Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азиз Турғунбоев: «10-рақамга муносиб ўйнашим шарт»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум ўз олдига юксак мақсадларни қўйган «Навбаҳор» ортда қолган икки турдан кейин пешқадамлар сафида бормоқда. Стартда «Металлург» меҳмони бўлиб, дурангга имзо чекишган «лочинлар» 2-тур ўйинини Олмалиқда ўтказиб, АГМКни мағлубиятга учратишди - 2:1.

Бу ғалабада бош ролни ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев бажарди. У аввалига жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди, кейин эса ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Дилшод Жабборов голига ҳаммуаллифлик қилди.

- Азизбек, Суперлиганинг икки тури ортда қолди. Бу борадаги дастлабки хулосаларингиз...

- Суперлига ўз номига яраша қизиқарли ва шиддатли ўйинлар билан бошланди. Энди учрашувлар натижасини олдиндан башорат қилиш қийин.

Мана, «Металлург»нинг «Локомотив» майдонидан очко билан қайтиши, ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган «Пахтакор»нинг «Бунёдкор»дан мағлубиятга учрашини ким ўйлаганди? Демакки, Суперлига иштирокчилари куч жиҳатидан бир-бирига яқинлашди.

- «Навбаҳор» сафарда «Металлург» ва АГМК клубларига қарши баҳс олиб бориб, 4 очко олди. Бу рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Бекободликлар илк ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўришганини исботлашди. Табиийки, биз ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Аммо вазиятлардан фойдаланолмадик. Бундан ташқари, майдон сифати ҳали талаб даражасида эмаслиги ҳам ўйинимизга таъсир кўрсатди.

АГМК эса 1-турда «Бунёдкор» майдонида чакки ўйнамаганди. Шунга мувофиқ, Олмалиқдаги учрашувга жиддий ёндашдик. Зеро, клуб раҳбарияти ва ортимиздан келган мухлислар  ишончини оқлаш учун ютишимиз шарт эди. Худога шукр, ҳаракатга яраша 3 очко олдик.

- Бу учрашувда жарима нуқтасидан берилган қойилмақом зарба билан ҳисобни очдингиз. Ғалаба голи урилган вазиятда эса бурчак зарбасидан тўпни Дилшод Жабборовга қулай тарзда етказиб бердингиз.

Кўринишидан, маш-ғулотларда стандарт вазиятлар ижроси устида алоҳида шуғулланасиз, чоғи. 

- Ҳа, шундай. Ўтган мавсум ҳам айрим ҳолларда стандарт вазиятларни амалга оширдим. Энди эса «стандарт»ларни кўпроқ менга ишониб топширишмоқда.

Тўғри, жамоамиз сардори Дилшод Жабборов ҳам бу борада устаси фаранг. Хуллас, кимнинг тепиши қайси нуқтада жарима зарбаси белгиланишига боғлиқ. Бу борада Дилшод ака билан келишиб иш тутяпмиз.

- Умуман, Олмалиқда жарима нуқтасига ишонч билан талпиндингиз. Хўш, гол уришингизга нечоғли ишонган эдингиз?

- Очиғи, зарбам чиройли ва аниқ чиқишини қалбан сездим. Шунинг учун тўп олдига боришда сира иккиланмадим. Муҳими, ички сезгим панд бермади.                             

- Қизиқ, стандарт вазиятларни мукаммал ижро этиш масаласида қайси футболчиларни кузатиб, улардан ўзига хос сабоқ оляпсиз?

- Замонавий футболда жарима зарбасини тепиш борасида «Барселона» етакчиси Лионель Мессига тенг келадиган йўқ, менимча. Шунингдек, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам «стандарт»дан самара чиқаришга уста.

Уларнинг зарбаларига диққат билан қарасангиз, аниқлик, куч ва техника уйғунлигини пайқайсиз. Лекин кўриш бошқа, амалда бажариш бошқа.

Демоқчиманки, ҳавас қилиш билан иш битмайди, бу борада фақат тинимсиз уринишлар орқали мукаммалликка эришиш мумкин.

- Умуман, жорий мавсум нечта гол уришни кўзлаяпсиз?

- Нечта? Сон муҳим эмас, голларим жамоамга қўл келса, бас. Тўғри, ҳар бир рақиб дарвозабонини доғда қолдирсам, яна яхши. Тушунарлики, гол уришда охирги узатма жуда муҳим.

Умид қиламанки, ярим ҳимоядаги шерикларим - Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев ва Остон Ўрунов мени ҳам қулай узатмалар билан таъминлаб, голларим сони ошишига ҳисса қўшишади.

- «Навбаҳор» таркибида бир қатор янги футболчилар бор. Улар қандай таассурот қолдиришмоқда?

- Янги жамоадошларимнинг юқори савияга эга эканликлари сезилиб турибди. Мана, улар дастлабки 2та ўйинда ўз маҳоратларини имкон қадар намойиш этишди. Ҳозир таркибимиз чакки эмас ва ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз.

- Ўтган мавсум 77-рақам остида тўп сурган ва буни «7»ни ёқтиришингиз билан изоҳлагандингиз. Бу йил эса 10-рақамни олдингиз...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:09, 15.03.2018. Ўқилди: 2916 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик