8, 9 ва 10 март кунлари мамлакатимизнинг олти шаҳрида миллий чемпионат Суперлигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур турда икки тур якунига кўра стадионга мухлислар ташрифи бўйича “Бунёдкор” стадиони пешқадамликка кўтарилиб олди – “Пахтакор”га қарши учрашувни 20168 нафар томошабин бевосита стадионнинг ўзида кузатишди.
Олти учрашувнинг иккитасида дарвозалар томон пенальти белгиланди – Навоийда майдон эгаларига қарши кечган учрашувда қўқонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди, тўпларнинг бирини Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан киритган бўлса, “Бунёдкор” – “Пахтакор” ўйинининг сўнгги даққиқаларида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган ўн бир метрлик жарима тўпини тепишда Жасур Ҳакимов хатога йўл қўйди. “Локомотив” – “Металлург” учрашувида саккиз нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилди...
Қуйида 2-турнинг умумий статистикаси билан танишинг:
Жами мухлислар сони – 57 876
Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Бунёдкор” – “Пахтакор” – 20168.
Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Локомотив” – “Металлург” – 3188.
Сариқ карточкалар сони - 23та
Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Локомотив” – “Металлург” – 8та.
Қизил карточка – 3та
Киритилган жами голлар – 12та.
Энг кўп гол киритилган учрашув – “Насаф” – “Бухоро”- 1:3
Пенальтилар – 2та (1таси амалга оширилмади).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).