Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ишонч (қисса, 8-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эртасидан бошлаб яна машғулотларга зўр бердик. Улар тугагач, устозимиз бизни майдон четига ўтқаздилар-да қисқача гапирдилар:

— Мана турнирга ҳам 1 ой қолмоқда. Буёғига ҳамма ўзини жароҳатлардан асрасин. Деярли ярим йил мобайнида бирга тер тўкяпсизлар. Шуни эсингиздан чиқарманг — бу шунчаки ўйин. Лекин унда характер, меҳнатсеварлик, курашувчанлик сингари инсон учун керакли хислатлар тобланади. Мен бу турнирда сизлардан ғалаба талаб қилмайман, фақат бир нарсани хоҳлардим, ўзингизни шундай тутингки, рақиблар сиздан ҳайиқиб ўйнашсин. Агар ютқазсангиз ҳам рақиблар ҳурмат билан сизларни майдондан кузатиб қўйишсин.
Устозимиз қизишиб гапирардиларда: — Қани энди ҳамма уй-уйига жўнасин, — дедилар-да, секин орқасидан Мирсодиққа қараб:

— Уйингга қўнғироқ қиламан, кечроқ борсак ўзингдан ўпкала, — дея бурилиб кетдилар. Устозимизнинг қизиқ одати бор эди. Машғулотлар тугагач, баъзи бирларимизга кечроқ қўнғироқ қилиб, етиб олганимиз билан қизиқар эдилар.

Тўғриси, жамоадошларим билан жудаям яқин бўлиб кетдик, дарс пайтида ҳам, ундан ташқарида ҳам биз бир оиладек эдик. Лекин барибир бирозгина муаммолар ҳам йўқ эмас эди. Фарҳод ва Ҳамиз ҳеч ҳам чиқиша олишмас, аммо Ҳамизнинг ўйинлари менга жуда ёқарди. У жисмоний кучидан жуда унумли фойдаланарди, рақибни гавдаси билан енгиб, тезлиги эвазига қочиб кетарди. Устозимиз уни доим марказий ҳужумда қўллардилар, бирон маротаба ҳам бошқа позицияга олмадилар, қолганларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаммадан ҳам кўпроқ менга жой топишда қийналдилар. Жисмоний жиҳатдан бироз нимжонлигим учун ҳимояда ишончсизман, қанотларда ўйнашга эса тезлигим пастлик қилади, марказий ҳужумда бўлса, бир эмас иккита ҳужумчимиз бор. Шунда устозимиз мени елкамга қоқиб:

— Сен менинг захирадаги “Жокер”им бўласан, — дея самимий жилмайганлари ҳалигача кўзим олдида туради...

Эртасидан машғулотларимиз умуман бошқача тус ола бошлади. Устозимиз пастки синфда ўқийдиган болалардан бир жамоа тузиб, бизни ҳар куни уларга қарши 30 дақиқидан иккита тайм футбол ўйната бошладилар. Биз учун атайин “Спарринг” рақибларни мактабдан саралаб олганларини айтмайсизми?! Турнир бошлангунича деярли ҳар куни 1 соат футбол ўйнардик. Ўйин тугагач эса, албатта майдон бўйлаб 3 км югурар эдик. Очиғи, бошида ҳеч қайсимиз бунча масофага ўйиндан сўнг югура олмасак керак, деб ўйлагандик. Қаерда дейсиз, шахсан ўзим биринчи сафда югуришни тугатдим. Шу темпда ишлашда давом этардик…

Турнир бошланишига, адашмасам, уч ёки тўрт кун қолган эди ўшанда. Устозимиз машғулотларни ўзтказишдан олдин ҳаммани яна ўша электрон тарозига чиқариб, бирма-бир ёзиб олдилар. Ишонасизларми, ҳамамиз вазн қўшган эдик. Кимдир 3 кг , кимдир 5 кг, яна кимдир 2кг дан. Камина ҳам камтарона бўлса ҳам 3 кило қўшибман. Устозимиз астойдил хурсанд бўлдилар. Сўнг ҳаммага тан-танали оҳангда:

— Эртага — шанба, машғулотларидан сўнг тоғга чиқамиз. Ҳаммангиз иссиқроқ кийимларингизни олиб олинг. Пул масаласида эса ким қанча олиб чиқа олса, шунча олиб чиқсин. Идиш-товоқ, кўрпа-тўшак дегандай ҳамма ўзини эхтиёжини ўзи олиб чиқсин. Эртага машғулотлардан сўнг шу ерда йиғилиб кетамиз. Ҳеч қандай баҳоналар ўтмайди. Ҳамма бориши шарт. Кимнинг уйидагилар билан муаммоси бўлса, менга айтсин, мен ўзим ота-онасига тушунтираман. Ҳаммага тушунарлими?— дея овозларини баландлатдилар. Ҳамма “Ҳа-а”, — дея маъқуллади.

Устозимиз хайрлашиб яна индамай бурилиб кетдилар. Биз ҳам эртанги кун бўладиган саёҳатни хаёлан тасаввур қилиб, энтикиб қўямиз. Ҳамма бир-бирига гап бермай кетди. Кимдир балиқ овлайдиган қармоғини олиб олишини айтса, яна кимдир спорт ракеткасини олиб чиқишини айтиб мақтанади. Мен ҳам ора-орада гапга аралашиб қўяман. Фақат Ҳамиз ҳар доимгидек жим ўтирарди. Билишим бўйича синфимиздаги Гули учун Фарҳод иккаласи анчадан бери олишиб келишаркан. Қизиғи шундаки, Гулруҳ уларнинг иккаласини ҳам писанда қилмасди. Лекин бу шоввозлар эса жўжахўроздек бир-бирини чўқилишгани-чўқилашган. Лекин жамоа бўлиб шуғулланаётганимиздан бери ҳали бирон марта гаплари қочмади. Устозимиз уларни ҳечам бир-бирига қарши бўлишга имконият қолдирмади. Доим иккаласи ҳам бирдек кўрардилар. Ҳамиз энди қўшилган пайтларида, устозимиз унинг машғулотда дадасининг янги олган машинаси ҳақида тўлқинланиб гапираётганини эшитиб қолиб, уни қаттиқ тергаган эдилар. Ўзинг эришмаган нарса билан нега мақтанасан дея. Ўшанда устозимизни нега бундай қиляптилар дея тушунмаган эдим. Кейин билсам бизни кўнглимиз ўксимаслигини хоҳлаган эканлар. Орамизда отаси йўқ йигитлар бир неча эди…

Кечки салқинда ҳаммамиз машғулотдан сўнг йўлга тушмоқчи эдик. Машғулотларимиз тугагач, негадир Фарҳод йўқ бўлиб қолди. Устозимиз Ихтиёрнинг кўзларига тикилиб қаради-да:

— Ўртоғинг нега кетиб қолди?— деди.
Ихтиёр каловланиб “билмадим”— дея қўли билан пешонасини тириштириб ишқалади.  Устозимиз эса:
— Айт, деяпман, нима сабабдан кетиб қолди — дея унга қаттиқроқ тикилдилар.
Ихтиёр истар-истамас:
— Пул топа олмапти, бировни пулига бормайман дея қайсарлик қилиб кетиб қолди — деб ўнғайсизланди.
Устозимиз дарҳол соатларига қарадилар-да:
— Электричкага яна бир соат бор экан. Уйи қаерда уни?, - дея сўрадилар. Болаларнинг айтишича унча узоқ эмас экан. Ҳаммамиз жим бўлиб қолдик.
— Қани кетдик, йўл бошланглар, уни уйидан олиб кетамиз, — деб олдинга одимладилар.

Фарҳодларнинг уйи шундоққина мактаб орқасидаги кўп қаватли умумий турар жойда экан. Синфдошларим “Фарҳод” дея бақиришди. Шунда 5-қаватнинг ойнаси очилди-ю, Фарҳоднинг боши кўринди. У қўли билан ҳозир ишорасини қилди-ю, бир зумда пастга тушди. Бизни кўриб ўнғайсизланди шекилли, хижолат бўлиб келинглар, дея секин яқин келди. Устозимиз бўлса унга тикилиб қаради-да:

— Уйда ким бор— дея дангал гапирдилар. У “ойим” деди. Устозимиз — қани бир суҳбатларини олайликчи, — дея Фарҳод билан юқорига чиқиб кетишди. Биз тахминан 10 дақиқа ҳам кутмадик. Устозимиз Фарҳодни етаклаб тушдилар. Биз мана энди тўлиқ таркибда жам бўлдик, поездимизга зўрға илиниб олдик.

Поезд рельсининг бир темпдаги тақир-туқур овозида поезд купесида тўлиқ жамоа бўлиб ҳамма уйидан олиб келган нарсаларни ўртага ташлаб бўлишиб еб кетганимиз, орада қий-чув қилиб бир-биримизга гап бермай келганимиз, устозимизнинг дам-бадам шодон кулгулари ҳамма-ҳаммаси орадан йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам шундоқина эсимда. Ўша куни биз Хўжакентда поезддан тушиб қолдик. Устозимизнинг у ерда курсдошлари яшар экан. У бизни кутиб олдида дала ҳовлисига олиб бориб ўзи қайтди. Биз жойлашгунимизча кеч кириб қолди. Хайриддин ака ўчоққа ўтин қалаб, қозонга шўрва солдилар. Ҳаммамиз ўчоқ бошида айлана бўлиб ўтирдик.

— Бу ерда кунлари иссиқ, тунлари яхшигина совуқ бўлади деб эшитгандим рост экан-а, — деб қўлларини ўчоққа тутдилар-да, секин бизга жилмайиб қараб, шўрвани чўмич билан аралаштирдилар. Шўрвани ҳидлаб, худди чоллардек “бай-бай” деб қўйдилар. Биласизми, ўша куни ҳаммамизнинг кайфимиз чоғ эди. Шундоққина тоғнинг тагида, мусаффо ҳаво, ажойиб табиат қўйнида тунда гулхан атрофида синфдошлар билан мириқиб гаплашиб ўтрибмиз. Ўртада қозонда хушбўй шўрвамиз биқиллаб қайнаб турибди…

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Давоми бор.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:38, 24.04.2018. Ўқилди: 4759 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.