Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

МОҚ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда спорт соҳасига масъул раҳбарлар билан видеоселектор ўтказди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов республика спорт федерациялари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари мутасаддилари билан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда спорт соҳасига масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бундан кейин бажарилиши лозим бўлган вазифалар, режалар ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди. Яхши маълумки, бунгача республикамиздаги ИБЎСМ ва БЎСМлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, Олимпия захиралари коллежларида қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олишга алоҳида эътибор қаратилиши маълум қилинганди. Аммо, МОҚ раҳбари ҳудудларда бу борада ташкил этилаётган ишлар талабга мутлақо жавоб бермаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Олимпия захиралари коллежларида қатор ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, бугунги кунгача қабул квоталари масаласи ҳал этилмаганлиги, спортчилар у ерга қандай мезонлар асосида қабул қилиниши масаласи ҳамон очиқ қолаётгани ҳақида Умид Аҳмаджонов куюниб гапирди. Вазият танқидий кўриб чиқилди. Тегишли мутасадди ҳодимларга кўрсатма берилди. Бу борада бажарилган ишлар юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Исроилов ҳисобот берди. Ишларни охирига етказиш ва раҳбариятга ҳисобот топшириш учун А.Исроиловга 3 кун муҳлат берилди.

Ўз навбатида, республика спорт федерациялари раҳбарларига 10 кун муддатда вилоятларда спортни ривожлантириш, унинг оммавийлилигини ошириш, ички мусобақаларнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда бундан буён ИБЎСМ ва БЎСМ да таҳсил олаётган ҳар бир ёш спортчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар, улар қайд этаётган натижалар янги ташкил этилаётган электрон базага киритиб борилиши маълум қилинди.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолияти бугунги кунда Республика спорт раҳбариятини умуман қониқтирмаяпти. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Раҳмат Тиллаевнинг ҳисоботи тингланди. Ишни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйгани, ўз вазифасига масъулиятсиз ёндошгани учун Р. Тиллаев йиғилишнинг ўзидаёқ лавозимидан озод этилди.

Видеоселектор давомида шунингдек, Андижон, Сирдарё, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги аҳвол танқидий руҳда кўриб чиқилди. Мутасадди ходимларга тегишли вазифа ва кўрсматмалар берилди. Барча ўзи учун тегишли ҳулосалар чиқариб олиши уқтирилди.

Сир эмаски, аҳоли орасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш, шу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бугунги кундаги устувор масалалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, бундан буён ҳокимлик тизимидаги бошқарма ва ташкилотлар ўртасида «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказилиши маълум қилинди. Беллашувлар мини-футбол, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ташкил қилиниши айтилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқларига тегишли кўрсатмалар берди.

«Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев биз учун тарихий қарорни қабул қилиб бердилар. Нима сўраган бўлсак, барчаси зиёда қилиб берилди. Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича 5 та база Миллий олимпия қўмитаси балансига ўтказилди. Сизларга яна қандай шароит керак?

Бугун Сизлар билан Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиб, эришилган ютуқлардан-да кўпроқ натижа кўрсатишимиз учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва федерация раҳбарлари қандай ишларни амалга оширишини келишиб олдик.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Муҳтарам Президентимиз “Ёшларни тарбиялаш бизнинг энг улуғ мақсадимиз” деб туну-кун жон куйдирмоқдалар. Биз четда қараб туролмаймиз. Йўл қўйилган камчиликларни ҳеч ким кечирмайди. Барча ўз ишини, фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тегишли ҳулосалар чиқариб олсин», – дея йиғилишни якунлади Умид Аҳмаджонов.

 

 

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 23:12, 25.04.2018. Ўқилди: 4791 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.