Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наманган катта футбол байрами арафасида. “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига 14 мингта чипта сотиб бўлинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Наманганлик мухлислар бугун бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни интиқлик билан кутишаётганлиги айни ҳақиқат. Барчага маълумки, Ўзбекистон футбол Ассосиацияси Суперлигадан ўрин олган учрашувларни ҳақиқий байрамга айланиши учун бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Айнан бу саъйи-ҳаракатлар самараси ўлароқ стадионларга яна  мухлислар қайтмоқда. Қолаверса, учрашувларни муросасиз ва кескин тарзда кечаётганлиги ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқда.

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” футбол клуби ҳам Суперлига ўйинларига ўзига хос тайёргарлик билан кириб келди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клубининг тақдимот маросими ҳам катта байрамга айланиб кетганди. Ўтган вақт давомида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда кенг қўламдаги ишлар олиб борилди. Биринчи навбатда ўйингоҳ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси талабларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланди.

Мухлислар учун қулайликлар яратиш ва уларнинг талабини қондириш мақсадида ўйин пайтида стадион атрофида 12та савдо шаҳобчалари ишқибозлар хизматида бўлади. Шунингдек, клуб атрибутикалари билан савдо қиладиган дўкончалар ҳам ташкил этилиб, “Навбаҳор” рамзи туширилган, футболка, поло, шарф ва кепкалар сотилмоқда. Бундан ташқари, мухлислар учрашувни томоша қилишга оилавий ташриф буюришлари учун ўйингоҳда оилавий сектор ҳам ташкил этилди.

Олдинлари учрашувлар учун чиқарилган чипталар фақат ўйин кунлари сотувга чиқариларди. Бу йилдан бу борада ҳам янгиликка қўл урилди. Яъни, учрашувга кириш чипталари 14 мартдан сотувга чиқарилди. Чипталар Наманган шаҳридаги учта йирик бозор ва ўйингоҳ кассаларида сотилди. Шуни айтиб ўтиш жоизки ўйин учун чиқарилган чипталарнинг асосий қисми бугунги кунга келиб сотиб бўлинди.

Умумий ҳисобда 14 мингга яқин чипта мухлислар томонидан харид қилинди. Бу эса 17 март куни 21 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувга қизиқишни жуда юқори эканлигидан дарак бермоқда. Бир сўз билан айтганда “Навбаҳор”  ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув туфайли Наманганда катта футбол байрами нишонланади.

Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрадамиз юлдузлари чиқиш қилади. Жумладан, Намангандаги мавсумнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан стадионга келадиган мухлислар учун совға сифатида эстрадамиз юлдузлари куйлайди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувини томоша қилиш учун Наманганга ташриф буюриши ҳам наманганлик мухлисларнинг хурсанд қилмоқда.

Бугун мухлисларни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Байрам тадбирлари соат 18:00дан бошланади. Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув эса соат 20:00да старт олади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 00:06, 17.03.2018. Ўқилди: 3901 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.