Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рамазон ойида Суперлига ўйинлари мухлисларга қулай вақтга белгиланади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллионлаб ўзбекистонликлар орзиқиб кутаётган муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.

“Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади”, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов. — “Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Бунгача Профессионал футбол лигаси ўйинларнинг иш вақтида бошланмаслигига аҳамият бериб келаётганди. 8-турдан бошлаб эса айрим ўйинлар вақти ҳавонинг исиши сабаб бироз кечиктирилади. Шунингдек, ҳар тўрт йилда бир бор ўтадиган Жаҳон Чемпионати вақтида эса Суперлига клублари таътилга чиқиб кетади. Яъни, мундиал ҳавосидан нафас олишни истаган футбол мухлисларининг эътибори иккига бўлиниб қолмайди.

“Суперлигада 12 та клуб бўлса, улар мамлакатнинг турли бурчакларидан. Демак, ПФЛ ҳар бир вилоятда ифторлик вақти соат нечага тўғри келаётганига эътибор қаратиши керак. Чунки республиканинг ғарбий ва шарқий минтақаларида оғиз очиш фарқи деярли 1 соатни ташкил қилиши ҳам мумкин. ПФЛ раҳбариятига ҳозирча Суперлига борасида топшириқ берилди. Про-Лига клубларининг савиясини 2—3 йилда кўтариб олсак, бундай масалалар уларни ҳам чеклаб ўтмайди”, — деб фикрини давом эттирди Умид Аҳмаджонов.

“Рамазон ойида юртдошларимиз, шунингдек, таровеҳ намозларига ҳам шошилади. Шундан келиб чиқиб, ўйинларнинг тугаш вақтини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Муҳими — муборак ой давомида футбол мухлислари ўз фарзларини бемалол адо этиш баробарида, стадионларга келишда ҳам давом этишсин. Футбол ҳаммамиз учун байрамдек ўтиши керак”.

“Шу билан бирга тадбиркорларимиз ҳам бундай вақтда ўзларини кўрсатишларини истардим. Стадионларда оғиз очиш ниятида бўлган минглаб одамлар бўлади. Демак, уларга егуликлар, ичимликлар олиб келиш ҳам савобли иш, ҳам чўнтакка бироз бўлса ҳам фойда бўлиши мумкин. ЎФА ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўзаро самимий ҳамкорликни йўлга қўйганимиздан келиб чиқсак, рўзадорлар учун мана шундай хизматларни кўрсатиш истагида бўлганлар учун барча стадионлар ўз эшикларини очиб беради. ЎФА эса босқичма-босқич стадионларимизда мана шундай хизматлар узлуксиз йўлга қўйилиши устида иш олиб боради”, — дейди Умид Муҳаммаджонович ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан йиғилиш вақтида.

Маълумот учун, Рамазон ойи вақтида Суперлиганинг 12, 13, 14, 15-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи бўлиб ўтади. ПФЛ мана шу турларга ўйинлар вақтини Диний қўмита томонидан эълон қилинадиган Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгилайди. Бу борада бирор-бир ўзгаришлар бўлса, мухлисларга маълумот берилади. Шунингдек, уларнинг фикр ва мулоҳазалари ўринли бўлса, улар ҳам имкон қадар кўриб чиқилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:03, 19.04.2018. Ўқилди: 4091 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик