Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Про-лига: “Ифтихор” Суперлигани кўзлайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, “Ифтихор” футбол клуби президенти Қаҳрамон Қуронбоев жамоа қароргоҳи жойлашган Олтиариқ туманига ташриф буюриб, “Ифтихор” футбол клубининг стадиони ва базаси, туманнинг сўлим гўшасида клуб томонидан янги қурилиши режалаштирилаётган спорт-соғломлаштириш базаси билан танишди.

Шунингдек,  клуб қароргоҳида “Ифтихор” футболчи ва мураббийлари билан учрашиб, яқиндан суҳбатлашди.

- Юртимизда спортга, хусусан, футболга катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Боиси мамлакатимизда миллионлар ўйинига ишқибоз бўлганлар сони жуда бисёр ва уларнинг  кўпчилигини ёшлар ташкил этади, - деб гап бошлади Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси.  – Мана, бир неча ой олдин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, тарихий воқеани қайд этди. Чемпионларимизнинг аҳолимиз томонидан кутиб олиш жараёнларини кузатиб шу нарсага амин бўлдимки, жаннатмакон диёримизда футболга қизиқувчилар ниҳоятда кўп экан. Шунинг учун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи қошида “Ифтихор” футбол жамоасини ташкил этишга қарор қилдик. Очиғини айтиш керак, сизлардан умидимиз катта. Шу даврга қадар Ёшлар Иттифоқи қошида футбол жамоаси ташкил этилмаганди. Биз биринчи бўлиб бунга қўл урдик. Сизлар, Ўзбекистон ёшлари, нималарга қодир эканлигингизни натижа билан кўрсатишларингиз лозим. Зеро, юртбошимизнинг ўзлари Сиз каби ёшларга қарата "Маррани баланд олинг, эртанги кун Сиз каби ёшларники", дея чорламоқдалар. Бу чорловга сизлар  меҳнатларинг билан жавоб беришларингга ишонаман. Биз ўз олдимизга ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келганмиз. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Насиб қилса, “Ифтихор” жамоаси кейинги йили Суперлигада иштирок этиши даркор. Сизларга бу борада омад тилайман.

Учрашув чоғида Қаҳрамон Қуронбоев футболчиларга зарур бўладиган барча шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ифтихор” клуби матбуот хизмати

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:57, 12.03.2018. Ўқилди: 2759 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик