Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Металлург": "Бугун Бекободда катта футбол"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун, 16 март 2018 йил санасида Бекобод шаҳрида соат 18:00 дан эътиборан мамлакат миллий чемпионатининг Суперлигаси 3-тури ўйинларига старт берилади.

Турнинг дастлабки учрашувида “Металлург” ўз майдонида ўзбек футболи Ватани ҳисобланмиш – Қўқон шаҳрининг “Қўқон 1912” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Водийликлар дастлабки икки учрашувни сафарда ўтказиб, “Бухоро”га имкониятни бой берди, Навоийда эса “Қизилқум”ни мағлубиятга учратди. Жамоа 3 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

“Металлург” эса ўз уйида ва сафарда биттадан ўйин ўтказди ва ҳар иккаласида рақиблари билан очколарни бўлишиб олди. Шу ўринда бу йилги баҳсларда кучсиз рақибларнинг йўқлигини айтиш баробарида “Металлург” дастлабки икки учрашувни ниҳоятда кучли ва ўзига хос жамоалар билан ўтказганлигини таъкидламоқчимиз.

Айниқса амалдаги чемпион ва Ўзбекистон кубоги соҳиби, Осиё чемпионлари лигаси мусобақаси иштирокчиси “Локомотив” билан пойтахтдаги дуранг “Металлург” учун ғалабага тенгдир. Футболчиларимиз ва мураббийларимиз бу билан чекланиб қолишмайди, асло.

“Металлург” бугун ҳам ғалабага бел боғлаган. Бу йўлда эса Сиз азизларнинг ҳам ўз ўрнингиз бор. ўйинга келинг! Секторларимизни тўлдиринг! Жамоамизнинг 12-ўйинчиси бўлинг! “Металлург” стадионида 14-15-секторлар оилавий секторлар эканлигини яхши биласиз. Демак, оилавий келинг, фарзандларингиз, яқинларингиз, танишларингиз билан келиб, севимли жамоангизни қўллаб қувватланг! Дўстлар билан, “Металлург” билан дийдорлашинг! Сизнинг ташрифингиз, қўллаб-қувватлашингиз эса жамоамизга куч бўлади. Ғалабаларга, муваффақяитларга Сиз азизлар билан биргаликда эришамиз! Демак, бугун соат 18:00 да “Металлург” стадионида кўришамиз.

Суперлига, 3-тур, 16 март 2018 йил.
“Металлург” – “Қўқон-1912”, Бекобод шаҳри, “Металлург” стадиони. Соат 18:00.
Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Б.Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).
Комиссар – Роман Черников.
Ёшлар – 2:0.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 09:24, 16.03.2018. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик