Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Pepsi Суперлига. «Водий дербиси»да кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Водий дербиси мақомидаги учрашувлар ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги баҳс ҳам олдингиларидан қолишгани йўқ.

Илқ дақиқадан жамоалар ҳужумкор руҳда ўйнашга ҳаракат қилишди. 7-дақиқада меҳмонлар дарвозаси олдида биринчи хавфли вазият вужудга келди. Носир Отақўзиевнинг қанотдан ошириб берган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким етиб кела олмади. 9-дақиқа бурчак зарбасидан сўнг Ғиёс Комиловнинг боши билан зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.

14-дақиқада жарима майдончси яқинида Мурод Холмуҳаммедов рақиб футболчиси қўполлик билан тўхтатиб қолганди. Жарима тўпидан эса меҳмонлар самарали фойдалана олишмади. 16-дақиқада Сидиқов-Бердиев-Отақўзиев комбинацияси чиройли чиққан эди. Сўнгги зарбани беришга ҳимоячилар ҳалақит қилишди. 18-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Носир Отақўзиев боши билан рақиб дарвозасига тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Зарбага бироз аниқлик етишмади. 35-дақиқада Милан Спремо ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келди. Бироқ ундан фойдалана олмадик. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бир неча рақиб футболчисини алдаб ўтган пайтда уни чалиб йиқитишди. 53-дақиқада “Қўқон-1912” ҳисобни очди. Жаримадан оширилган тўпни Ғиёс Комилов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.Орадан икки дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Достон Турсунов. Бу қўқонликларнинг ушбу мавсумдаги ўз майдонида ўтказиб юборилган биринчи голидир. 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди. 62-дақиқада меҳмонлар бир киши бўлиб қолишди. Бош ҳакам Аброр Исмоиловга қўполиги учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Бу эса қизил карточкага айланди ва Исмоилов майдондан четлатилди.

Бир киши кам бўлиб қолгач, “Нефтчи” футболчилари бор эътиборларини қарши ҳужумга қаратишди. Вакилларимиз эса кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Кўп вазиятларда меҳмонлар посбони ўзини кўрсатди.80-дақиқа “Нефтчи” ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари остида ўтди.

Вакилларимиз ғалабани ўзлари томонга ағдариш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Бироқ барча ўринишлар бесамар кетди. Натижада вилоят дербисида дуранг қайд этилди.

Pepsi Суперлига, 11-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”  - 1:1 (0:0)

Голлар: Ғиёс Комилов 53. -  Достон Турсунов 55.

“Қўқон-1912”:  Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов (Ойбек Рустамов), Носирбек Отақўзиев, Жавоҳир Сидиқов, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Пардаев), Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович, Марко Милич, Милан Спремо (Муҳаммаданас Ҳасанов).

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Искандар Шойқулов, Шукур Пўлатов, Аброр Исмоилов, Аваз Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов (Даврон Маматов), Абдураҳмон Абдулҳақов (Аббос Махсталиев), Алишер Саматов, Хуршид Асқаралиев (Абдул Азиз Юсупов), Достон Турсунов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:03, 10.05.2018. Ўқилди: 2942 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик