Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек спортида ислоҳотлар давом этади. Нурхон Нафасов катта спортга қайтди

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийлари, федерациянинг вилоят бўлимлари раҳбарлари, таниқли спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов олиб борди ва йиғилганларни кун тартиби билан таништирди. Тан олиш лозим, спортнинг ушбу тури сўнгги йилларга келиб мамлакатимизда ўз мавқеини йўқотиб қўйди. Бу нафақат каратэнинг оммавийлашувида, балки халқаро майдонда қайд этилаётган натижаларда ҳам ўз аксини топди.

Конференцияда сўзга чиқар экан МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам бу хақда куюниб гапирди.

“Каратэ бундан қандайдир 10-15 йил олдин ҳам Республикамизда оммавийлик масаласида футболдан кейин иккинчи ўринда турарди. Юртимизда ўн минглаб ёшлар спортнинг ушбу жанговор тури билан мунтазам шуғулланиб келишарди. Спортчиларимиз қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишган ўша даврда.

Аммо сўнгги йилларга келиб, афсуски каратэ спорт тури сифатида ўз нуфузи ва мавқеини анчагина йўқотиб қўйди. Бунинг натижасида оммавийлик ҳам кескин камайди. Бир сўз билан айтганда спортнинг яккакураш турлари орасида каратэ соғлом рақобатга дош бера олмади. Шундай экан, Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг фаолияти бугунги кунда на Миллий олимпия қўмитасини, на Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини қониқтиради. Ваҳоланки, каратэ Токио 2020 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. Биз қисқа вақт давомида федерацияда ислоҳотларни амалга ошириб, иш тизимини бутунлай қайтадан кўриб чиқишимиз лозим”- деди Жасур Матчанов.

Шундан сўнг, Конференцияда федерация президенти лавозимига 1996-2006 йиллар мобайнида федерацияни муваффақиятли бошқариб, қатор ютуқларга эришган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, қора белбоғ 6-ДАН соҳиби Нурхон Зиятович Нафасов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлашди ва Нурхон Нафасов 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти этиб сайланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов Конференцияда сўзга чиқар экан, каратэда юзага келган муаммоларни ҳал қилиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Янги раҳбарни сайлангани билан табриклаймиз. Хабарингиз бор, МОҚ ва вазирлик бугунги кунда биргаликда иш олиб бормоқда. Бу тўғри, чунки иш давомида йўллар барибир кесишади. Каратэни ОЗК ва БЎСМларда ҳам ривожлантиришимиз лозим. Мазкур спорт турида турли йўналишлар бор. Асосий йўналиш Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган WKF йўналиши ҳисобланади. Айнан ушбу йўналиш бугунги кунда бутун дунёда ривожлантирилмоқда. Иш жараёнида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги керак. Шунингдек, яккакурашлар болалар соғлиғига зарар етмаслиги даркор. Ноҳуш ҳолатларни олдини олиш учун керакли чораларни кўриш лозим. Ёш спортчиларни тиббий кўриклардан ўтказиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳам каратэ билан шуғулланишлари учун шароит яратиб бериш лозим. Янги сайланган раҳбарга бу йўлда омад тилайман», – деди Шоакрам Исроилов.

Шундан сўнг федерациянинг янги раҳбари Нурхон Нафасов сўзга чиқиб, жумладан шундай деди:

“Аввало менга билдирилган юксак ишонч учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига чексиз миннатдорчилик изҳор этаман. Зиммамга нечоғлик масъулиятли вазифа юкланаётганлигини жуда яхши ҳис қилиб турибман. Аммо ишончим комилки, биргаликда биз ўз олдимизга қўйилган барча мақсадимизга етиша оламиз. Бу ерда ўтирганларнинг кўпчилиги билан яқиндан танишмиз, айримлари билан каратэ ривожи йўлида елкама-елка хизмат қилганмиз.

Асосий мақсад каратэнинг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчилар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш ва шу орқали халқаро майдондаги натижаларни яхшилашдан иборатдир. Яхши маълумки, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастуридан тарихда биринчи марта каратэ спорт тури ҳам ўрин олган. Шак-шубҳасиз бу спортнинг ушбу тури учун тарихий воқеа ҳисобланади ва ишонаманки кунчиқар юртда ўзбек каратэчилари, ўзимизнинг қоракўзлар ҳам Олимп шоҳсупасига кўтарилишади.

Бунинг учун эса тайёргарликни бугундан бошлаш лозим. Яқин 2 йил ичида керак бўлса кунига 24 соатдан меҳнат қилишимиз, ягона мақсад йўлида бирлашишимиз, мамлакатимизда спортнинг яккакураш турлари орасида каратэнинг нуфузини оширишга интилишимиз керак. Юқорида санаб ўтилган мақсадларга эришиш йўлида мен барчани эшитишга, фикр алмашишга тайёрман. Бу борада ҳар бирингизнинг таклифингиз мен учун ғоятда муҳим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек спортида улкан ислоҳотларни амалга ошираётган, биз – спорт аҳлига барча керакли шароит ва имкониятларни яратиб бераётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёвга, қолаверса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ташаккур изҳор қиламан”.

Ўз навбатида Н.Нафасов олдига қисқа фурсат ичида федерация фаолиятини тубдан ислоҳ килиш, иқтидорли спортчилар тайёрлаш тизимини яратиш, терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш, мураббийлар малакасини ошириш, Осиё ва Олимпия каби нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларни тарбиялаш вазифаси юклатилди.

Шунинг билан Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:15, 16.05.2018. Ўқилди: 6107 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик