Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сунатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 3-турига келиб “Нефтчи”сафида яна бир иқтидорли футболчи Сунатилла Эрматов ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган футболчи ўзида яхши таассурот қолдирди. Айни пайтда байрам муносабати билан қисқа таътилга чиққан футболчи билан боғландик.

Сунаттила, 3-турга келиб Фарғона жамоаси сафида илк марта майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

- Таассуротлар ижойиб бўлди. Мураббийлар менга ишонч билдириб, асосий таркибда майдонга туширишди. Бундай имкониятдан самарадор фойдаланиб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. “Нефтчи” сафида майдонга тушганимдан хурсандман.

“Бунёдкор” билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жуда шиддатли рақобат кечди. Майдоннинг хар бир қаричи учун кураш бўлди. Рақибни мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб майдонга тушгандик. Афсуски, кўзлаган натижамизга эриша олмадик. Тошкентликларга босим уюштирдик ва гол киритиш учун хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Лекин бир қарашда, тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Мухлислар ҳам кўриб турганди. Ғалаба йўлида чин юракдан меҳнат қилдик. Бу футбол, гоҳида ғалаба гоҳида мағлубият бўлади.  Бу ўйин шундай эдики, битта гол натижани белгилаб берарди. Якунда ҳам шундай бўлди.

“Бунёдкор” жамоаси ҳақида нима дейсиз?

-  Кучли ва ҳамжихат таркибга эга жамоа ҳисобланади. Анча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Рақиб таркибида алоҳида кимнидир кўрсатмаган бўлардим. Умуман олганда, яхши жамоа саналади.

“Нефтчи”нинг ғалабасига нима етишмади?

- Чемпионатга бир ой қолганда янги жамоа ташкилланди. Таркиб ёмон эмас. Мураббийлар яхши савиядаги ижрочиларни жамлаган. Агар ўз устимизда ишлаб, меҳнат қилишда давом этсак ижобий натижалар қайд этамиз. Шу ўринда, бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман “Нефтчи” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади.

Тақвим  “Нефтчи”га кетма-кет қийин рақибларни рўбаро этяпти. Кейинги тур “Пахтакор”га қарши Тошкентда кечади. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз?

- “Пахтакор” – ақлли жамоа. Сафарда осон ўйин бўлмайди албатта. Буни барча яхши тушуниб турибди. Тошкентликларнинг кучли тарафи бу уларнинг легионер футболчиларида деб ўйлайман. Лекин рақиб майдонига фақат ва фақат ғалаба қозониш учун борамиз. Бу мавсумда ниятларимиз жиддий саналади.

Мухлислардан нима сўраган бўлардингиз?

- Ишқибозларнинг далдаси биз  учун муҳим ҳисобланади. Насиб қилса, уларнинг ишончини оқлаймиз. Ҳали жамоамиз нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўямиз. Ўтган турдаги мағлубиятдан фожиа ясаш керак эмас. Чемпионат энди бошланди. Ғалабали кунлар олдинда

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди   

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 16:55, 20.03.2018. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик