Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      •   Хоразм
      • 1:0
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм - Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболида тарихий воқеа. Суперлига титул ҳомийга эга бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун жаҳонга машҳур “Пепси” компанияси вакилларини қабул қилди.  Ушбу компания ўзбек спорти, хусусан мамлакат футболида юз бераётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон футбол Ассоциациясига янги ташкил этилган Суперлигага ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқди.

Ўз навбатида Профессионал футбол лигаси компания вакилларига Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувида ўз имкониятларини намойиш этиб берди. Мамлакатимизнинг энг кўркам аренасида “Пепси” рекламаси учун  яратилган шароитлардан компания раҳбарлари бениҳоя мамнун бўлишди ва Суперлигага титул ҳомий бўлиш истагини билдиришди. Шу мақсадда “Пепси” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари бугун Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов билан учрашишди.

“Ўзбек футболида сўнгги пайтларда юз бераётган ислоҳотлар эътиборимизни тортди. Тан олиш керак Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Суперлигага асос солгач, сезиларли равишда мухлисларни стадионларга қайтара олди. Сўнгги йилларда мухлислар ташрифи бўйича пойтахт стадионлари энг паст кўрсаткични қайд этарди. Бу йилги мавсумдан эътиборан ҳаммаси тубдан ўзгарди. Ортда қолган тўртта тур якунларига кўра энг кўп мухлис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюргани сўзимизга исбот бўла олади. Ҳаммаси бўлиб эса тўртта тур учрашувларини деярли 300 000 ишқибоз бевосита стадионлардан кузатди. 

“Пепси” компанияси реклама индустриясида айнан спортнинг футбол турига катта эътибор қаратади. Компаниямиз шунингдек, жаҳонинг энг нуфузли спорт мусобақаларидан бири – футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг ҳам расмий ҳомийси ҳисобланади. Биз ўзбек футболида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотларда бевосита иштирок этишни, шу орқали ўзбек спорти тараққиёти ва ривожланишига ҳисса қўшишни истаймиз. Қолаверса Ўзбекистон Суперлигаси компаниямизни янада машҳурроқ қилиш, маҳсулотларимизни реклама қилиш учун катта бозордир. Биз бу имкониятни қўлдан чиқармаслигимиз керак,” – деди “Пепси” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шуҳрат Эргашев.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бунга қадар бир қатор нуфузли фирма ва компаниялар билан Суперлигага ҳомийлик қилиш масласида музокаралар олиб борди. Улар орасидан айнан “Пепси” компаниясининг таклифи маъқул келди.

“Аввало биз томондан олиб борилаётган ислоҳотларга берилган юқори баҳо ва эътироф учун миннатдорчилик изҳор этаман. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси бошқарувида енг шимариб ишга киришганимизда ўз олдимизга биринчи галдаги вазифа сифатида мухлисларни стадионга қайтариш масаласини қўйгандик. Озми кўпми бу режалар амалга ошаётганидан ҳурсандман. Аммо бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Футболни халқимиз жуда севади. Биз мухлислар учун стадионларда керакли барча шароитларни яратиш, энг аввало тоза, ҳалол ва томошабоп футбол намойиш этиш йўлида ҳали кўп ишлашимиз керак. Ишончим комилки, биз бунинг уддасидан чиқамиз,” – деди Умид Аҳмаджонов.

“Ўз навбатида футболдан ташқари бошқа спорт турлари – жумладан дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика, бокс, таэквондо ва бошқа турлар бўйича ҳам ҳамкорликни давом эттиришимиз мумкин. Асосий мақсад ушбу шартнома орқасидан мўмайгина даромад олиш эмас, балки мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш. Спортда маркетинг соҳасини янада ривожлантиришдан иборатдир,” – дея сўзини давом этттирди МОҚ Президенти.

Учрашув якунида “Пепси” компанияси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ўртасида шартнома имзоланди. Демак, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлди. Битим ҳозирча йил якунига қадар имзоланди. Келаси мавсумда ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш, мусобақалар сонини ошириш, болалар ва маҳалла футболига ҳам кириб бориш масаласида келишиб олинди. Шак шубҳасиз, бугунги тарихий воқеа, ўзбек спорти, хусусан футболи тараққиёти йўлида ташланган муҳим қадам бўлиб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:13, 04.04.2018. Ўқилди: 7369 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик