Суперлиганинг биринчи тўқнашуви: “Қизилқум” — “Локомотив” — 0:3
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Локомотив" учрашуви якунига етди.
Ўйиннинг 33-дақиқасида дастлабки гол урилди. Садриддин Абдуллаев марказдан бошланган ҳужумни ривожлантирди ва Марат Бикмаевга тўпни узатди. Дарвозабон билан яккама-якка чиққан Бикмаев эса дарвозани ишғол қилди ва тарихий гол муаллифига айланди. 57-дақиқада эса Икром Алибоев иккинчи голни киритди. Бу сафар унинг голига Тўхтахўжаев ассистентлик қилди.
“Локомотив” шу билан тўхтаб қолмади. Ўйиннинг охирги дақиқасида Сардор Мирзаев “темирйўлчилар”нинг учинчи голини киритди. “Локомотив” йирик ҳисобда зафар қучди.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:59, 01.03.2018. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар