Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ишонч (қисса, 5-қисм)

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Устозимиз асосий таркибимизга ўзгариш киритмади. Ўтган ўйиндаги синфдошларим майдонга тушишди. Билмадим, ўша пайтлар менинг кўзимга одам шунчалар кўп кўриндими ёки ҳақиқатдан ҳам анча одам йиғилганмиди, лекин стадион атрофида тумонат одам эди. Кўпчилик мактаб ўқувчилари ўйинни томоша қилиш учун уйларига кетмай қолишган, шекилли. Рақибимиз ҳам бир хил либосдаги “Ювентус” жамоасиниг уй либосида майдонга тушганини кўриб дарров тушундим. Устозимиз бизни кўнглимизни ўкситишни истамаган экан. Вазият майдонда худди «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» ўйнаётгандай тасаввур уйғотарди.

Улардан Ҳамиз, биздан эса Фарҳод ҳакам олдида танга ташлашди. Уларга тўп насиб этди. Шунда Фарҳод ўнг томондаги дарвозани танлади. Мен эса ўйинни ҳаяжон билан кузатиб борар эдим, шу пайт утозимиз “буёққа”, дея қўли билан майдондагиларни ёнига чақирди, сўнг тез ва аниқ кўрсатмалар беришни бошлади:

— Ғани, Ихтиёр, Ғулом учаланг дарвозабоннинг олдидан 10 метрдан кўп узоқлашманглар, рақиб бизни дарвозамиз олдида пайдо бўлиши билан ҳужум қилади. Айниқса, Ҳамизни кузатиш керак. Аброр сенга алоҳида вазифа: уларнинг сардорининг орқасидан қолма, нима қилиб бўлса ҳам олдидан чиқиб қолавер, унга қарши қаттиқроқ ўйна, уни ҳам ўзингни ҳам аяма. Мирсодиқ, сен, улар бизга ҳужум қилганда ҳимоя қанотини эгаллайсан. Тимур, сен эса у қанотда ҳимояда пайдо бўласан. Фарҳод, сен ҳимояланаётганимизда энг сўнгги ҳимоячидан уч қадам олдинда бўл, биз тўпни эгаллаганимизда марказгача келиб ҳужум бошлашга қарашасан, сен марказга келганингда, Мирсодиқ ва Тите қанотлардан ҳужумга қўшилишади. Улардан бири билан ҳужум бошлаганингда, марказий химоячилар сен билан банд бўлганидан сўнг, Ғани, сен Фарҳоднинг ўрнини ҳужумда эгаллайсан, гавданг орқали ҳужумларни исталганча тугата оласан. Тите, Мирсодиқ сизлар доим икки вариантга эга бўласизлар. Агар Ғани дарвоза олдида бўлса, иложи борича баланддан тўп узатинглар, агар ҳимоячилар Ғани билан оввора бўлиб турганида орқасида Фарҳод ҳимоячилар тақибидан қутулиб чиқиб кетса, унга тўпни ерлатиб ташланглар. Агар ҳужум бесамар якунланса, Фарҳод сен дарҳол марказдан Ғанининг ўрнини эгалайсанда, марказий ҳимоячи ўрнига Ғани келгунча туриб берасан. Ҳимояда тўпни эгаллаб олишингиз билан Аброр билан ўйнанг. Аброр, сен тўпни Фарҳодга қулайроқ етказишга урун. Фарҳод сен эса иложи борича тўпни ўзингда кўпроқ ушла, иложини қилолсанг бир-икки ўйинчиларни алдаб ўтшинг хам мумкин, лекин қизғанма. Бу жамовий ўйин. Бугун футбол ўйнамаймиз, жанг қиламиз. Ҳимояда шеригингиз рақибни ўтказиб юборса, рақибга важоҳат билан отилинг. Исталганча овоз чиқариб ўйнашингиз мумкин. Сўнг дарвозабонимиз Иброҳимга юзландида:
— Иброҳим, бугун ғалабанинг калити сенинг қўлингда. Жамоанинг тақдири қандай бўлиши сенга боғлиқ. Ҳаммага омад!— дея нарри кетдилар.

Ҳамма ўз жойи сари чопиб кетди. Мен эса кўрсатмалар майдонда қанчалар ўз кучини кўрсатишига қизиқсиниб ўйинни кузатишга киришдим. Ҳакам ҳуштак чалди ва ўйин бошланди. Кутилганидек, рақибларимиз олдинга отилишди, лекин дарвозамиз атрофида нима қилишни билмай бир-бирларига тўпни ошириб Ҳамизни қидиришарди. Лекин, тан олиш керакки, улар жамоани яхши шакллантиришган экан, мақташганча бор экан, деб қўйдим ичимда. Уларда асосан, тўп назорати ва майда паслар чиройли чиқарди. Мирсодиқ ва Тите қанотларда деярли рақибларни ўтказишмасди, Ҳамизни эса нуқул Аброр таъқиб қилиб юрипти. У нима қилишини билмаяпти . Аброр ундан икки қадам ҳам узоқлашмас эди. Рақибимиз биринчи таймда деярли вазият ярата олмади, бир марта Ҳамиз Абрордан қочиб жарима майдончамизга ёриб кираётганди, Ғулом совуққонлик билан тўпни унгача ўтишига йўл қўймади. Биринчи таймда , асосан, Хайриддин аканинг кўрсатмалари иш берди. Фақат Фарҳодгина тўп бизда пайтида ҳаммани алдашга тушиб, тўпни олдириб қўяверди. Фақат шу сабабдан бизнинг “динамидимиз портламади”. Тайм якунлангач, ҳамма ўзини сувга урди, устозимиз эса ҳеч кимга сув ичишга рухсат бермади.

— Фақат томоқ ҳўлланглар, — дея туриб олди. Ҳамма истар-истамас айтганини қилди. Хайридин ака кайфиятимизни кўтармоқчи бўлдими, ё ростдан ҳам яхши ўйнадикми, роса мақтади. Фақат Фарҳодга қарата қисқа ва лўнда гапирди:

— Шерикларингнинг меҳнатини совуриб юборяпсан, бечораларга раҳминг келмайдими? Шуни эслаб қол: ҳеч қайси ҳужумчи тўпдан ўзиб кета олмайди, тушундингми?, — дея унинг кўзларига қарадилар. Фарҳод кўзларини ерга тикиб бошини қимирлатди. Ҳакам “майдонга” дея ҳайқирди. Ҳамма ўрнидан дик этиб турди.

Тўғриси ўша пайт ҳеч ҳам майдонга тушгим келмай қолди, нимагадир менда шунақа ҳис бор. Доим энг ҳаяжонли дақиқаларда масъулиятни сира бўйнимга олгим келмайди. Ҳозир ҳам ишқилиб менга майдонга туш деб қолмасалар бўлди деб турувдим, шу пайт устозимнинг катта қўллари менинг елкамга тушганини сезиб сесканиб кетдим.

— Қани, Жавоҳир чигалёзди машқларни бошла!— дея буюрдилар.

Устозимнинг кўзларида ҳар доимгидек қувноқлик ўрнини қандайдир хавотир ҳисси эгаллаб турган эди. Мен истар- истамас секин югуришни бошладим, кўзим эса майдонда. Рақибларимиз эса бизнинг ҳимоямизни ёриб ўтолмай каловланишарди. Улар нуқул узоқдан зарба беришар, ҳаммасини Иброҳим бартараф этарди. Айниқса, Ҳамиз роса зарба нуқтасига чиқишга уринар, лекин Аброр унга ҳатто нафас олишгаям имкон бермасди. Ўйинни кузата туриб сездимки, Аброр деярли ҳужумга ҳам чиқмади, фақат Ҳамиз билан юрипти, шу пайт устозимиз Ғанини олдига чақирди-да:

— Йигитларга айт. 10 дақиқа туриб беришсин. Улар қаттиқ чарчашди, ҳадемай ҳато қилишни бошлашади, ҳушёр бўлинглар, — деганча менга ўгирилди-да: ҳозир майдонга тушасан . Фарҳод Ҳамизни ёпади, сен унинг ўрнига ҳужумга тушасан, — деганларида қўрқиб кетдим. Негадир ўзимни жуда ожиз ҳис этдим. Албатта, шунча одам қараб тургани етмаганидек, уларнинг ичида синфимиз қизлари ҳам бор (Гулруҳни айтмайсизми), шундай муҳим ўйинда қувун тушуриб шарманда бўлишдан қўрқиш ҳисси мени енгиб қўяётгандай эди. Истамайгина “ўрнимга бошқаси туша қолсин”, деб минғирлагандим, устозим икки қўли билан елкамдан маҳкаб ушлади-да:

— Бу сенинг дақиқаларинг, бор, уни тарихга айлантир! Ҳеч нарсадан қўрқма. Нимани хоҳласанг, шуни қил, — дея мени Аброр билан алмаштирди. Бечора Аброрни Ҳамиз роса чарчатибди шекилли ҳансираб қолибди.

Алмаштирилганидан хурсанд. Майдондан чиқиши билан қизларимиз унга сув беришганди, қултиллатиб ичишга тушиб кетди. Мени эса қулоғим фақат юрагимни уришини эшитарди. Кўз олдим ҳира қоронғулашган, кучли ҳаяжон ҳамма маҳоратимни ютиб юборгандай бўлди. Оёқларим оғирлашиб қолгандай эди. Мен марказий ҳужумга ўтдим-да, Фарҳодга устозимизни кўрсатмасини айтгандим, у дархол уни амалга ошириш учун югуриб кетди. Мен эса ўз дақиқаларимни кута бошладим. Ана рақибимиз яна олдинлаяпти. Ҳамиз ҳам чарчабди шекили, ҳаракатлари сусайган. Фарҳод эпчиллик билан уни елкаси билан туртиб тўпни олди-да, менга пастлатиб узатди. Шу сонияларда менда қандайдир куч пайдо бўлгандай бўлди. Тўпни бир урунишда ўзимга бўйсундирдим (бу техникани маҳалламиздаги жуда ҳам кичкина майдончада кўпчилик билан ўйнаб ўзлаштирганман. Майдон кичик бўлгани учун у ерда асосан техника ишлатиб ўйнардик. Шу сабабдан менда техника ҳавас қилгудек даражада деб мақтансам арзийди), сўнг тезда атрофимга қараб олдим. Икки қанотда Мирсодиқ ва Тите катта тезликда дарвоза сари учиб кетишарди, мен Титенинг тезлигини кўрганим учун рўпарамдан келаётган футболчини жуда енгил ҳаракат билан алдаб ўтдимда, тезликда олдинга ташландим. Чап томонимда Мирсодиқ “ташла”— дея югуриб келарди, ўнг томонимда Тите ўртача тезликда келарди. Мен тўп билан чап томонга бурилдимда иккита қадам ташлаб тўпни ўнг қанота келаётган Титега ерлатиб ташадим. Устозимиз айтганидек, иккита марказий ҳимоячи менинг олдимни тўсишга уринишарди. Уларни Титенинг қаноти томондаги дарвозанинг устуни томон олиб кетиб, худди шу ердан зарба бермоқчи бўлгандай кўрсатдим. Шу пайт Тите тўпни жарима майдончасига юқоридан ташлади. Мен эса дарҳол бурилиб қарсам, тўпга Ғани катта қадамлари билан югуриб келди-да, баланд сакраб боши билан зарба берди. Дарвозабон нима бўлаётганини тушунмай ҳам қолди шекилли, тўпга қараб қолди. Тўп эса чап бурчакнинг нақд тўққизлигига бориб жойлашди.


Мактабимиз стдионида қалқиш юз бергандай бўлди. Ҳамма “гоооол” дея бақириб юборди. Мен ўша пайт Ғани томон чопиб борардим, у эса тўғри мураббийимиз томон кетарди. Қарасам ҳамма синфдошларим Хайриддин ака томонга югуриб кетяпти. Мен ҳам уларни ортидан уларни устига ўзимни отдим. Ҳаммамиз бир-биримизга қараб “гоооол” дея бақиқардик. Хайриддин ака кенг қулочини очиб жамоамизни маҳкам бағрига босяпти. Фарҳод югуриб келиб сакраганди Ғанининг елкасига чиқиб кетай деди. Ғани эса “ааааа” деб бақирар, ҳаммамизни юзларимиз қип-қизил бўлиб кетган, лекин кўзларимизда ўт бор эди гўё. Қизлармизнинг бақиришини кўрсангиз эди. Қандайдир икки сонияда менинг кўзим Гулруҳга тушиб қолди. Фақат Гулруҳгина жиддийроқ жилмайиб турибди. Икки кўзи Фарҳодда. Мен эса унга қараб турганимдан ҳижолат чекдимда, кўзимни олиб қочдим. Ҳакам ҳаммани ўйинни давом эттиришга чақирди. Биз майдонга қайтарканмиз, Хайриддин ака:

— Бўш келмайсанлар. Ҳа, ўғил болалар, — дея бизга далда берганча бақирарди. Айнан шу топта ҳаммамиз ўзимизга бўлган кучли ишончни сезардик. Бу шундай ширин туйғу эдики... ҳалигача ўша пайтда туйган ҳисимни соғинаман. Рақибимиз деярли қолган дақиқада тўпни ўзида ушлаб ҳам тура олмасди. Нуқул бир-бирларини сўкиб жанжал бошлашди. Кўриниб турибди, улар руҳан синишган эди. Бундан унумли фойдаландик. Майдон марказида уларнинг ўйинчиси тўпни йўқотиб қўйди. Тўпни чаққонлик билан эгалаб олган Фарҳод олдинга интилди. Яна эски касали қўзғади шекилли, иккита ўйинчини алдади-да олдинга отилди. Мен унинг ўнг томонида очиқ турардим. Рўпарамизда биттагина ҳимоячи ва дарвозабон қолган эди, қолганларини ортга қайтишга кучи ҳам қолмаганди чамамда. Фарҳодга “ташла”,— дея бақирдим. У учинчи ўйинчини ҳам алдаб ўтдида, дарвозага зарба берди. Тўп тўғри устунга тегиб дарвозага кириб кетди. Яна қий-чув бўлиб кетди…

Ҳакам ҳуштагидан сўнг, мен синфдошларимни қуршовига отилдим. Биринчи бўлиб Тите мени маҳкаб бағрига босиб алланималар дея бақирар, унга Ғулом қўшилиб шанғилларди. Ҳеч қайси гапига тушунмас ҳам оғзим қулоғимда, уларга қўшилиб ирғишлардим.

Бизга мактабимиз кўчма Кубоги топширилди. Тасаввур қилинг-а, ўша пайтлари бизнинг аҳволимизни. Худди мундиал ғолибидек бақириб юборгандик. Айниқса, Титенинг кўзлари ёшланганини кўрганимда ўзимнинг ҳам томоғимга нимадир тиқилгандай бўлганди ўшанда.

Ҳозирда баъзида ўқиш, иш ташвишларидан зериксам, ўша ўйин ҳақидаги хотираларимни эслайман, қалбимда қандайдир инсонни энтиктирадиган ҳисларни сезаман. Ўша куни фақат Хайриддин ака унча хурсандмасдек кўринди. У бизни табриклагач, йўқ бўлиб қолди. Билмадим, нима бўлди. Уни қидириб кийиниш хонаси томон чопиб кетдим…

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Давоми бор.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:39, 16.04.2018. Ўқилди: 3531 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.