Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан-ўйинга савиямиз ошиб бормоқда”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Пахтакор» - «Қўқон-1912» учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Кўриб турибсизлар, чемпионатимиз савияси анча ошди. Ҳар бир ўйин шиддатли курашлар остида ўтмоқда. Бугун ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Ўйиндан-ўйинга савиямиз ошиб бормоқда. Шогирдларимнинг ўз кучларига бўлган ишончи ортмоқда. “Пахтакор”  юртимизнинг энг кучли жамоалардан бири  ҳисобланади. Улар ҳам бугун яхши ўйин намойиш этишди.

Меҳмонда дуранг ўйнаш яхши натижадир, балки, лекин биз уч очкони кўзлагандик. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Ҳужумчи олиш режамизда бор. Менимча, ҳужумчи етишмовчилиги ҳамма жамоаларда бўлса керак. Носир Отақўзиев бугун яхши ўйнади, уни жамоамизга кўп фойдаси тегди.

Бизнинг кучимиз бу бир оила эканлигимиз. Бизда жуда аҳил жамоа жамланган. Шунинг эвазига яхши натижаларга эришяпмиз. Сафарда еттита ўйинни ўтказганимизни ҳам унутмаслик лозим.

“Пахтакор”га қарши ҳужумкор ўйнаб бўлмаслигини ҳамма билса керак. Шунинг учун бугун қарши ҳужумга таяниб майдонда ҳаракат қилдик. Голни ҳам қарши ҳужумда киритдик. Иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Лекин айнан ўша гол бизга етишмади.

Жавоҳир Сидиқов: - Бугун анча шиддатли ўйин бўлди. “Пахтакор” чемпионатимиз пешқадами саналади. Шуни билган ҳолда тайёргарлик кўрган эдик. Мураббийларимиз кўрсатмаларини 100 фоиз бажарганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бугун нимадир етишмади. Сафардан бир очко билан қайтиш ҳам ёмон эмас. Лекин биз ғалабани кўзлаган эдик. Кейинги ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман. Бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 21:22, 06.05.2018. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик