Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Глеб: «АПЛни ёқтирмасликнинг иложи йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Александр Глебнинг фаолияти идеал ўтган, деса бўлаверади.

У Германия, Англия ва Испания чемпионатларида фаолият юритган, Чемпионлар Лигасида зафар қучган, «Барселона»да Лео Месси билан бирга тўп сурган.

Яқинда Россиянинг «Футбол» ҳафтаномаси беларуслик футболчи билан суҳбат уюштирди.

Сиз футболи ривожланмаган мамлакатдан Германияга бориб, юқори савияда ўйин намойиш қилган камсонли футболчилардан бирисиз. Бу қандай юз берганди?

— Биз ўсмирлар терма жамоаси билан турнирга борганмиз. У ерда Фербер исмли германиялик агент «Штутгарт» ва «Мангейм» клублари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилганди.

Умуман олганда, ўша ўйинлардан сўнг мени кўрикка чақиришган. Беларусь ва Германия футболи ўртасидаги фарқ анча катта эди.

— Феликс Магат қўл остида ўйнаганингизда, машғулотларга немисча ёндашиш қандайлигини билиб олганмисиз?

— «Штутгарт»га ўтганимда, жамоани Ральф Рангник бошқарарди. Ундан кейин Магат қабул қилиб олган. У жуда қаттиққўл мураббий эди. Жисмоний тайёргарликка ҳаддан зиёд кўп эътибор қаратарди. Баъзида қўшимча юклар билан ҳам югурардик.

— Туманли ўлкадаги фаолиятингиз ҳақида нима дейсиз?

— Аслида, Англияга аввалроқ боришим ҳам мумкин эди. «Штутгарт»даги иккинчи мавсумимдан сўнг «Ливерпул»дан яхши таклиф тушганди. Германияга клуб вакиллари ҳам боришган, лекин мерсисайдликлар клуб билан келиша олишмаганди.

— «Арсенал» жиддий ҳаракат қилганми?

— Ҳа. Арсен Венгер билан Лондонга боришимдан бир йил олдин танишганман. Суҳбатлашиб, вазиятни ўрганганмиз. Бир мавсумдан сўнг клублар барчасини келишиб олишган ва мен «Арсенал» аъзосига айланганман.

— Музокараларни Венгернинг ўзи олиб борганми?

— Ҳа. Биринчи учрашувдан кейиноқ менда Арсен билан ишлаш истаги пайдо бўлган.

— Венгер - ажойиб мотиватор, лекин яхши тактик эмас. Шундайми?

— Балки. Биз ҳеч қачон тактик машғулотлар олиб бормаганмиз ва рақибларни муҳокама қилмаганмиз. Майдонда «Арсенал» ўз ўйинини намо­йиш қилишга уринган.

Рақиб ҳаракатига қараб тактика танламаган. Балки жамоанинг кўп йиллардан бери сов­рин юта олмаётганига айнан шу жиҳат сабабдир?! Ҳамиша олдинга интилганмиз. Қаердадир омадимиз келган, баъзан эса йўқ.

— Сиз ўйнаган пайтдаги «Арсенал»­нинг энг яхши ўйини қайси?

— «Барселона»га қарши ЕЧЛ финали бўлса керак. Унда ҳам омадимиз келмаган.

— Ўша кезлари «Арсенал» сафида кўплаб кучли футболчилар тўп суришарди. Уларнинг орасида энг зўри ким бўлган?

— Бергкамп, Анри ва Пиреслар билан ўйнаш имкониятига эга бўлганман. Бу футболчиларнинг савияси ўта юқори.

— Англия футболида сизни яна нима ажаблантирган?

— Биринчидан, тўп майдонда жуда тез ҳаракатланади, ҳимоядан ҳужумларга ўтиш бир неча сония ичида амалга ошади. Иккинчидан, муҳит. АПЛ стадионларидаги ҳолат Бундеслигадагидан кўпроқ маъқул келган. Мухлислар тинимсиз куйлашади. Буни ёқтирмасликнинг иложи йўқ.

— Анрини энг яхши футболчилардан бири, деб атадингиз. Тақдирни қарангки, у билан «Барселона»да ҳам бирга ўйнагансиз. Айтишларича, бироз муддат бирга яшаган экансизлар.

— Ҳа, бир уйда. «Арсенал» клуби сиз учун ҳамма нарсани шай қилади. Хонадон топади, жойлаштириб қўяди. Яъни, сиздан бор эътиборни футболга қаратиш талаб этилади.

Англияда ушбу масалада вақт сарфламайсиз. Барселонада эса бошқача. Барча муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Клуб меҳмонхонада яшашим учун ёрдам берган, холос. Раҳбарият доимий яшаш учун жой топишимга уч ой мухлат берган. Бу вақт учун меҳмонхонадан хона ажратиб беришган.

Анри эса нима учун ёлғиз яшаётганимни сўраб, уйига таклиф қилган. Тьерриникида яшаб юрганимда унинг дўстлари менга уй топиб беришган.

— Ибрагимовичнинг автобиографиясини ўқидингизми? Унда «Барса» мактаб сингари таърифланган.

— Китобни ўқимадим. «Барса», футболчилар ҳақида ёмон таассуротга эга эмасман. Аксинча, Хави, Месси, Иньесталар билан бирга тўп суриш ёқимли. Лео ҳақида гапирадиган бўлсам, «Барселона»га боргунимга қадар ҳам унинг қандай футболчи эканлигини билардим.

Кўзим билан кўрганимдан кейин уни таърифлаганларидан ҳам кучли эканлигига гувоҳ бўлдим. Баъзида автобусга чиқсак, Мессини жаҳон футболи юлдузлари ҳам мақташарди. Ҳимоячилар машғулотлар пайтида унга ташланишга чўчишарди. Чунки масхарабозга айланиб қолишдан қўр­қардилар.

— Себастьян Скиллачининг айтишича, Мессини фақат оёғига тепиб тўхтатиш мумкин экан...

— Агар Лео яхши кайфиятда бўлса, уни тўхтатиш мутлақо имконсиз ишга айланади. Умуман олганда, Месси анча ёпиқ инсон эди. Ҳамиша Габриэл Милито билан юрарди.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:37, 22.04.2018. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.