Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор Рашидов: «Насиб қилса, Франция чемпионатида ўйнайман»

Баҳо:
+2 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов маълум танаффусдан сўнг яна ички чемпионатимизга қайтди. БААнинг «Ал-Жазира» клуби билан шартномани бекор қилган Рашидов «Локомотив» билан келишувга эришди.

У ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган расмий учрашувларда майдонга тушиб, ҳатто гол уришга ҳам улгурди. Сардор амирлик жамоасидан аввал Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби шарафини ҳимоя қилганди.

«Ал Жазира»да эса асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказаётганди. Бундай вазиятда энг мақбул йўл клубдан кетиш эди. Рашидов амалда шундай қилди.

Яқинда матбуотда унинг Францияга йўл олиши ҳақида ҳам ёзишди. Интервью беришни бироз хушламайдиган футболчимиз билан айни мана шу мавзулар юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Сардор, «Локомотив»га мослашиш жараёни қийин кечмадими?

- Йўқ. Фаолиятимнинг катта қисми Ўзбекистон чемпионатида ўтган. Боз устига, «Локомотив»да дўстларим кўп. Шу боис, жуда тез мослашиб олдим.

- Нима учун айнан «Локомотив»­ни танладингиз? Танлов учун бош­қа вариантлар ҳам бормиди?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, «Локомотив» амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоа икки йилдан бери бу унвонларни ўзида сақлаб келмоқда.

Иккинчидан, у мамлакатимизнинг айни пайтдаги энг кучли клуби. Учинчидан, бу клуб ОЧЛда иштирок этяпти.

«Локо»га ўтишимнинг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шу бўлди. Ўзимни Осиёнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирида синаб кўрмоқчиман.

- Ўзбекистон чемпионатига қайтиш орқали молиявий томондан ютқаздингиз. Бундан афсусда эмасмисиз?

- Афсусланишга ҳожат йўқ. Футболчи фақат пулни ўйласа, ўйини ўхшамай бораверади. Мен яна ўзимга келиб, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни истайман.

- «Ал-Жазира»дан кетишингизга мураббийлар билан юзага келган келишмовчилик сабаб бўлди, деб эшитдик. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин? Клуб президенти билан бу борада гаплашиб кўрмадингизми?

- Ҳа, ушбу маълумотни тасдиқлайман. «Ал-Жазира» мураббийи менга жуда кам имкон берди. Ўша имкон берилган ва ишонч билдирилган ўйин­ларда гол урдим, голли узатмаларга муаллифлик қилдим.

Очиғи, бу мураббийни умуман тушунмадим. Майли, энди муҳокама қилгандан фойда йўқ. Сиз айтгандек, клуб президенти билан муносабатларим яхши эди. «Ал-Жазира»га ўтишимда ҳам шу раҳбарнинг ҳиссаси катта бўлганди.

У қолишимни истади, мен эса футбол ўйнашни хоҳладим. Шу тариқа шартномани бекор қилдим.

- «Ал-Жазира»дан кетиш учун шартномани бир томонлама бекор қилиш ва трансферингизни сотиб олишингизга тўғри келибди. Шу рост­ми? Клуб расмийлари сиз билан осонликча хайрлашмагандирлар?

- Йўқ, бу нотўғри маълумот. «Ал-Жазира» менинг трансферимни «Ал-Жаиш»дан сотиб олганди. Шунинг учун ҳам улар кетишимдан бироз ранжишди. Чунки мени харид қилиб, 5 ойдан кейин текинга қўйиб юборишларига тўғри келди.

Бу ерда ҳамма ишни мураббий қилди. Менга эса фар­қи йўқ эди. Агар ўзи астойдил хоҳлаганида, мени майдонга туширарди. Лекин у бу йўлдан бормади. Менга эса мазкур ҳолат тўғри келмасди.

Тушунинг, ахир захира ўриндиғида ўтирадиган ёшда эмасман. Шу сабабли ҳам шартномани бузишдан ўзга чора топа олмадим.

- «Локомотив» билан имзоланган шартномада хориж клубидан таклиф тушса, сизни қўйиб юборишлари ҳақида банд борми?

- Ҳа, бор.

- «Ал-Жаиш»нинг собиқ мураббийи Лямуши бугунги кунда «Ренн» клубида ишлаяпти. Шу маънода сизнинг айнан Франция чемпионатига йўл олишингиз мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар болалади.

Лямушининг ўзи билан бу ҳақда гаплашдингизми? Бу трансфер ёзда амалга ошармикан?

- Худди шундай. Мен Лямуши билан доимо алоқада бўлиб, телефон орқали гаплашиб тураман. У менга ёзгача кутишимни ва катта эҳтимол билан ўша трансфер бозори чоғида «Ренн»га ўтишимни айтди.

Насиб қилса, Францияга бораман. Мабодо, бу трансфер амалга ошмай қолган тақдирда, бошқа хориж клублари билан музокараларга киришаман.

- «Локомотив» ОЧЛ 2 – 3-турларини Эронда «Зоб-Оҳан», Қатарда «Дуҳайл»га қарши ўтказиб, имкониятни бой берди. Бу мағлубиятларга нима сабаб бўлди?

- Очиғини айтсам, сафардаги ўйинлар биз учун кутилганидан ҳам қийин кечди. Шуни ишонч билан айта оламанки, Тошкентдаги жавоб учрашувимиз умуман бошқача тарзда ўтади. Ишончли ғалаба учун боримизни берамиз.

- «Локомотив» «плей-офф» йўлланмасини қўлга кирита оладими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:29, 08.03.2018. Ўқилди: 10358 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор гол Рой Макайга тегишли. У 2007 йил "Реал" дарвозасига 10,12 сонияда гол урган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик