римликларнинг биринчи ўйиндаги йирик мағлубиятидан сўнг ҳамма Каталония клубининг ярим финалдаги рақиби билан қизиқаётган эди.
Аммо Европа чемпионлар лигаси ана шундай «камбэк»лари билан жозибали эканлигини эслатиб қўйди. «Ювентус» ва «Реал» учрашуви эса мусобақанинг яна бир безагига айланди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда чемпионлар лигаси тарихидаги энг машҳур «камбэк»лар ўнлигини тузиб чиқдик.
2013/14 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.
Моурино жамоаси дастлабки баҳсдаги 1:3 ҳисобини эсдан чиқаришга ўзида куч топди. Ҳал қилувчи гол сўнгги дақиқаларда Демба Ба томонидан киритилди. «Челси» кейинги босқичга чиқди, аммо ярим финалда Мадриднинг «Атлетико»сига имкониятни бой берди.
2011/12 йилги чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳси.
«Челси» чемпионлар лигасидан чиқиб кетишига бир неча дақиқа қолганида Лемпарднинг пеналтидан киритган голи эвазига қўшимча таймларга йўл олди. Кейин Диде Дрогба ишга тушди ва ҳал қилувчи зарбаси билан жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Ўша турнир финалида «Бавария»ни енгган лондонликлар илк бор чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишган эди.
7. «Монако» – «Реал» – 3:1 (дастлабки ўйин – 2:4)
2003/04 йилги чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳси.
Бу баҳс чемпионлар лигасидаги энг кутилмаган натижалардан бири, аммо ўша йили содир этилган асосий «камбэк» эмас. Ўша йили «Монако» финалгача етиб бориб, Мауринонинг «Порту»сига имкониятни бой берган.