Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Про-лига учун ортиқча «плей-офф» ўйинлари нимага керак

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таҳририятимиз жаҳон ва миллий футболимиздаги ривожланиш тамойилларини доимо жиддий кузатиб боради. Кузатишларимиз ўз навбатида мулоҳазалар кўринишида газеталаримиз саҳифаларида чоп этилади.

Ёдингизда бўлса, 2010 йилда миллий футболимизни ривожлантириш учун аслида янги ва ягона концепция зарурлиги таъкидланган мулоҳазаларни ёритгандик. Кейинчалик эса Осиё қитъасида футбол тарақ қиёти масаласига жиддий эътибор қаратилди.

Шу мавзу мисолида жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари сонини кўпайтириш, йўлланмалар учун саралаш босқичини Осиёда икки катта минтақага бўлиб ўтказиш ғояси илгари сурилди. Юзага қалқиб чиққан муаммолар хусусида бирданига кўпчилик ўйлади.

Балки шунинг учундир, орадан кўп ўтмай, бу ғоя Мишель Платини тилида ҳам янгради. Шу тариқа бир ғоя тақдири газета саҳифаларида қолиб кетмади.

Шу ўринда тарихга экскурсиядан мақсад нима?

Гап шундаки, газетамизнинг иккинчи саҳифасида мунтазам ёритиладиган мулоҳазаларда миллий чемпионатимиз форматини янгилаш масаласи 2015 йилда кўтарилган ва асосли таклифлар билдирилганди. Қувончлиси, ўша таклифлар асосида Суперлига формати белгиланди.

Бунинг учун футболимиз мутасаддилари ва мутахассисларидан миннатдормиз, албатта. Бироқ ўша таклифларнинг бир қисми Суперлига билан боғлиқ баҳс-мунозаралар сабабли бироз эътибордан четда қолди. Ўша мулоҳазада олий ёки биринчи лига эмас, балки миллий чемпионатимиз форматини комплекс янгилаш масаласи кун тартибида кўрилганди.

Унга кўра, олий лигани «Бош лига» биринчи лигани «Авангард лига» деб номлаш ва қайта ташкиллаш, иккинчи лига мақомидаги ҳаваскорлар лигасини тузиш назарда тутилганди. Афсуски, олий ва биринчи лигага «Суперлига» ва «Про-лига» деб ном берилди. Майли, энди номларга кўникамиз.

Лекин келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар нуқтаи назаридан бу номлар моҳиятни ифодалай олмаслигини ва уларда ўзига хослик йўқлигини айтишимиз даркор. Зеро, тараққиёт шу каби мулоҳазалардан бошланади.

Яна миллий чемпионатимиз формати масаласига қайтамиз.

Хуллас, ўшанда Про-лига тақдирига ойдинлик киритилмади. Натижада, бу муаммо сўнгги кунларда яна юзага қалқиб чиқди. Тўғри, футболимиз янгиланиш ва тажрибалар даврида яшамоқда.

Аммо Про-лига формати масаласи бу қадар ортга сурилиб кетмаслиги керак эди. Чунки, кечиккан ишни бажариш чоғида, барибир, айрим жиҳатлар ақл кўзидан нари қочади. Назаримизда, Про-лига форматида ҳам шундай нуқсон кўзга ташланмоқда.

Савол туғилади: нима учун «В» гуруҳида биринчи ва иккинчи ўрин ҳамда «А» гуруҳида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ўтиш ўйинлари ўтказилади? Бу ҳол спорт тамойилларига зид эмасми? Хўш, «В» гуруҳининг қайси вакили Суперлига йўлланмаси учун курашишга тайёр?

Дадил айтиш мумкинки, ҳеч бири! «А» гуруҳининг камида олтита вакили эса йўлланмани қўлга киритишдан умидвор ва бу умидворлик замирида асослар етарли. Шундай экан, ҳозир ҳам, мавсум якунида ҳам савия жиҳатидан яққол фарқ­ланиб туриши аниқ бўлган жамоалар ўртасида ўтиш ўйинларини ташкиллашдан аслида ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Фикримизча, ортиқча ўтиш баҳсларини ташкиллаш ғояси Про-лига иштирокчиларини икки гуруҳга ажратилиши натижасида туғилган. «В» гуруҳи вакиллари ўзларини камситилгандек ҳис қилмасликлари учун шундай йўл тутилган, шекилли. Энди мавсум якунида икки кучли жамоа икки нисбатан заиф рақиб билан куч синашади.

Фалакнинг гардиши билан ортиқча «плей-офф»да инфратузилмаси кучсиз жамоа ғолиб чиқса, нима бўлади? У ҳолда, Суперлига аутсайдерига имкон бериладими ёки «А» гуруҳининг енгилган жамоаси йўлланма учун яна қўшимча баҳсда қатнашадими?

Охир-оқибат ПФЛ Суперлиганинг 11- ва 12-иштирокчисини спорт тамойилларига эмас, балки вазиятга қараб танламайдими? Мутасаддиларнинг вазият тақозоси билан мажбурий ўзгаришларга қўл ураверишлари мухлислар қалбида уйғонаётган ишончга соя солмайдими?

Шундай оғриқли саволлар туғилмаслиги учун биз анча аввал Про-лига баҳсларини ҳам Суперлига форматида ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлагандик. Ана ўшанда Про-лигада ҳам, ҳаваскорлар лигаси, яъни иккинчи лигада ҳам 12тадан жамоа баҳсларда иштирок этарди.

Шунда миллий чемпионатимизда ҳозиргидек 30та эмас, балки 36та жамоа тўп суришига шароит яратиларди. Балки ПФЛ номидан келиб чиқиб иккинчи лигани ёшлар лигаси, деб аталар?!

Энг муҳими, уччала лигада ҳам мусобақаларни ўтказиш регламенти бир хил бўлиши, «олтин очко» қоидаси сақланиши лозим. Узр, реал воқеликдан яна таклифларга бурибмиз.

Нима деб ўйлайсиз: бу яхшими ёки ёмон? Бизнингча, таклифларнинг бўлгани яхши. ПФЛ бу мавсум бўлмаса, кейингисида мазкур мулоҳаза-таклифларни ҳисобга олар, эҳтимол. Ҳарқалай, мавсум якунидаги ортиқча «плей-офф»лар на мухлисга, на етакчи клубларга ёқади.

Муҳаммад Вали

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:04, 02.04.2018. Ўқилди: 3006 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик