефтчи” мухлисларига мавсум аввалида нима демоқчисиз ?

Мухлислар анчадан бери чиройли ва мазмунли ўйинларни соғиниб қолишган. Улар нима учун стадионга талпинади ? Ишқибозлар ҳужумкор ўйин ва чиройли голлар кўриш истагида стадионга ошиқади. Менинг тилагим мухлисларимиз стадионга асабийлашиш учун эмас, балки хордиқ чиқаришга келишларини ҳоҳлаб қолардим. Биз эса, беллашувларда кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказиб юборишимизни тилаб қолардим. Шунинг учун мухлисларимиз хар бир ўйинга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришса, биргалашиб ижобий натижаларни қўлга киритамиз деб умид қилиб қоламан, – дейди Сергей Ковшов

“Нефтчи” матбуот котиби Зуҳриддин Абдуллажонов суҳбатлашди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 06:49, 27.02.2018. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 6
4 Наполи Расмус Хейлунд 6
5 Ювентус Кенан Йылдыз 6
6 Комо Анастасиос Дувикас 6
7 Милан Рафаэл Леау 6
8 Интер Хакан Чалханоглу 6
9 Болонья Риккардо Орсолини 6
10 Торино Джованни Симеоне 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.