Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Хавьер Тебас: «Барселона» дунёнинг энг яхши лигасида муносиб чемпион бўлди» [0]

Рэшфорд: «Биз ҳали кўплаб совринларни қўлга киритамиз» [0]

«Барселона» юлдузлари чемпионликдан сўнг велосипедда сайрга чиқишди (Видео) [0]

«Реал»да «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг 5 нафар юлдузнинг тақдири сўроқ остида қолди [0]

Аллегри кетадими? «Милан» бош мураббийлиги учун икки асосий номзод маълум [0]

Гути Мбаппени ҳимоя қилди: «Майдондан ташқаридаги ишлар аҳамиятсиз» [0]

Неймар ва 41 ёшли Тиаго Силва Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун 55 кишилик қайдномасига киритилди [0]

Диего Симеоне: «Барселона» — дунёнинг энг яхши жамоаси, лекин биз уларни икки бор мағлуб этдик» [0]

«Реал» футболчилари клубдан Вальвердени сотиб юборишни сўрашмоқда [0]

«Аталанта» 1943 йилдан бери илк бор «Милан»ни сафарда кетма-кет икки бор мағлуб этди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 27 мартдан 5 апрелга қадар Самарқандда «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Унда вилоятдаги саккизта Олий таълим муассасалари жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Булар, “А” гуруҳида  Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтининг “СамДАҚИ”, Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультетининг “СамДУ-1”, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг “ТАТУ”, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг “СамҚХИ”, “В” гуруҳида Самарқанд давлат университети талабалари термасининг “СамДУ-2”, Самарқанд иқтисодиёт сервис институтининг “СамИСИ”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг СамДЧТИ” ҳамда  Самарқанд тиббиёт институтининг “СамМИ” жамоаларидир.

Талабалар Самарқанд шаҳридаги “Олимпия” номли ИБЎСМ ҳамда БЎСМ-2 майдонларида кураш олиб боришади. Гуруҳ ўйинлари 27 мартдан 1 апрелга қадар давом этади, 3 апрелда ярим финал, 5 апрелда эса финал учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Турнир ғолиби апрель ойининг иккинчи ярмида айнан Самарқандда ташкиллаштириладиган иккинчи босқичга йўлланма олади. Мусобақа қонун-қоидасига мувофиқ иккинчи босқич тўрт минтақада ташкиллаштирилади – Наманган, Самарқанд, Урганч ва Тошкент шаҳарларида. Самарқанд минтақасида мезбонлардан ташқари Қашқадарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ғолиблари иштирок этишади.

Қолган уч минтақа қатнашчилари:

Наманган шаҳрида – Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари;

Урганч шаҳрида – Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси;

Тошкент шаҳрида – Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар мусобақалари ғолиблари.  

“ЎФА Кубоги” баҳслари орқали талабалар ўз имкониятларини чамалаб олишлари билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳам таъминланмоқда. Қолаверса, мусобақа ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотишга ҳам хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:40, 24.03.2018. Ўқилди: 2269 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик