Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қитъадошимиз Саудия Арабистони ЖЧга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2018да ОФКнинг 5 вакилидан бири бўлган Саудия Арабистони миллий жамоаси мезбон - Россия термаси билан бир гуруҳда баҳс олиб боради. Шу боис, россияликлар барча жамоалар қатори бўлажак рақибларини ҳам яқиндан ўрганиб чиқишмоқда.

Сайёҳлар ва Гарри Поттерга тақиқ

Дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан ҳисобланган Саудия заминига европаликлар сайёҳ сифатида ташриф буюра олмайдилар. Агар уларда бизнес ёки талабалар визалари бўлса, Саудиядаги қариндошларидан чақирув олишса, боришлари мумкин. Шунингдек, спорт соҳаси вакилларига ҳам йўл очиқ.

Саудияликлар Молдова терма жамоасини ўртоқлик учрашувига таклиф этишди. Араблар бу учрашувни ФИФА тақвими ташқарисида ўтказишга қарор қилишганди. Бундай вазиятда спарринг рақиб топиш қийин бўлгани сабабли, улар рейтингнинг 166-поғонасида турган жамоа билан алоқага чиқишди.

Молдова учун бўлажак ЖЧнинг иштирокчисига қарши ўйнаш - тарихий воқеа. Чунки кучлироқ рақиблардан тайинли таклиф ололмаган молдоваликлар доимо МДҲ давлатлари вакиллари ёки Андорра ва Мальта каби заифроқ жамоалар билан кифояланишга мажбур эдилар.

Лекин араблардан келган расмий таклиф ёки ҳамкорлик учун берилган вазифалар у ердаги қонун-қоидалардан меҳмонларни фориғ этмайди. Масалан, ҳар қандай спиртли ичимликларни олиб кириш мумкин эмас, ҳатто шоколадга ҳам рухсат йўқ. Одоб-ахлоқ мезонларига зид бўлган адабиётлар, сеҳр-жоду хусусидаги китоблар ҳам мумкин эмас.

«Бир пайтлари юртимизга келган бизнесменнинг сумкасидан Гарри Поттер ҳақидаги китобни топиб олишди. Уни сеҳр-жоду ақидаларини тарғиб қилишда айблаб, ортга қайтариб юборишди. Демоқчимизки, сизлар ҳам Саудияга отланаётганда жуда эҳтиёт бўлинг», - дея огоҳлантирди молдовалик футболчиларнинг ушбу юртга уюштирган сафарига масъул бўлган элчихона хизматчиси.

Саудия Арабистонида сиёсий партия йўқ, президент ёки парламент сайловлари ҳеч қачон ўтказилган эмас. Мамлакатни қирол бошқаради, унинг вафотидан кейин ҳокимият ворис ихтиёрига ўтади. Ўғирлик учун у ерда панжалар, қўллар, керак бўлса, бошлар танасидан жудо қилинади.

Аёллар борасида ҳам қатъий қонунлар жорий этилган. Улар ишлаш, юзлари очиқ ҳолда кўчага чиқиш, эркаклар изнисиз шифохонага ётиш ҳуқуқларига эга эмаслар. Нозик жинс вакилаларига бундан ярим йил аввал автомобиль бошқаришга рухсат берилди.

Кийиниш хонаси йўқ дўконлар ва энг баланд фаввора

Молдова терма жамоасини Жиддада қабул қилишди. Мамлакатнинг иккинчи энг йирик шаҳри иқтисодий жиҳатдан ўта ривожланган ва замонавий иншоотлар, савдо марказлари билан тўлиб-тошган. Ҳаво ҳарорати йил бўйи 40 даражадан пастга тушмайди. Шу сабабли маҳаллий аҳоли бўш вақтларини кондиционерлар билан жиҳозланган бинолар ва кафеларда ўтказадилар.

Энг ажабланарли манзарани Жидда дўконларида кўриш мумкин - уларда либосни кийиб кўриш кабиналари йўқ. Харидорлар ўзларига ёққан 20-25 хил либосни танлаб, уйларида кийиб кўрадилар. Маъқул келмаган кийим-кечакларни 1-2 ҳафтадан ке-йин қайтариб беришлари ёки бош-қасига алмаштиришлари мумкин.

Албатта, шаҳар фақат осмонўпар бинолар, дўконлару ресторанлардан иборат эмас. Жидданинг асосий обидаси - Фаҳд фаввораси. Гиннес рекордлар китобидан жой олган иншоотдан отилаётган сув 312 метр баландликка кўтарилади. Мўъжизавий фавворани меҳмонхоналарнинг сўнгги қаватларидан томоша қилиш мумкин. У айниқса, тунги чироқлар шуъласида ўзгача товланади.

Шаҳарнинг иккинчи улкан обидаси - «Спорт Сити» стадиони. Унга қирол Абдулла номи берилган. 2014 йилда фойдаланишга топширилган арена 62 минг мухлисга мўлжалланган.

У ерда асосий майдондан ташқари, бир нечта машғулот майдончалари ва меҳмонхона мажмуаси барпо этилган. Стадион қурилишига бевосита қиролнинг ўзи раҳбарлик қилганди. У футболнинг ашаддий мухлиси эди.

Учрашувга келолмаганфутболчилар ва ЖЧ-2018дан четда қолган мураббий

Молдова терма жамоаси Жиддага етакчи футболчиларисиз ташриф буюрди. Лекин янги бош мураббий - Александ Спиридон раҳбарлигида келди. Бу мутахассис 13 йил Мирча Луческунинг ассистенти сифатида «Шахтёр» ва «Зенит»да фаолият юритган.

Мезбонлар таркибида ҳам муаммолар етарли эди. Испания билан имзоланган келишувга кўра, жамоанинг 9 нафар аъзоси Примеро клублари сафидан жой олишганди. Ярим ҳимоячи Салим ал Досари «Вильярреал»да, ҳимоячи Яҳё ал Шаҳри «Леганес»да, ҳужумкор ярим ҳимоячи Фаҳад ал Муваллад «Леванте»да малака оширишмоқда.

Яна 6 нафар ёш футболчи Сегунда ва Ла Лиганинг ўринбосарлари таркибида тажриба тўпламоқдалар. Табиийки, улар ҳам хорижий чемпионатлардаги молдовалик касбдошлари каби ўртоқлик учрашувига кела олишмади. Молдова билан бўлган баҳс Саудия учун ЖЧ-2018га тайёргарлик жараёнининг якуний босқичини бошлаб берди.

Уни самарали ўтказиш масъулияти голландиялик Ян ван Винкелга юклатилган. Европанинг аксарият термалари турнир арафасида 5та ўртоқлик учрашуви ўтказадилар. Саудияликлар эса камида 8та ўйинда майдонга тушишни режалаштиришган.

Жамоа аввалига Ироқ, кейин Испанияда Перу ва Украина, сўнгра Италия, Бельгия ва Германия билан куч синашадиган бўлди. «Ироққа қарши беллашувнинг аҳамияти шундаки, унинг услуби Мисрникига яқин. Украина эса гуруҳдаги иккинчи рақибимиз - Россияга ўхшаш» - деди ван Винкель.

Саудия миллий жамоаси мундиалга янги бош мураббий - Хуан Антонио Пицци раҳбарлиги остида тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ испаниялик мутахассис Чили термасини Копа Америка-2016 турнирида шоҳсупага олиб чиққанди. Бир йилдан кейин эса у Конфедерациялар кубогида португалияликларга финал йўлида тўсиқ бўлди.

Лекин Месси ва Роналдунинг жамоаларидан устун келган Чили ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мураббий эса Россияга Саудия термаси устози сифатида борадиган бўлди. Чунки бу термани саралашдан олиб чиққан Берт ван Марвейк янги келишув шартларидан қониқмади ва жамоани тарк этди. Оқибатда унинг ўрнини Пицци эгаллади.

Молдова термасига қарши назорат баҳсини мезбонлар шунчалик шиддат билан бошлашдики, гўё испаниялик мураббий бор маошини шогирдларининг тезкор голи учун тиккандек туюлди.

Меҳмонлар эса бундай босимни кутмаганлари боис, унга тайёр эмасдилар. Натижада мезбонлар 10 дақиқада ҳисобни очдилар. Пицци ўйин жараёнида 4-4-2 схемасини 4-1-4-1га алмаштириб турди, унинг шогирдлари эса Испанияга хос ўйин намойиш этишди.

Жамоа ҳимоя чизиғи хусусида фикр билдириш қийин. Чунки иккинчи таркиб билан майдонга тушган Молдова 45 дақиқа ичида атиги 1 марта аниқ зарба йўллади. Хуллас, беллашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жамоа савиясини янада ошириш мақсадида мамлакат раҳбари 700 млн. евро ажратди. Табиийки, сармоя ўз самарасини беради. Эҳтимол, Россия мундиалида ўзгаришлар унчалик сезиларли бўлмас, лекин Қатардаги ЖЧда Саудия муносиб тўп суриши турган гап.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:59, 24.03.2018. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.