Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муроджон Аҳмадалиев: «Ўзбек халқи ва Президентимизга Олимпия ўйинларининг олтин медалини совға қилишга аҳд қилдим»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча, 1 май куни бокс бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, ҳозирда эса фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, Умид Аҳмаджонов қабулида бўлди. Фурсатдан фойдаланиб биз боксчимиз билан кичик суҳбат уюштирдик. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Муроджон, сизни Миллий олимпия қўмитасида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ҳаваскор боксчилар ўртасида қандай натижаларга эришганингизни жуда яхши биламиз. Айниқса, Риода ўтказган жангларингиз, ғалабаларни нокаут эвазига қўлга киритишингиз ҳали ҳамон кўз ўнгимизда. Кейинчалик, ушбу муваффақиятли юриш Осиё чемпионатида ҳам давом этди. Умуман олганда профессионал боксга ўтиш истаги қаердан пайдо бўлди? Жамоадошларингизга ҳавас қилиб бундай қарорга келдингизми?

– Тўғри айтиб ўтдингиз. Орамизда Фазлиддин ака биринчилардан бўлиб профессионал боксга ўтди. Мен ҳам ҳаваскор боксчи сифатида Олимпия ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этдим. Шундан сўнг ўз олдимга профессионал боксда ҳам муваффақиятларга эришиб, Ўзбекистонимизнинг байроғини янада юқорироққа кўтариш мақсадини қўйдим. Ўзбек ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё билиши шарт. Биз қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Юртбошимиз спортчилар учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқдалар. Спорт коллежлари, сув ҳавзалари замонавий ҳолатга келтирилган. Бундай иншоотларнинг қурилиши бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. Албатта буларнинг бари биз ёшлар учун. Ўйлайманки, бу бошланиши. Насиб қилса, кейинги Олимпия ўйинларида янада яхши натижалар қайд этилади. Риодаги натижалар тасодиф эмаслигини эса Осиё чемпионатида 9 та олтин медаль билан исботлаб қўйдик.

-Профессионал рингдаги дастлабки жанглардан кўнглингиз тўлдими? Сиз учун янги йўналишдаги шароитлар қониқтиряптими?

-Албатта, ҳаваскор боксдан профессионал бокснинг фарқи катта. Профессионал бокс нисбатан қийинроқ. У ерда жанглар 3 ёки 4 раунд давом этмайди, 6 раунддан бошланади. Биз нима учун у ерга ўтдик? Профессионал боксда ҳам ўзбек йигитлари бўлиши шарт. Худо хоҳласа Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлагановлар билан бирга профессионал рингда катта натижаларга эришамиз.

-Миллий Олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов қабулида бўлдингиз. Ушбу учрашувдан қандай таассуротлар олдингиз?

– Ростини айтсам Умид акани бунчалик самимий ва оқкўнгил деб ўйламагандим. Спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, ҳам моддий, ҳам маънавий томондан рағбатлантириб боришга интилаётгани албатта ўз самарасини беради. Қолаверса шароитлар ҳам шунга яраша яратилмоқда. Мени ва дўстим Шаҳрам Ғиёсовни 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кўриш нияти борлигини изҳор қилганда ҳаяжонланиб кетдим. Насиб қилса албатта Токио Олимпиадасида иштирок этиб, ўзбек халқига ва муҳтарам Президентимизга Олимпия ўйинларининг олтин медалини совға қилишга аҳд қилдим. Очиғи Умид Аҳмаджонов билан учрашувдан жуда ҳурсанд бўлдим. Улар ҳар қандай спортчининг кўнглига йўл топа оладиган кучли руҳшунос эканликлари кўриниб турибди.

– Айтиб ўтганингиздек, МОҚ Президенти Шаҳрамга Олимпия ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди. У ҳам таклифга бажонидил рози бўлди. Чунки, промоутерлик компаниясида имзоланган шартномада ана шундай банд киритилган экан. Сизнинг шартномангиз қандай? Бу борада имконият борми?

-Шаҳрам ва мен битта промоутерлик компанияси мижозларимиз. Демак иккаламизнинг шартномамиз бир ҳил бандлардан иборат. Биз шартномага ушбу бандни киритганмиз. Насиб қилса, Олимпиадага борамиз ва жонажон диёримиз довруғини дунёга танитиш йўлида бор имкониятни ишга соламиз.

-Демак, Олимпия ўйинларида энди бронзадан юқори медаллар учун ҳам ҳаракат бўлади. Бу борада профессионал рингда орттирилаётган тажриба қўл келади деб ҳисоблайсизми?

-Албатта. Чунки, проф. ринг тажрибаси жуда муҳим. Олимпия ўйинларига дунёнинг энг сара ҳаваскор боксчилари ташриф буюришади. Шахсан биз учун профессионал рингда орттирилган тажриба қўл келиши аниқ. Биласизми, профессионал боксда спортчининг жисмоний ва функционал ҳолати, чидамлилик даражаси сезиларли равишда юксалади. Бу жиҳатлар эса ҳаваскор боксда беқиёс аҳамиятга эга. Яна бир муҳим жиҳати, АҚШда биз кучли спарринг рақибларга қарши жанглар ўтказиб, маҳоратимизни тоблаб борамиз. Бу эса бизга Токиодаги Олимпия ўйинларида асқотади.

-Муроджон, фурсатдан фойдаланиб ўзбекистонлик бокс мухлисларига қандай тилаклар билдирасиз?

-Спорт билан шуғулланинг, бизга ўхшаган, биздан ҳам зўр спортчи бўлинг. Президентимиз томонидан ажойиб шароитлар яратиб берилмоқда. Эътибор жуда катта. Бу барчаси ёшларимиз, спортчиларимиз учун. Спорт билан мунтазам шуғулланинг, устозларнинг маслаҳатига қулоқ тутинг. Хеч қачон кам бўлмайсиз. Ўйлайманки, шунда биздан ҳам зўр натижаларни қўлга кирита оласиз.

-Раҳмат мазмунли суҳбат учун. Океан ортида ўтадиган жангларда сизга омадлар тилаймиз. Токиодаги ўйинларга қадар ҳали вақт бор. Ўйлайманки, унгача маҳоратингизни янада тоблаб борасиз ва Олимпия ўйинларидаги олтин медаль орқали бизни янада хурсанд қиласиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:36, 02.05.2018. Ўқилди: 5705 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик