Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 05.02.2026 13:00
      • Ироқ
      • 2:4
      • Эрон
      • 05.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тим Визе: «Макгрегорни 10 сонияда қулатаман»

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Вердер» клуби ҳамда Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони «СЭ» мухбири билан бўлган суҳбатда нима учун рестлинг билан шуғулланишга қарор қилганлигини баён этди.

«Афсоналар кубоги» - Тимни яшил майдонда кўриш учун ўта ноёб имконият. Бу гал футболчи «Диллинген» ҳаваскорлар клуби аъзоси сифатида турнирга ташриф буюрди. Германия чемпионатида у сўнгги марта бундан 5 йил аввал майдонга тушган, «Хоффенхайм»ни 2014 йили тарк этганди. Рестлингда эса дастлабки жангини ўтка-зишга улгурди.

«300 кг.ни бемалол кўтараман»

 Болалигимда рестлингни ТВ орқали томоша қилардим. У менга жуда ёқарди. Биринчи ўринда футбол турарди, албатта. Лекин рестлингда ўзимни синаб кўриш имконияти пайдо бўлганида, уни қўлдан бой беришни истамадим.

- Оқшомни тунги клубда ўтказганингиз учун «Хоффенхайм» шарт­номани муддатидан аввал бекор қилгани ростми?

- Жамоадан четлатилишимга бунинг алоқаси йўқ. Тунги клуб ҳақидаги миш-мишлар - бўҳтон. Негадир кўпчилик - ОАВ, мухлислар менга нисбатан салбий муносабатда бўлишган:

«Визе ундай қилди, Визе бундай қилди...». Ваҳоланки, буларнинг барчаси уйдирма. «Хоффенхайм» мен билан муаммоларга дуч келамиз, деб ўйлади.

- Майдонга тушмаган пайтларингизда рестлинг билан якка тартибда шуғуллана бошлагансиз, шундайми?

- Аввалига ёлғиз ўзим машқ қилдим. Кейинчалик 8 кишилик гуруҳда шуғуллана бошладим. Кун сайин мускуллар устида кўпроқ ишлайдиган бўлдим. Ғишда «Хоффенхайм» билан алоқани узгач, ўзимни рестлинг­да синаб кўришга қарор қилдим.

- Бир ярим йил ичида вазнингиз 30 кг.га ошди. Бунга қай тарзда эришдингиз?

- Ўйлашимча, бошқа рестлерлар сусткашликка берилишади. Уларга нисбатан ўта тезкорман. Жиддий гапирадиган бўлсам, ўзим учун зарур бўлган нарсага айни керакли паллада эришдим.

Тайёргарлик жараёнининг энг тиғиз босқичи АҒШда ўтди ва бир неча ҳафта чўзилди. Шу туфайли дастлабки беллашувимни ғалаба билан якунладим. Ҳафтада беш марта тошлар билан шуғулланишимга тўғри келганди.

- Рестлингда сиз учун энг қийин машғулот нима?

- Бу спорт турининг машғулотлари футболчиларникидан анча оғир, камида олти соат вақтни залда ўтказамиз, анчагина тер тўкишга тўғри келади.

- Ҳозирда қандай оғирликни кўтара оласиз?

- 300 кг.

«Динамо»да пул ишлашим мумкин эди»

Бременликлар 2004 йили шоҳсупага кўтарилганларидан кейин Визени сафларига қўшиб олишганди. Бироқ дарвозабон Томас Шааф даврида чинакам шуҳратга эришди. У қаторасига уч мавсум «Вердер» дарвозасини ишончли қўриқлаб, 2009 йилда «Бундесманншафт»дан таклиф олди.

2012 йили Тим терма жамоа билан қитъа мусобақасига йўл олди. Лекин «мусиқачилар» янги шартнома таклиф этишмади. Оқибатда у «Хоффенхайм» сафига қўшилди. Атиги 10 марта майдонга тушиб, кейин ўринбосарлар таркибидан жой олди. Шундан кейин касбини ўзгартириб, рестлингга ўтиб кетди.

- «Хоффенхайм»дан «Вердер»га қайтиш варианти ҳам бўлганмиди?

- Йўқ. Лекин 2013 йили Москванинг «Динамо»сидан таклиф олганман.

- Сизни Кевин Кураньи чақирганми?

- Йўқ, у билан унчалик яқин эмасдик. Шунчаки, агентимиз умумий эди. Лекин «Динамо» варианти ундан чиққан. Каттагина пул ишлашим мумкин эди. Бироқ таклифни рад этдим. WWE билан манфаатли келишувга эришганман.

- Терма жамоа билан ЖАР мундиалига йўл олгандингиз. Бразилияга бормаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ғароримни ЖЧ-2014дан анча аввал қабул қилгандим. Ғолаверса, 2012-2013 йилларда мени чақиришмади.

«Рестлинг - монстрлар спорти»

Эндиликда Визенинг жамоадошлари Клозе, Боровски ёки Диегу эмас, балки Сезаро ва Шеймусдир. 2016 йилнинг 4 ноябрида Тим улар билан ҳамкорликда Бо Даллас, Примо ва Элико билан куч синашиб, ғалабага эришди. Айтишларича, Визе 300 минг доллар мукофотга эга бўлган.

- Шоу ажойиб бўлди. Муҳими - мен ғалаба қозондим.

- Саҳналаштирилган жанглардан қандай лаззат олиш мумкин?

- Томошабинлар учун бу шунчаки, шоу бўлиши мумкин. Лекин рестлинг - ўта оғир, жиддий спорт тури. У монстрлар иши. Баъзан чинакамига залворли зарбаларга дуч келиб қолиш ҳеч гап эмас.

Унга тайёр бўлмаган спортчи мушкул вазиятга тушиб қолади. Спорт билан жанг санъатини уйғунлаштириш осон эмас. Буни фақат шуғулланиб кўрган киши ҳис эта олади. Рестлингни ана шу жиҳати учун яхши кўраман.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда. 
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:44, 30.03.2018. Ўқилди: 5112 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.