Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италияда кубок, Англияда ЕЧЛ учун кураш. Бугунги ўйинлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Европада миллий чемпионатларда сўнгги турлар яқинлашмоқда. Кўплаб чемпионатларда ғолиблар номи аниқ бўлган бўлсада, еврокубокларга, Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмалар учун кураш давом этмоқда. Шунингдек кубок учун ҳам кураш давом этаяпти. Tribuna.Uz куннинг энг муҳим ўйинлари анонси билан таништиради.

Челси - Ҳаддерсфилд

Англияда ҳам қарийб барча масалага ойдинлик киритилган. «Манчестер Сити» аллақачон чемпион, «Манчестер Юнайтед» салкам иккинчи, «Сток Сити» ва «Вест Бромвич» эса лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Европа лигасида иштирок этадиган икки жамоа номи ҳам маълум — «Арсенал» ва «Бёрнли». Фақатгина ЕЧЛ учун икки йўлланма ва яна бир қуйи лига иштирокчиси аниқланиши лозим бўлади. Бугун ўтган турларнинг қолдирилган учрашуви доирасида айнан мана шу икки интриганинг асосий иштирокчилари майдонга тушади. «Челси» ЕЧЛ йўлланмаси учун, «Ҳаддерсфилд» эса лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.

«Челси»да айни вақтда 69 очко мавжуд, «Тоттенҳэм»да – 71, «Ливерпуль» – 72 очко. Аммо уларда Конте шогирдларидан битта ўйин кўпроқ. Бугун «Челси» ғалаба қозонган тақдирда ливерпулликларга етиб олиши ва Почеттино шогирдларини ортда қолдириб кетиши мумкин. «Ҳаддерсфилд» эса лигада қолиши учун сўнгги икки ўйинда ҳеч бўлмаса бир очко тўплаши керак бўлади.

Бир неча тур олдин ҳеч ким «Челси»ни катта фарқни йўққа чиқариб, ЕЧЛ учун курашни давом эттиришига ишонмаганди. Аммо бугунги кунга келиб, ҳаммаси жамоанинг ўз қўлида қолмоқда. Қолган икки учрашувдаги ғалаба Контенинг минимум миссияни бажара олишига етарли бўлади. АПЛ дебютанти бу турдаги ўта мотивацияси юқори ўйиндан сўнг, кейинги турда Арсен Венгернинг сўнгги ўйинида майдонга тушадиган «Арсенал» билан ўйнайди. Шундан ҳам вазифа янада қийинлигини тушуниш мумкин.

Фактлар

Шу кунгача икки жамоа 65 марта майдонга тушган: 29 ўйинда «Челси», 27 ўйинда «Ҳаддерсфилд» ғалаба қозонган. 9 ўйинда дуранг қайд этилган.
Биринчи даврадаги ўйинда «Челси» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Ҳаддерсфилд» «Челси»га қарши сўнгги олти ўйиндан буён гол урмоқда.

Ювентус - Милан (23:55)

Фото: Juventus Football Club

Италияда бугун навбатдаги кубок соҳиби аниқланади. Яна бир бор чемпионликни нишонлашга жуда яқин турган «Ювентус» энди Италия кубогини ҳам ўзиники қилиб олишга уринади. «Милан» эса 2003 йил, ўша машҳур Карло Анчелотти давридан буён ушбу совринни юта олмай келаётганини ҳисобга олсак, мана шу нохуш анъанага барҳам беришга уринади. Жамоа мана шу 15 йил давомида фақат бир марта икки йил олдин финалга чиққан ва ўшанда ҳам «Ювентус»га имкониятни бой берганди.

«Милан» мавсум бошида катта харидларни амалга ошириб, ўз амбицияларини кўрсатиб қўймоқчи бўлганди. Мухлислар жамоадан фақат энг юқори натижаларни кута бошлаганди. Аммо ҳаммаси кутилганидек бўлиб чиқмади. Жамоа ЕЧЛ йўлланмасини ҳам бой берди. Эндиликда мавсумнинг муваффақиятсиз якунланишини олдини олиш учун ягона чора айнан мана шу учрашувда ғалаба қозониш бўлиб қолмоқда.

«Ювентус» таркибида дисквалификация қилинган Жоржо Кьеллини ўйнамайди, аммо айни вақтда Бенатия ва Барцальининг ўзи «Милан» ҳужумини қайтариш учун етарли бўлиши мумкин.

Қизиқарли фактлар

«Ювентус» – нафақат чемпионатнинг, балки кубокларнинг ҳам энг совриндор жамоаси саналади. «Кекса сеньора» ҳисобида 12 титул бор. «Милан»да бор-йўғи 5та.
«Милан» худди «Торино» ва «Рома» сингари Италия кубоги финалида энг кўп — 8 марта мағлубиятга учраган. Сўнгги марта «россонерлар» айнан «Ювентус»га мағлуб бўлишган.
«Милан» «Ювентус»га қарши кубок ўйинларида. 12 марта майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган. 7 мағлубият, 5 дуранг.

Шунингдек, бугун Россия кубогида ҳам финал учрашуви бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли томони унда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Вагиз Галиулин тўп сураётган жамоаси қуйи лига вакили «Авангард» жамоасига қарши бош соврин учун баҳс олиб боради. Вагизнинг фаолиятидаги энг катта совринлардан биринчи ютиш имконияти бор. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Бошқа ўйинлар

«Барселона» - «Вильярреал» (23:00), «Манчестер Сити» - «Брайтон» (23:55), «Севилья» - «Реал» (00:30)

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 22:01, 09.05.2018. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик