Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» ва Elmakon ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳар жабҳада профессионаллик сари интилаётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби бундан буён Elmakon замонавий техника ва электроника дўконлари тармоғи билан яқиндан ҳамкорлик қилади.  

Бугун "Локомотив" стадиони матбуот анжуманлари залида икки томон ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Унда "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, Elmakon дўконлар тармоғи раҳбари Жаҳонгир Абдуллаев ва ривожланиш ишлари бўйича директори Бахтиёр Қосимов, шунингдек бир қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди.  Тадбирда ҳар икки томон вакиллари ҳам ушбу ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли эканини таъкидлашди.  

"Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов Elmakon билан ҳамкорлик "Локомотив" жамоаси ўйинлари тарғиботини янада кучайтириш ҳамда клуб брендини янада кенгроқ ёйиш имконини беришини айтиб ўтди.  Elmakon дўконлар тармоғи раҳбари Жаҳонгир Абдуллаев эса футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони билан яқин алоқалар йўлга қўйилаётганидан жуда мамнун эканини билдирди.  

Тадбир якунида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик хусусида меморандум имзолашди.  Унга кўра,  эндиликда Elmakon "Локомотив" жамоасининг ҳар бир уй учрашуви анонс ҳамда рекламасини имкон қадар кенгроқ қамровда бўлишини ва бу орқали кўпроқ ишқибозларнинг ўйин тўғрисида хабардор бўлишини таъминлаши келишиб олинди.  Бу орқали "Локомотив" стадионда ўтадиган учрашувларга кўпроқ мухлислар келишини таъминлаш кўзда тутилган.  Ўз навбатида "Локомотив" профессионал футбол клуби Elmakon брендини уй учрашувлари давомида ҳамда клубнинг ўйинга доир дастур ва акцияларида тарғиб этиши келишиб олинди. Шунингдек,  томонлар ижтимоий соҳада ҳам ҳамкорликда турли хайрия акциялари ва тадбирлар ўтказиб турадиган бўлишди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:45, 05.03.2018. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик