Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пойгачи, актёр, президент ёхуд фаолиятини якунлагач, бошқа соҳага ўтган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яшил майдондаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган футболчилар бутсаларини михга илгач, турли соҳалар бўйлаб кетишади. Одатда, биз уларнинг мураббийликда ўзларини синаб кўришганига гувоҳ бўламиз.

Аммо шундайлар ҳам борки, кутилмаган касбни танлаб, ўзларининг очилмаган қирраларини намоён этишади. Бугунги мақола айнан шундай футболчиларга бағишланади.

ФАБЬЕН БАРТЕЗ (Франция термаси, «Тулуза», «Марсель», «Монако», «МЮ», «Нант» клубларида ўйнаган)

Франция миллий жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпионига айланган дарвозабон 2007 йили фаолиятини якунлашга қарор қилди. Аммо узоқ вақт ишсиз қолиб кетмади.

Орадан бир йил ўтиб, автоспорт оламига кирди ва Porsche Carrera Cup France турнирида қатнашди. 2013 йили эса Sofrev ASP Ferrari жамоасидаги шериги Морган Муллен-Траффор билан GT тоифасида Франция чемпионати ғолибига айланди.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ посбони пойга якунлангач, ўз интервьюсида ҳамиша автопойгаларда қатнашишни орзу қилганини таъкидлади. Бартез Panis Barthez Competition жамоаси таркибида мунтазам равишда «Ле Ман 24 соати» пойгаларида иштирок этиб келмоқда.

БИКСАНТ (Бишенте) ЛИЗАРАЗЮ (Франция термаси, «Бордо», «Атлетик», «Бавария», «Марсель» клубларида ўйнаган)

Бартезнинг термадаги шериги, 90-йиллар охири 2000-йиллар бошида энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган Лизаразю жиу-житсу (Бразилия яккакураш тури) билан жиддий тарзда шуғуллана бошлади.

Ҳаттоки, 2009 йили 1-енгил дивизионда Европа чемпионига айланди. Шунингдек, Биксант серфинг ишқибози, ТВда экспертлик қилади, турли тилларни ўрганади (француз ва баск тилидан ташқари, у инглизча, немисча ва испанчани билади).

Лизаразю - серқирра шахс, у билан «ПСЖ»нинг муаммолари, Йоанн Гуркюффнинг жароҳати, умуман, исталган мавзуда суҳбатлашиш мумкин.

ТОМАС ГРАВЕСЕН (Дания термаси, «Вайле», «Гамбург», «Эвертон», «Реал», «Селтик» клубларида ўйнаган)

«Эвертон» сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган биринчи хорижлик футболчи, классик таянч ярим ҳимоячиси. Тушунарсиз ҳолатда Мадриднинг «Реал» клуби сафига қўшилган Гравесен ҳозир Лас-Вегасда яшайди. Покердаги омадли ўйинлари туфайли миллионерлар сафидан ўрин эгаллаган.

БАРРИ ХОРН (Уэльс термаси, «Рексхэм», «Портсмут», «Саутгемптон», «Эвертон», «Бирмингем», «Хаддерсфилд», «Шеффилд Уэнсдей», «Киддерминстер Харрирз», «Уолсолл», «Белпер Таун» клубларида ўйнаган)

«Эвертон»даги ўйинлари орқали мухлисларга танилган ярим ҳимоячи футболчиларнинг чекловларга мойиллигини инкор этганлардан биридир.

Унинг Ливерпуль радиосидаги фаолияти ёрқин кечди, Liverpool Echo газетасида ўз саҳифасига эга. Энг асосийси - Хорн 2014 йилдан буён Честер шаҳридаги Қироллик мактабида физика ва химия фанларидан дарс бермоқда.

ФРАНК ЛЕБЁФ (Франция термаси, «Йер», «Мо», «Лаваль», «Страсбур», «Челси», «Марсель», «Ал-Садд», «Ал-Вакра» клубларида ўйнаган)

Франциянинг энг иқтидорли авлод вакилларидан бири 2005 йили бутсаларини михга илди. Сўнгра Лос-Анжелесга бориб, Винни Жонс билан биргаликда «Голливуд» ҳаваскорлар жамоасида ўйновчи мураббий вазифасида ишлади. Калифорнияда яшаш асносида Лебёф болаликдаги орзусини рўёбга чиқаришга ошиқди ва актёрлар мактабига кирди.

Бугунги кунда у мунтазам равишда театрда роль ўйнамоқда, ўнлаб фильмларда суратга тушди. Улар орасида энг машҳури - Стивен Хокингнинг рафиқаси мемуарлари асосида ишланган «Барча нарсалар назарияси» фильми. Унда Лебёф шифокор образини яратган.

ГАИСКА МЕНДИЕТА (Испания термаси, «Кастельон», «Валенсия», «Лацио», «Барселона», «Мидлсбро» клубларида ўйнаган)

Футбол тарихидаги энг яхши пенальтичи мунтазам равишда Москвага бориб, афсоналар кубогида жаҳон термаси сафида ўйнайди. Аммо Мендиетанинг асосий қизиқиши мусиқа билан боғлиқ.

Яқинда ди-жей сифатида ишлашни бошлаган собиқ футболчи турли фестивалларда қатнашмоқда, Los Planetas инди-рок гуруҳига қўшиқлар ёзиб бермоқда.

ЖОРЖ ВЕА (Либерия термаси, «Майти Баролл», «Инвисибл Элевен», «Африка Спортс», «Тоннер», «Монако», «ПСЖ», «Милан», «Челси», «Манчестер Сити», «Марсель», «Ал-Жазира» клубларида ўйнаган)

«Олтин тўп» соҳиби, ўтмишда «Милан»да ажойиб ўйинлар кўрсатган ҳужумчи охир-оқибат мамлакат раҳбарлигига сайланган ягона футболчига айланди. Веа 2017 йилнинг декабрида ўтказилган сайловларнинг иккинчи босқичида ғолиб чиқиб, Либерия президенти бўлди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:04, 28.04.2018. Ўқилди: 7256 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик