Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Олимпия захиралари колежларига қабул жараёнлари шаффоф ўтиши ва ОАВ орқали ҳам ёритиб борилиши лозим»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун, 23 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш ишларини назорат қилиш, уни янада жонлантиришга қаратилган катта йиғилиш ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб бораётган мутахассислар, Рсеупблика Олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар олиб боришди.

МОҚ раҳбари йиғилишда фармонда белгилаб берилган мамлакатимизда спорт эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш бўйича ишларни жонлантириш, унга йирик хорижий компаниялар ва сармоядорларни жалб қилиш бўйича алоҳида топшириқ берди.

Шунингдек, республика спорт федерациялар ва ассоциацияларининг қайтадан шакллантирилган штат жадвалларини яқин вақтлар ичида тасдиқлаш борасида маълум қилинди. Ундан ташқари яккакураш спорт турларида ҳар бир вазн тоифасида терма жамоа учун саралаб олинадиган тўрт нафардан спортчилар апрель ойидан Осиё ўйинларига қаратилган ўқув-машғулот йиғинларини бошлаши ҳақида айтилди.

"Режа бўйича ҳар бир вазн тоифасида сараланган тўрт нафар спортчи 1 апрелдан бошлаб йиғинларни бошлаши керак. Улар Осиё ўйинларида ва унгача халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Бундан ташқари спорт учун йўналтирилаётган маблағларни мақсадли, самарали сарфлашни назоратини кучайтиришимиз лозим. Бунинг учун МОҚ қошида алоҳида инспекция ҳам ташкил қилдик.

Олимпия захиралари коллежлари фаолияти сифатига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Қабул жараёнларини МОҚ, вазирлик ва федерация вакиллари иштирокидаги махсус комиссия назорат қилади. Улар турли кунларда ўтказилади. Қабул жараёнларида энг муҳими шаффофликни таъминлашимиз керак. Шунингдек, улар оммавий ахборот воситалари орқали ҳам ёритилиб борилиши лозим", - деди Умид Аҳмаджонов.

Йиғилишда Президент фармони асосида мамлакат олимпия терма жамоалари учун ажратилган ўқув-машғулотлар базалари учун лойиҳа ва сметани тайёрлаш борасида кўрсатма берилди. Унга кўра яқин вақт ичида Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Азия-Чимган” меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази, Жиззах вилояти Зомин туманида “Алоқачи” соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази, Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази ва Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Гулнора” соғломлаштириш оромгоҳи негизида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказининг лойиҳалари тайёр бўлади, шу билан биргаликда қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади.  

Умид Аҳмаджонов йиғилишда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини қайта кўриб чиқиш лозимлиги ҳақида ҳам гапирди. "Наманган вилоятидаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига борганимда дзюдо татамилари жойлаштирилганлигига гувоҳ бўлдим. У ерда шунингдек, бокс бўйича машғулотлар ҳам ташкил этилар экан. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ахир ушбу БЎСМ фақатгина гимнастика спорт турига ихтисослаштирилган", - деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, фармон асосида "Бунёдкор" спорт мажмуасини  Ўзбекистон футбол ассоциацияси балансига ўтказиш, Қўқон шаҳрида қурилиши режалаштирилган янги замонавий стадионнинг лойиҳа ва сметасини ишлаб чиқиш, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғида футбол бўйича терма жамоалар учун база бунёд этиш борасида Сардор Раҳматуллаев ва Омон Ғофуровларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда терма жамоаларимизни кучайтириш учун хориждан малакали ва тажрибали мураббийлар жалб қилиш борасида ҳам гап борди. Сузиш, енгил атлетика, қолаверса, волейбол, баскетбол, теннис каби спорт турларига мураббийларни олиб келиш, уларга эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетининг юқори босқич талабаларини малака ошириш мақсадида бириктириб қўйиш таклифи ҳам берилди.

"Спорт" телеканали билан ҳамкорликда ташкил этилаётган "Спорт клуб" кўрсатувининг кейинги сонида спортнинг яккакураш турлари - таэквондо, бокс, спорт курашлари, каратэ ҳамда дзюдо федерациялари раҳбарлари ва спортчилари иштирокида дастур тайёрлаш борасида ҳам режа қилинди.

Ўз навбатида, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов кўрсатувнинг кеча намойиш этилган илк сонида фарғоналик Ҳайдаржон  Абдуллаевнинг   каратэ бўйича йўллаган мурожаатини ўрганиб чиқиш ва керакли чораларни кўриш бўйича Жанг санъати ва яккакурашлар департаменти директори Сардор Тошхўжаевга топшириқ берди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:18, 23.03.2018. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик