Зидан: «Роналду «ПСЖ»га қарши ўйинда иштирок этади»
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 27-тури доирасида бўлиб ўтган «Хетафе»га қарши ўйиндан (3:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугунги ўйинимиз ва натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Энди бор эътиборимизни сешанба куни бўладиган баҳсга қаратамиз.
Ҳозирда «Реал» 4 кун аввалгига нисбатан яхши ҳолатда. Аммо сешанба куни янада яхшироқ ўйнашимиз керак. Роналду Париждаги ўйинда иштирок этади. У ҳозир ажойиб формада», — деди Зидан.
«Реал» 6 март, сешанба куни Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсини ўтказади. Мадридда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Зидан шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:59, 04.03.2018. Ўқилди: 12458 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар