Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сусо: «Энфилд»да «МЮ»га қарши дебют ўйиним хотирамга муҳрланган»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Женнаро Гаттузо ишончни оқлаб, «Милан»нинг «А» сериядаги аҳволини анча эпақага келтирди. «Россонери» ярим ҳимоячиси Сусо айни пайт энг фаол ўйинчилар қаторида.

La Gazzetta dello Sport нашри шуни инобатга олиб, футболчини махсус суҳбатга чорлади.

- Унутилмас ўйинларинг рейтингини тузиш зарурати туғилса, «Милан дербиси» (Сусо бу учрашувда 2та гол урди)ни қайси ўринга қўярдинг?

- Шубҳасиз, 1-ўринга. Зеро, ўша баҳс ҳаётимдаги энг унутилмаси бўлди. «Энфилд»да «МЮ»га қарши кечган ўйинда «Ливерпуль» сафида дебют қилганим ҳам хотирамга муҳрланган. Яна Италия суперкубоги учун баҳсда «Ювентус»ни енгганимиз муҳим ўрин тутиши тайин.

- Ўтган йилнинг августида «Интер» сени сотиб олишга урингани ҳақида кўп ёзилди. Шу масалага ҳам ойдинлик киритсанг...

- Чиндан ҳам, ёзда жамоадан таклиф олдим. Ўша вақт эндигина янги агент билан иш бошлагандим. «Милан» вакиллари ва агентимнинг «нерадзурри»га қандай жавоб беришганини билмайман. Муҳими, ўзим жамоада қолиб, шартнома муддатини узайтиришга заррача шубҳаланмагандим.

- Хўш, келажагинг ҳақида нима дея оласан?

- Қайтараман, шартномани узайтирмасдан кетишим мумкин эди, аммо бу ерда ҳаммаси жойида эканлиги сабаб қолишни маъқул кўрдим. Ҳа, замонавий футболда «Умрбод биргамиз» тушунчаси ўз аҳамиятини йўқотиб улгурди. Ҳозирги вазифам аниқ - жорий мавсумни юқори нотада тугатишим керак.

- Сенингча, «Милан дербиси»нинг ўзига хос томонлари нима?

- «Сан Сиро»нинг тўлиб-тошиши ва ўйиндан олдинги хореография. «Энфилд» ҳам чиройли стадион, аммо унда ҳеч қачон бундай хореографияни кўрмаганман. Умуман, бу ўйин бутун шаҳар диққат марказида туради.

Дейлик, шахсан мен оиламнинг барча аъзоларидан ташқари, яна 4 нафар дўстимга таклифнома бергандим. Шунга яраша «дубл»га эришдим. Демак, энди улар ҳар сафар дербини стадионда кузатишлари шарт.

- «Интер» вакили Милан Шкриньяр ўйиндан олдин очиқ гапирди: «Агар имкон берилса, «Милан» таркибидан Сусони олиб ташлардим». Қизиқ, сен «Интер»дан кимни «йўқотиш»ни хоҳлардинг?

- Кўпчилик Мауро Икардидан хавфсирайди. Аммо мен Рафиньяни тилга оламан. Зеро, у билан бирга ўйнаганман ва яхши спорт формасида бўлса, катта муаммолар туғдиришини биламан.

- Сусо сермаҳсул футболчи - бу аксиомага айланиб улгурди. Ўзи гол уриш ёқимлими ёки ҳал қилувчи самарали узатмани амалга ошириш?

- Албатта, оддий голдан кўра, муҳим узатма кўпроқ завқ улашади.

- «Лацио», «Рома», «Интер». ЧЛ йўлланмаси учун курашда улардан қай бирига етиб олиш қийинроқ?

- «Лацио»га. Чунончи, бу клуб ёрқин футбол кўрсатиш баробарида рақибга бўш ҳудуд қолдирмайди. Жуда уюшқоқ жамоа.

- Қай бири салмоқли - ЕЛдаги ғалабами ёки «А» сериясидаги 4-ўрин ва Италия кубоги?

- Чемпионатнинг 4-поғонаси! Ахир ЕЛда ғолиб чиқсанг-у, «А» сериясида 10-ўринни банд этсанг, бу кимга татийди?

- Айни пайт қайси клубдошинг ижросидаги хатти-ҳаракатларни «сюр-приз» сифатида баҳолаш мумкин?

- Романьоли ҳайратга соляпти. Бинобарин, у аввалроқ саломатликка боғлиқ муаммоларга учраганди.  Шунга қарамай, юксак савияда тўп сурмоқда.

- Кутроне-чи?

- Патрик жарима майдонида жуда ақлли ҳаракатланади. Бу йигитни омади чопган футболчилар сирасига киритиш мумкин. Ахир ҳар доим гол уриш имконини берувчи позицияда ҳозиру нозир туради.

Очиғи, бундай хусусиятни машғулотда ўзлаштириш мушкул. Демоқчиманки, Кутроне - туғма иқтидор. Ана, «Рома» дарвозасига урган голини олинг, ҳаттоки,  тўпга қарамай, бетакрор зарба йўллади.

- Аввалги интервьюларингдан бирида келажакда ҳеч қачон мураббийлик ишига қўл урмаслигингни айтган эдинг. Бу фикринг ўзгармадими?

- Йўқ. Жамоада 25 нафар футболчи бор ва ҳар доим кимдир мураббий қарорига эътироз билдириши аниқ. Мен эса бу каби норозиликлар сабабчисига айланишни сира истамайман.

- Женнаро Гаттузо «Милан»ни анча ўзгартирди. Унинг ўзига хос жиҳатларини қандай таърифлайсан?

- Аввало, бутун борлиғи билан ишга шўнғишини айтишим мумкин. У кўплаб совринларни қўлга киритган ва турли вазиятларда нима қилишни яхши билади. Гаттузо бошқарувидаги «Милан»нинг асосий характери - кучли эътибор.

Мураббийнинг яна бир хусусияти шуки, у ўз устида жиддий ишлайдиган футболчини алоҳида қадрлайди. Яъни машғулотларда терга ботган шогирдига имконият беради, албатта.

- Гаттузонинг ўзини футболчиларга жуда яқин олиши тўғрими?

- Ҳа, шундай. Умуман, адолатпарвар ва мулоқотга очиқ мураббий ҳаммага бирдек ёқиши муқаррар.

- Ўйинлар давомида ҳам бир дақиқа тинмайди...

- Тўғри, Женнарога тинмай бақириб туриш ярашади. Хусусан, қаерда хато қилганимизни дарҳол кўрсатиб беради. Шахсан мен биринчи бўлимда майдоннинг Мистер ўтирган томонида тўп суришни маъқул кўраман.

Ҳа, у бутун  45 дақиқа давомида бақиради, лекин бу ҳолатда иккинчи бўлимда қулоқларим дам олади (кулади)...

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:24, 24.03.2018. Ўқилди: 3659 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик