Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Адолатли ҳакамлик бор жойда футбол ривожланади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Суперлига бош ҳакамлари ва лайнсменлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бош ҳакамлар ва лайнсменлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдан иборат эканини айтиб ўтди.

“Ҳакамларимиз савиясини ошириш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказмоқдамиз. Ўзбек ҳакамлари дунёда ўз ўрниларига эгалар.

Равшан Эрматов бутун дунёда ҳурматга сазовор ҳакам. Буни барчангиз яхши биласиз. Лекин у ҳакамлик фаолиятини тугатгандан кейин яна шу даражада ишлайдиган ҳакамлар борми бизда? Равшан Эрматовнинг ишини ким давом эттиради? Бунинг учун ёш ҳакамларнинг савиясини ошириб боришимиз, янги ҳакамларни тайёрлаб боришимиз керак.

Европа ва Осиёнинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол федерациялари билан меморандумлар имзоладик, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришдик. Ана шу меморандумлардан унумли фойдаланиб, ёш ҳакамларимиз учун хорижда турли семинарлар ташкил қилиб беришимиз керак. Улар Европа жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқариб, ўз малакаларини ошириб боришади.

Жорий мавсумдан бошлаб Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга алоҳида ойлик маош тайинланади. Ундан ташқари, регламентда белгиланганидек ҳар бир учрашув учун ҳакамларга тегишли миқдорда пуллар берилади. Яхши ҳакамлик қилганлар учун мукофот пуллари жорий қилинади. Мақсад ҳакамларимиз ўйинларни холис ва адолатли бошқаришсин, турли қинғирликлардан узоқроқ юришсин.

Учрашувларни бошқариш учун жойларга боришганида, уларга нисбатан ҳурмат юқори бўлсин. Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Клуб раҳбарлари, вакиллари ким бўлишидан қатъий назар агар ҳакамларга босим ўтказишга уринишса, ЎФА томонидан жазоланади. Ҳакам дахлсиз бўлиши керак. Фақат Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳакамлар ишини назорат қилади ва уларни баҳолаб боради.  

Шунча шароитлар яратилганидан кейин ҳам ҳакамлар турли қинғирликларга аралашишса, порахўрлик ҳолатлари аниқланса, ундай ҳакамлар футбол билан бутун умрга хайралашади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияни қаттиқ қоралаб, бу иллатни йўқотишга астойидил бел боғлаганликларини кўп бор таъкидлаб ўтмоқдалар. Ҳакамларимиз ҳам Президентимизнинг бу сўзларидан тўғри хулоса чиқариб, учрашувларни адолат билан бошқаришлари керак. Адолатли ҳакамлик бор жойда футбол ривожланади.

Шу сабабдан футбол ўйинларини бошқариш давомида ҳеч кимнинг найрангига учмай, фақат холислик билан ишлашингизни талаб қиламиз. Бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, ўйинларни тўхтатавермай, футболчиларга ўйнашга имкон бериш керак.  Стадионга келадиган мухлислар жанг кўришни исташади. Бизда баъзи футболчилар сал нарсага ётиб олиб, симуляция ишлатади. Натижада ўйин темпи бузилади. Бундан футболчиларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришингизни сўраймиз. Бир икки марта мана шундай футболчилар жазоланса, кейин анча тарбияланиб қолади.

Футбол ривожи учун барчамиз бирдек масъулмиз. Ҳакамлар ҳам фақат учрашувларни бошқариш билан чекланмай, футболимиз ривожи учун ўз таклифлари бўлса, марҳамат олдимизга келишсин. Биз уларнинг фикрларини тинлашга тайёрмиз. Ҳакамлар майдонда ҳар бир футболчининг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб боришади. Таъбир жоиз бўлса, ҳакамлар селекция ишларида ҳам терма жамоаларимиз мураббийларига ёрдам беришлари мумкин. Улар қайси футболчи қандай имкониятга эга экани ҳақида яхши хабардорлар.

Олдимизда катта мусобақалар турибди. Ўзбек халқи терма жамоамиз Олимпиадага, Жаҳон чемпионатига чиқишини 26 йилдан бери кутади, 26 йилдан бери орзу қилади. Халқимизнинг бу орзуси амалга ошиши учун барчамиз бир оила бўлиб ҳаракат қилишимиз керак”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг ФИФА рефереси, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало, бизни ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, бизга барча шароитлар яратиб берилаётгани учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Ҳозир футболимизда янги давр бошланмоқда. Энди биз ҳакамлар ҳам мана шу даврга ҳамоҳанг тарзда бошқача иштиёқ билан  учрашувларни бошқаришимиз,тинмай ўз устимизда ишлаб, малакамизни ошириб боришимиз керак. Ҳакамлар қанча кам хатога йўл қўйишса, учрашувлар шунчалик қизиқарли ва шиддатли ўтади. Биз Европа футболига интилиб ишлашимиз керак. Европада ҳакамлар майдонда кураш кечишига имкон беришади. Ҳадеб ҳуштак чалавериб, ўйиннинг шиддатини ўлдириб қўйишмайди.

Биз футболчиларимизни халқаро майдонда ўйинларга чиниқтириб боришимиз керак. Шундагина терма жамоа таркибида катта мусобақаларда иштирок этганда, футболчиларимиз курашга, шиддатга тайёр бўлишади.

Ўйинлар шиддатини ошириш учун учта ҳолатда футболчиларга сўзсиз сариқ карточка кўрсатилиши керак: Симуляция, ўйин вақтини чўзишга бўлган ҳаракат ва ҳакам билан тортишиш.

Шунда футболчилар ҳам бу каби ҳолатлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишади”, - деди Равшан Эрматов.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:39, 27.02.2018. Ўқилди: 2232 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.