Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси жорий йилнинг 6-10 март кунлари Қирғизтоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган “Кубок Сулайман Тоо” халқаро турнирида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Бу соврин “Истиқлол”нинг дастлабки чемпионлиги ҳисобланади. Бу вақтга қадар жамоа иштирок этган барча мусобақаларда 2-ўриннни қўлга киритиб келаётган эди.
“Кубок Сулайман Тоо” турнирида жамоа қайд этган натижалар:
Гуруҳ босқичи
6-март. 1-тур
“Истиқлол” – “Жалолобод” 11:0
7-март. 2-тур
“Академия” – “Истиқлол” 2:1
8-март. 3-тур
“Қизил Меҳнат” – “Истиқлол” 0:17
9-март. Ярим финал
“Истиқлол” – “Нефтчи Қўчқорота” 2:1
10-март. Финал
“Истиқлол” – “Академия” 5:0
Тақдирлаш маросимида ҳам “Истиқлол” вакиллари етакчилик қилишди:
Энг яхши хужумчи: Анвар Хожимирзаев
Турнир тўпурари: Элёр Акбаров
Турнирнинг энг яхши ўйинчиси: Ризо Айвазов
Чемпионлик билан барча ўзбек халқини табриклаймиз. Умид қиламизки “Истиқлол” жамоаси бу билан тўхтаб қолмайди. Келажак рақобатдош жамоа бўлиб шаклланади деган умиддамиз.
Беҳруз Холиков
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).